Ayupova M. Yu


Топшириқлар ва текшириш учун саволлар



Download 3,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/177
Sana11.03.2022
Hajmi3,2 Mb.
#491387
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   177
Bog'liq
Ayupova M Логопедия кутубхонага

Топшириқлар ва текшириш учун саволлар 
1. Афазия нутқ бузилишига таъриф беринг. 
2. Афазия шаклларини айтинг ва ҳар бирига қисқача таъриф 
беринг. 
3. Мотор афазияда логопедик ишлар қайси йўналишларни ўз ичига 
олади? 
4. Афферент мотор афазияда олиб бориладиган коррекцион-педагогик 
машғулотларнинг асосий мақсадини ёритинг. 
5. Афферент мотор афазияни енгил даражасида коррекцион-педагогик 
ишлар нималарни ўз ичига қамраб олади? 
6. Афферент мотор афазияни ўрта оғир ва оғир даражасида 
коррекцион-педагогик иш мазмунини ёритинг. 
7. Афферент мотор афазияда ўқиш ва ёзишни тиклаш ишларини баён 
этинг. 
8. Мотор эфферент афазияда коррекцион-педагогик ишнинг асосий 
вазифалари нималардан иборат? 
9. Мотор эфферент афазияда ўқиш ва ёзишни тиклаш ишлари 
нималардан иборат? 
10. Мотор эфферент афазияда тушунишни тиклаш ишлари 
нималардан иборат? 
 
Таянч тушунчалар 
1.Аграмматизм-(грекча а-инкор қилиш, бўлакларга ажратилмайдиган 
сўзидан). Тилнинг грамматик қурилишини ўзлаштира олмаслик, грамматик 
формаларнинг аҳамиятини тушунмаслик, гап туза олмаслик натижасида 
юзага келадиган нутқ бузилиши 
2.Аграфия-(грекча а-инкор қилиш, gрапhо-ёзаман сўзларидан) ёзув 
жараёнининг шаклланмаганлиги. 


3.Акустик агнозия-нутқ товушларини ажрата олиши қобилиятининг 
йўқлиги. 
4.Алексия-(грекча а инкор этиш, 1еgо-ўқийман сўзларидан) ўқиш
жараёнининг шаклланмаганлиги, ўқиш жараёнини бутунлай ўзлаштира 
олмаслик. 
5.Апраксия -одат бўлган харакатларнинг бузилишига апраксия 
дейилади. Апраксияга учраган бемор ҳеч қандай ҳатто энг оддий 
харакатларни дам ўзгаларнинг ёрдамисиз бажаролмайди. 
6. Афазия-(грекча а инкор этиш, рhasis-нутқ; сўзларидан)-бош миянинг 
локал жароҳатланиши натижасида рўй берадиган нутқнинг тўла ёки қисман 
йўқолиши. 
7. Динамика-ўсиш, ўзгариш, ҳаракат. 
8. Жаргонофазия-(француз-jargon жаргон грек. phases нутқ)-сўзлар 
тўплами, қандайдир тушунарсиз тилдаги нутқни тасаввур этиш. 
9. Имперессив нутқ-(лот. Impressia-таассурот сўзидан)-импрессив нутқ, 
ўзгалар нутқини идрок қилиш, тушунишга асослаган нутқ тури. 
10. Контекст-нутқ ёки асарнинг тугал фикр англатувчи парчаси.
11. Литерал парафазия-парафазия тури, бунда керакли товушларни
(ёки ҳарфлар) бошқа товушларга (ёки ҳарфларга) алмаш-тирилиши 
кузатилади. 
12. 
Логорея-нутқий фаоллик кўрсатиш сифатида боғланмаган нутқий 
оқим; сенсор бузилишларда кузатилади. 
13. Параграфия-(пара грекча gгарbо- ёзиш) ёзув бузилиши. Бунда 
алоҳида сўз ёки ҳарфларни нотўғри ёзиш, бир ҳарфни бошқа ҳарфларга 
алмаштириш. 
14. Персеверация-(лот. Persevero-қатъий тураман сўзидан). Айни бир 
сўз, ибораларни қайта-қайта такрорлаш. Персеверация ўқиш, ёзишда ва 
баъзи бир афазия турларида ҳам кузатилади.
15. Праксис-беҳосдан, эркин, равишда мақсадларни амалга 
оширадиган одатий харакатлардир. 
16. Экспрессив нутқ-(expressio-ифодалаш сўзидан)-фикрни ўзгаларга 
баён этиш. Мотор алалия, мотор афазия, дизартрияда экспрессив нутқ 
биринчи навбатда бузилган бўлади. 
17. Эхолалия-(эхо-садо, lalia-нутқ)-ўзгалар гапини онгсиз равишда бир 
неча марта такрорлаш. Эхолалия бош миянинг органик жароҳатланиши 
натижасида пайдо бўлган бир қанча касалликларда кузатилади. 

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish