Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
ушбу модданинг
биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб
-
қоида талабларини
бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум:
1)
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган
жазо муддатининг камида учдан бир қисмини;
2)
оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари
қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд
тайинлаган жазо
муддатининг камида ярмини;
3)
ўта оғир жинояти учун, шунингдек муқаддам шартли ҳукм қилинган ёки жазодан
муддатидан илгари шартли озод қилинган ёхуд жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс
жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм
қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб
бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин.
Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишда, суд маҳкумга
нисбатан
ушбу Кодексда белгиланган пробация чораларида назарда тутилган тақиқ ва мажбуриятларни
ёки улардан бирини юклайди.
Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш:
1)
умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларага;
2)
ўта хавфли рецидивистга;
3)
жиноий уюшманинг ташкилотчи ва қатнашувчиларига;
4)
жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш;
5)
ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган жабрланувчининг номусига тегиш ёки
унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш;
6)
Ўзбекистон Республикасига, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир
этиш, бундан чет давлатларнинг
ҳарбий
хизматига, хавфсизлик,
полиция, ҳарбий адлия
органлари ёки шунга ўхшаш бошқа
органларига хизматга кириш, ёлланиш ҳамда
давлат
сири
ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотиш жиноятлари бундан мустасно;
7)
суд томонидан тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаганлиги учун
оғирроқ жазога алмаштирилган;
8)
ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай
қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган
материал ва
ускуналарни, контрабанда қилиш учун, шунингдек қийноққа солиш билан боғлиқ жиноят учун
ҳукм қилинган шахсларга;
9)
ўзгалар мулкини талон
-
торож қилиш, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига
хилоф равишда битимлар тузиш, солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш билан
боғлиқ жиноятлар оқибатида етказилган зарарни қопламаган
шахсларга нисбатан
қўлланилмайди.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқи устидан
ички ишлар органлари, ҳарбий хизматчилар хулқи устидан эса, ҳарбий қисм ёки муассасанинг
қўмондонлиги назорат олиб боради.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқи устидан
назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан суд унга
юклатилган мажбурият ва
тақиқларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини олиб ташлаши ёки унинг зиммасига янги мажбурият
юклаши ва тақиқлар белгилаши ҳам мумкин.
Агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахс ўталмаган жазо
муддати давомида унга юкланган мажбурият ва тақиқларни бажармаса, суд унинг хулқи
устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан жазони ўташдан муддатидан
илгари шартли озод қилишни бекор қилиш ва ўталмаган жазо муддатини ўташ ҳақида ажрим
чиқариши мумкин.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг
ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган
шахсга нисбатан суд ушбу
Кодекснинг 70
-
моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: