ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ
(«Халқ сўзи» газетаси, 1992 йил 15 декабрь, 243 (494)-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 152-модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; 2011 й., 16-сон, 159-модда; Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 12/1 (1428)-сон, 343-модда)
52-модда.
Ўзбекистон Республикасини химоя килиш — Ўзбекистон Республикаси хар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда харбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
УМУМИЙ ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТ ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 217-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2008 й., 37-38-сон, 362-модда, 50-сон, 491-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-
III. ФУҚАРОЛАРНИ ЧАҚИРУВ УЧАСТКАЛАРИДА ҚАЙД ЭТИШ, ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛИШ ВА КИРИШ
.
19-модда. Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши
Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан йилига бир марта — февраль-март ойларида ўтказилади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-187-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 491-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори чақирув бошланишига камида бир ой қолганида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинганидан кейин чақирилувчилар, шу жумладан вақтинча рўйхатда турган, чақирилувчилар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда чақирув пунктида ҳозир бўлиши шарт. Муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтамаган ва ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилиш ёшидаги фуқаролар, шунингдек доимий турар жойидан вақтинча бошқа жойга жўнаб кетган ва ўша ерда ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилувчилар турар жойларидаги мудофаа ишлари органларида ҳозир бўлиши шарт.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ва таълим муассасаларининг раҳбарлари хизмат сафарида бўлган чақирилувчиларни чақиртириб олишлари ва уларнинг чақирув участкасида ўз вақтида ҳозир бўлишини таъминлашлари шарт.
Ўн саккиз ёшга тўлган ва ёши ўн саккиздан ошган чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатда туриш жойини ўзгартиришига Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги чақирув тўғрисидаги қарори эълон қилингунига қадар йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинганидан кейин чақирилувчилар ҳарбий рўйхатда туриш жойини фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартириши мумкин:
бошқа жойдаги ишга ўтказилган бўлса;
янги турар жойга кўчиб ўтган бўлса;
таълим муассасасига ўқишга кирган ва таълим олишни давом эттириш учун кетаётган бўлса.
(19-модданинг биринчи – олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган асосларнинг мавжудлиги мудофаа ишлари органига тақдим этиладиган тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.
Фуқаролар мудофаа ишлари органлари томонидан белгиланган муддатларда чақирув участкаларида ҳозир бўлмаганда қуйидагилар узрли сабаб ҳисобланади:
фуқаронинг чақирув участкасига келишига имкон бермаган касаллиги;
яқин қариндошининг (отаси, онаси, ака-укаси, опа-синглиси, хотини, боласи) вафот этганлиги ёки оғир касаллиги;
фуқарога боғлиқ бўлмаган ҳолда, унинг чақирув участкасига келишига имкон бермаган табиий офат ёки бошқа ҳолатлар.
Ҳозир бўлмаганлик сабаблари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.
Тинчлик даврида қуйидагилар муддатли ҳарбий хизматга чақирилмайди:
ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларига мувофиқ чақирилиш муддати кечиктирилган ва чақирилишдан озод этилган шахслар;
иши юзасидан суриштирув ёки дастлабки тергов олиб борилаётган ёки жиноят иши судда кўрилаётган шахслар.
21-модда. Муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш
Чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш туман (шаҳар) чақирув комиссиясининг қарори асосида уларнинг оилавий шароитига кўра, саломатлигига кўра, ўқишни давом эттириши учун амалга оширилади.
Чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини оилавий шароитга кўра кечиктириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
1) чақирилувчининг ота-онаси меҳнатга қобилиятсиз бўлиб, уларни боқиши шарт бўлган меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса. Ота-онанинг меҳнатга қобилиятсизлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади;
2) чақирилувчининг меҳнатга қобилиятли ёлғиз онаси ёки отаси бўлиб, уларнинг қарамоғида ўн олти ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлгани ҳолда меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса;
3) чақирув кунида чақирилувчининг туғишган ака-укаларидан бири муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган бўлса;
4) чақирилувчининг онасиз тарбияланаётган вояга етмаган бир фарзанди бўлса;
5) чақирилувчининг биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирон хотини ва вояга етмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлса.
Чақирилувчини унинг ота-онаси вафот этганлиги, улар узоқ муддат бетоблиги муносабати билан ёки бошқа узрли сабабларга кўра камида беш йилдан бери ўз қарамоғида сақлаётган шахслар унинг ота-онасига тенглаштирилади.
Умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади.
Таълим муассасаларидан ўқишдан чиқарилган шахслар чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар.
Чақирилиш муддатини кечиктириш асосларини йўқотган чақирилувчилар, шунингдек ушбу Қонунга мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига ёхуд чақирилишдан озод этиш учун асосларга эга бўлмаган ва турли сабабларга кўра муддатли ҳарбий хизматга ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилмаган шахслар чақирилиш куни йигирма етти ёшга тўлгунига қадар Қуролли Кучлар сафига навбатдаги чақирув пайтида чақириладилар.
35-модда. Ҳарбий хизматни ўтамаган ҳарбий хизматга мажбурлар
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан (саломатлигига кўра ҳарбий рўйхатдан чиқарилганлардан ташқари) ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматдан озод этилган ҳарбий хизматга мажбурлар, ҳарбий хизматни ўтамаган офицерлар, ҳарбий ҳисобдаги ихтисослиги бўлган аёллар, шунингдек муқобил хизматни ўтаган фуқаролар захирадагилар ҳарбий рўйхатига қўйилади.
Захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар, зарурат бўлган тақдирда сафарбарлик бўйича ва Қуролли Кучларни кучайтириш тадбир-чораларига фавқулодда вазиятларда ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда аҳолини муҳофаза қилишга жалб этилади.
Ҳарбий хизматга мажбурларнинг захирада бўлиш ёши чегараси ушбу Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |