Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

74-
модда.
 
Жазо муддатларини ҳисоблаш
Иш ҳақидан ушлаб қолиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга 
жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазоларнинг муддатлари ойлар ва йиллар 
билан ҳисобланади. Жазоларни алмаштириш, ҳисоблаш, қўшиш вақтида уларнинг муддатлари 
суткалар билан ҳисобланади.
Жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг муддатлари соатлар билан ҳисобланади.
БЕШИНЧИ БЎЛИМ.
ЖАВОБГАРЛИКДАН ВА ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШ
ХII боб. ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШНИНГ ТУРЛАРИ
75-
модда.
 
Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан 
жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш
Агар жиноят содир этилган кундан бошлаб, давомли жиноятларда жиноят тамом бўлган, 
узоққа чўзилган жиноятларда аниқланган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар:
1) 
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилгандан бошлаб —
икки йил;
2) 
унча оғир бўлмаган жиноят содир этилгандан бошлаб —
тўрт йил;
3) 
оғир жиноят содир этилгандан бошлаб —
саккиз йил;
4) 
ўта оғир жиноят содир этилгандан бошлаб —
ўн тўрт йил ўтган бўлса, шахс 
жавобгарликдан озод қилинади.
Ушбу муддат коррупциявий жиноятларга нисбатан бир ярим баравар кўпаяди.
Жавобгарликка тортиш муддати жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳукм қонуний 
кучга кирган кунгача ҳисобланади.
Агар жиноят содир этган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахс тергов ёки суддан 
яширинса, муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Айбдор ушланган ёки айбини бўйнига олиб арз 
қилган кундан бошлаб муддатнинг ўтиши қайтадан тикланади.
Агар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахс ушбу моддада назарда тутилган 
муддатлар ўтмасдан яна оғир ёки ўта оғир жиноят содир этса, муддатнинг ўтиши узилади. 
Бундай ҳолда жавобгарликка тортиш муддатлари янги жиноят содир этилган кундан бошлаб 
ҳисобланади. Қолган ҳолларда, агар шахс жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмасдан янги 
жиноят содир этса, бу муддатлар ҳар бир жиноят учун алоҳида ҳисобланади.
Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган 
кундан бошлаб ўн йил, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш 
йил ўтган бўлса ва муддатнинг ўтиши узилмаган бўлса, жиноят ишининг тергови 
тўхтатилганидан қатъий назар, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.


Ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини 
тайинлаш назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан, жавобгарликка тортиш 
муддатларини қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд жавобгарликка тортиш 
муддатини қўллашни лозим топмаса, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига 
озодликдан маҳрум қилиш тайинланади.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ушбу Кодекснинг 168, 188 –
203, 204-
моддасининг биринчи қисмида, 205
-
моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 206, 207 ва 
315-
моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан 
қўлланилмайди.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish