Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

67-
модда.
 
Иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жазо тайинлаш
Иштирокчиликда содир этилган жиноят учун жазо тайинлашда суд ҳар бир айбдорнинг 
жиноятда иштирок этганлик хусусияти ва даражасини ҳисобга олади.
Ҳар қайси иштирокчининг шахсига тегишли бўлган енгиллаштирувчи ва 
оғирлаштирувчи ҳолатлар суд томонидан фақат шу иштирокчининг ўзига жазо тайинлашда 
ҳисобга олинади.
68-
модда.
 
Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш
Шахс Махсус қисмнинг айнан бир моддаси ёки турли моддаларида назарда тутилган икки 
ёки ундан ортиқ жиноятни содир этган бўлиб, улардан бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, 
суд ушбу Кодекснинг 61
-
моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳар қайси қилмиш 
учун жазо тайинлаб, сўнгра тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш ёхуд 
тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи бўйича жазо 
тайинлайди.
Агар жиноятлар мажмуини фақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар ва (ёки) 
унча оғир бўлмаган жиноятлар ташкил этса, унда тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи 
билан қоплаш ёхуд тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жазо узил
-
кесил тайинланади. Бунда узил
-
кесил тайинланган жазо содир этилган жиноятлардан энг 
оғири учун назарда тутилган энг кўп жазо муддатидан ёки меъёридан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва (ёки) унча оғир бўлмаган жиноятлар такроран 
содир этилган бўлса, бунда ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинланади ҳамда жазолар 
қўшилганда узил
-
кесил тайинланадиган жазо ушбу жиноятлар учун назарда тутилган энг оғир 
жазонинг бир ярим бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Агар жиноятлар мажмуини ташкил этувчи жиноятлардан лоақал биттаси оғир ёки ўта 
оғир жиноят бўлса, ушбу Кодекснинг Умумий қисмида шу жазо тури учун белгиланган доирада 
тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жазо узил
-
кесил тайинланади.


Содир этилган жиноятлардан биттаси учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
тайинланганда енгилроқ турдаги жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш 
орқали жазо узил
-
кесил тайинланади.
Содир этилган жиноятлардан биттаси учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси тайинланганда жазоларни тўла ёки қисман қўшиш ёхуд енгилроқ жазони оғирроғи 
билан қоплаш орқали жазо узил
-
кесил тайинланади.
Жиноятлар мажмуи бўйича ҳар хил турдаги жазоларни қўшиш йўли билан жазо 
тайинлашда ушбу Кодекснинг 71
-
моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилиниб, 
жазонинг оғирроқ тури узил
-
кесил тайинланади.
Жиноятлар мажмуи бўйича тайинланган асосий жазога суд айрим жиноятлар учун 
тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги хавфсизлик чорасини қўшиши 
мумкин. Бунда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги хавфсизлик чораси узил
-
кесил 
тайинланган муддати уч йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Агар иш бўйича ҳукм чиқарилганидан кейин маҳкумнинг ана шу иш бўйича чиқарилган 
ҳукмга қадар содир этилган яна бошқа жиноятда айбли эканлиги аниқланса ҳам жазо ўша 
тартибда тайинланади. Бундай ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича суд томонидан тайинланган 
жазо муддатига биринчи ҳукм юзасидан жазонинг ўталган қисми қўшиб ҳисобланади.
Бир неча жиноятлар бўйича тайинланган жазо миқдори Жиноят кодекси Махсус қисми 
моддасида (қисмида) назарда тутилган жазодан ҳам оғирроқ бўлиши мумкин.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish