Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

62-
модда.
 
Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар
Қуйидаги ҳолатлар жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топилади:
1) 
айбни бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки 
жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш, жиноятнинг бошқа иштирокчиларини ва жиноий йўл 
билан топилган мулкларни фош қилиш;
2) 
жабрланувчи (фуқаровий
даъвогар) билан ярашиш;
3) 
жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиш;
4) 
жиноят содир этилганидан сўнг жабрланувчига тиббий ёки бошқа тарзда ёрдам 
кўрсатиш;
5) 
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этиш;
6) 
оғир шахсий, оилавий шароитлар оқибатида ёки бошқа мушкул аҳволда жиноят содир 
этиш;
7) 
жиноятни раҳмдиллик кўрсатилиши сабабли содир этиш;
8) 
мажбурлаш ёки моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёхуд бошқа жиҳатдан қарамлик 
сабабли жиноят содир этиш;
9) 
жабрланувчининг зўрлик, оғир ҳақорат ёки бошқача ғайриқонуний ҳаракатлари 
туфайли вужудга келган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида жиноят содир этиш;
10) 
зарурий мудофаанинг, охирги заруратнинг асосли чегарасидан четга чиқиб жиноят 
содир этиш, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлашда, асосли 
таваккалчиликда зарар етказиш;
11) 
вояга етмаганнинг жиноят содир этиши;
12) 
айбдорнинг қарамоғида вояга етмаган фарзанди мавжудлиги;
13) 
ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши;
14) 
жабрланувчининг ғайриқонуний ёки ахлоққа зид хулқ
-
атвори таъсири остида 
жиноят содир этиш;
15) 
айбдор ёки ота
-
онасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги;
16) 
айбдор ота
-
онасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги.
Ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиб, ўзига боғлиқ 
бўлган барча чораларни ўз вақтида кўргани жиноятнинг олдини олишга олиб келмаган бўлса
-
да, ушбу ҳолатлар суд томонидан енгиллаштирувчи ҳолат деб топилиши мумкин.
Жазо тайинлашда суд ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа ҳолатларни ҳам 
енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.
Енгиллаштирувчи ҳолат ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида жиноят таркибининг 
зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазо тайинлашда ҳисобга олинмайди.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish