Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

54-
модда.
 
Хизмат бўйича чеклаш
Хизмат бўйича чеклаш —
ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчини 
суд ҳукмида кўрсатилган муддат давомида муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум қилиб, пул 
таъминотининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача бўлган миқдорини давлат ҳисобига ушлаб 
қолишдан иборатдир.
Хизмат бўйича чеклаш жазоси ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида назарда 
тутилган ҳолларда икки ойдан уч йилгача муддатга қўлланилади.


Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки оғир оқибатларни келтириб чиқармаган 
эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят учун суд иш ҳолатлари ва маҳкумнинг шахсини 
ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки иш 
ҳақидан ушлаб қолиш жазоси ўрнига шу муддатга хизмат бўйича чеклаш жазосини қўллаши 
мумкин.
Хизмат бўйича чеклаш жазони ўташ муддати давомида маҳкумнинг мансабини, ҳарбий 
ёки махсус унвонини ошириш мумкин эмас, жазони ўтаган вақт эса, унинг кўп йил ишлаганлик, 
навбатдаги ҳарбий ёки махсус унвон учун асос бўладиган хизмат муддатига қўшилмайди.
Маҳкум хизмат бўйича чеклаш жазосининг муддати тугагунига қадар қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган асосларда ҳарбий хизматдан бўшатилиши мумкин. Бундай 
ҳолатда ҳарбий хизмат ўтаётган жойдаги бошлиқ жазо муддатининг ўталмай қолган қисмини 
иш ҳақидан ушлаб қолиш жазоси билан алмаштириш ёки жазодан
озод қилиш тўғрисидаги 
масалани ҳал қилиш учун материалларни судга тақдим этади.
55-
модда.
 
Озодликни чеклаш
Озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан 
тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида
яшаш жойидан чиқишни 
чеклашдан иборат.
Озодликни чеклаш бир ойдан беш йилгача муддатга тайинланади ҳамда суд томонидан 
белгиланадиган органлар назорати остида ўталади. Озодликни чеклаш, уни маҳкумнинг яшаш 
жойида ўташ шартлари содир этилган қилмишнинг хусусияти ва суд чиқарган қарорни ижро 
этишдан бўйин товлашнинг олдини олиш ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади.
Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, 
шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд 
озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини озодликни чеклаш жазосининг бир 
кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосини бир кунига алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин 
товлаш вақти ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
Озодликни чеклаш:
1) 
ҳарбий хизматчилар;
2) 
чет эл фуқаролари;
3) 
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан 
тайинланмайди.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish