Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

52-
модда.
 
Жамоат ишлари
Жамоат ишлари маҳкумни ҳақ тўланмайдиган жамоат ишларини бажаришга мажбурий 
тарзда жалб қилишдан иборатдир. Маҳкум ишлаётган ёки ўқиётган бўлса, мажбурий жамоат 
ишлари ишдан ёки
ўқишдан бўш вақтда ўталади.
Жамоат ишлари ўталадиган жойлар (объектлар) ва жамоат ишларининг тури содир 
этилган жиноятнинг хусусияти ва маҳкумнинг касбий кўникмаларидан, унинг ёши, соғлиғи ва 
бошқа шахсий ҳолатларидан келиб чиқиб, мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи орган 
томонидан белгиланади.
Жамоат ишлари бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга 
тайинланади ва олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда, маҳкумга боғлиқ 
бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт 
соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади

Жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга, 
ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, уч ёшга тўлмаган фарзандини 
ёлғиз тарбиялаётган эркакларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, ҳарбий 
хизматчиларга, чет эл фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган 
шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Жамоат ишлари жазосини ўташ давомида мазкур модданинг тўртинчи қисмида назарда 
тутилган ҳолатлар юзага келган тақдирда, суд мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи 
органнинг тақдимномасига асосан жазони ўташ муддатини кечиктириши ёки бекор қилиши 
мумкин.
Маҳкум жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд жамоат ишларининг ўталмаган 
муддатини жамоат ишларининг саккиз соатини озодликдан маҳрум қилишнинг
бир кунига 
тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштиради. Жазони 
ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо муддатига қўшилмайди.
53-
модда.
 
Иш ҳақидан ушлаб қолиш


Иш ҳақидан ушлаб қолиш жазоси суднинг ҳукмига мувофиқ олти
ойдан уч йилгача 
муддатга ўз иш жойида ўташ учун тайинланиб, иш ҳақининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача 
миқдорини давлат ҳисобига ушлаб қолишдан иборат.
Иш ҳақидан ушлаб қолиш:
1) 
пенсия ёшига етганларга (ишлайдиган пенсия ёшига етганлар бундан мустасно);
2) 
биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига;
3) 
ҳомиладор аёлларга;
4) 
уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга ёки уч ёшга тўлмаган фарзандини ёлғиз 
тарбиялаётган эркакларга;
5) 
уч ёшгача бўлган болани фарзандликка олган ёки унга нисбатан васий бўлган 
шахсларга

6) 
ҳарбий хизматчиларга;
7) 
чет эл фуқароларига;
8) 
Ўзбекистон 
Республикасида 
доимий 
яшамайдиган 
шахсларга 
нисбатан 
қўлланилмайди.
Иш ҳақидан ушлаб қолишни ўташ давомида мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда 
тутилган ҳолатлар юзага келган тақдирда, суд мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи 
органнинг тақдимномасига асосан жазони ўташ муддатини кечиктириши ёки бекор қилиши 
мумкин.
Агар шахс суд томонидан тайинланган иш ҳақидан ушлаб қолиш муддатининг жами 
бўлиб бир ойдан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд иш ҳақидан ушлаб қолишнинг 
ўталмаган муддатини:
1) 
иш ҳақидан ушлаб қолишнинг бир куни озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг 
бир кунига;
2) 
иш ҳақидан ушлаб қолишнинг уч кунини озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига 
алмаштириши мумкин.
Жазони ўташдан бўйин товлаган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб 
ҳисобланмайди.
Агар шахсга муқаддам тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси ушбу Кодекснинг 
86-
моддасига асосан иш ҳақидан ушлаб қолиш жазосига алмаштирилган бўлса, иш ҳақидан 
ушлаб қолиш жазосининг ўталмаган муддати шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига 
алмаштирилади.
Суд иш ҳақидан ушлаб қолиш жазосини озодликни чеклаш жазосига алмаштирганда 
пробация чораларини ҳам тайинлайди.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish