Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

87-
модда.
 
Касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод 
қилиш
Қуйидаги ҳолатларда шахс жазони ўташдан озод қилиниши лозим:


1) 
ҳукм чиқарилганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки 
уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келганда;
2) 
жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқа оғир касалликка чалинганда.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан суд тиббий 
йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаши мумкин.
Бундай шахслар тузалганидан кейин, ушбу Кодекснинг 81
-
моддасида назарда тутилган 
ва суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
қўлланилган кундан бошлаб 
ҳисобланадиган муддатлар ўтиб кетмаган бўлса, жазо ижро этилади.
Интизомий қисмга жўнатиш ёхуд хизмат бўйича чеклаш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий 
хизматчилар, уларнинг соғлиғи ҳарбий хизмат учун яроқсиз деб топилган бўлса, жазони
ўташдан озод қилинадилар. Хизмат бўйича чеклаш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий хизматчи 
аёллар уларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиши муносабати билан ҳам жазони 
ўташдан озод қилинадилар.
Жамоат ишларига ёки иш ҳақидан ушлаб қолишга ҳукм қилинган шахслар жазони ўташ 
вақтида меҳнатга яроқсиз бўлиб қолсалар ёхуд пенсия ёшига етган бўлсалар, шунингдек аёллар 
бу турдаги жазони ўтаётган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқсалар, жазони 
ўташдан озод қилинадилар.
88-
модда.
 
Амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилиш
Ҳукм этилган шахс амнистия акти ёки афв этиш асосида асосий ва ижро этилмаган 
қўшимча жазолардан озод қилиниши ёхуд жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод 
қилиниши ёки унга тайинланган жазонинг ўталмай қолган
қисми енгилроқ жазо билан 
алмаштирилиши ёхуд тайинланган жазо қисқартирилиши мумкин.
Агар амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда 
озод қилиш ёхуд жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган шахс жазонинг ўталмай 
қолган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд унга ушбу Кодекснинг 70
-
моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича жазо тайинлайди.
Афв этиш тўғрисидаги
илтимоснома
умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган 
шахс томонидан у тайинланган жазонинг йигирма беш йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан 
кейин, агар жазони ўташ даврида маҳкум қатъий тузалиш йўлига ўтган, белгиланган тартибни 
бузганлик учун интизомий жазо олмаган, меҳнат ва ўқишга нисбатан виждонан муносабатда 
бўлаётган, тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этаётган тақдирда эса, тайинланган 
жазонинг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин берилиши мумкин.
Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм 
этилган шахс томонидан у тайинланган жазо муддатининг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб 
бўлганидан кейин, агар жазони ўташ даврида маҳкум қатъий тузалиш йўлига ўтган, 
белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий жазо олмаган, меҳнат ва ўқишга нисбатан 
виждонан муносабатда бўлаётган, тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этаётган 
тақдирда эса, тайинланган жазонинг ўн беш йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин 
берилиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 168
-
моддасида назарда тутилган жиноятни содир қилган маҳкумларга 
нисбатан амнистия акти қўлланилмайди.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish