Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   99
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги 
Қонуннинг вазифалари бўлиб:
 
юридик ва жисмоний шахслар ёки маҳсулотлар тўғрисида ахборот 
оқимини шакллантириш
тадбиркорлик ва истеъмол маданиятини такомиллаштириш
рекламанинг давлат ва жамоат манфаатларига, ахлоқ ва 
маънавиятнинг умумэътироф этилган нормаларига, юридик ва 
жисмоний шахсларнинг ишчанлик обрўсига, 
атрофмуҳитҳолатигатажовузиданҳимояланишчораларинитаъминлаш
маҳсулотнинг характери, тайёрланиш усули ва жойи, истеъмол 
хусусиятлари, сифати ва бошқа тавсифлари, уни реализация қилиш 
шартларига кўра истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ 
маълумотлар реклама воситасида тарқатилишининг олдини олиш


125 
Шунингдек, 
мазкур 
қонунда 
реклама 
муносабатлари 
субъектлари 
(реклама 
берувчи, 
реклама 
тайёрловчи 
ва 
тарқатувчи)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилади.
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Реклама 
тўғрисида”ги 
Қонуннинг 
8-моддасида 
реклама 
берувчининг 
ҳуқуқ 
ва 
мажбуриятлари белгиланган бўлиб унга кўра, реклама берувчи 
ҳуқуқлари бўлиб: 
-
реклама хусусида шартнома тузиш тўғрисида ошкора таклиф 
(оммавий оферта) киритиш; 
-
реклама тайёрловчи ва тарқатувчи шартномани асоссиз 
равишда бекор қилган ҳолларда, етказилган зарарнинг ўрнини ва 
маънавий зарарни қоплаш тўғрисида даъво билан судга мурожаат 
қилиш. 
Реклама берувчи мажбуриятлари: 
-
реклама тайёрловчи ва (ёки) тарқатувчининг талабига биноан 
реклама ахборотининг ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни 
тақдим этиши; 
-
агар реклама берувчининг фаолияти лицензияланиши зарур 
бўлса, маҳсулотни ёки реклама берувчининг ўзини реклама 
қилаётганда тегишли лицензияни тақдим этиши шарт. 
Реклама берувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа 
ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин. 
Шунингдек, мазкур қонун ҳужжатида рекламани тарқатиш 
воситалари ва уни реклама қилиш тартиби, айрим маҳсулот 
турларини реклама қилиш тартиби кўрсатиб ўтилади. Хусусан, 
телевидение ва радиодаги реклама, босма оммавий ахборот 
воситаларидаги реклама, телефон ва ҳужжатли электр алоқадан 
фойдаланиладиган тарздаги реклама шакллар кўрсатиб ўтилади.
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 
17-моддасида телевидение ва радио воситаларида маҳсулот 
тўғрисидаги маълумотларни реклама қилиш тартиб қоидалари 
белгиланиб ўтилади. Жумладан, телерадио ташкилотлар учун 
рекламага ажратилган кўрсатув (эшиттириш) вақти кўрсатувнинг 
(эшиттиришнинг) ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги 
керак. Бу 
талаб 
кўрсатувнинг 
(эшиттиришнинг) 
ихтисослаштирилган рекламавий каналларига татбиқ этилмайди. 45 
минутдан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт 


126 
дастурлари, кино- ва телефильмлар реклама учун тўлиқ 45 
минутлик вақт оралиғида кўпи билан бир марта узиб қўйилиши 
мумкин. Реклама бу кўрсатувларнинг (эшиттиришларнинг) 
бошланиши 
олдидан 
ва 
(ёки) 
улар 
тугаганидан 
сўнг 
жойлаштирилиши ҳам мумкин. 10 минутдан кам давом этадиган 
телекўрсатувларга (радиоэшиттиришларга) умуман, 10 минутдан 
ортиқ давом этадиган телекўрсатувларга (радиоэшиттиришларга) 
эса бу телекўрсатувларнинг (радиоэшиттиришларнинг) муаллифлик 
ҳуқуқи эгаси билан келишмасдан туриб реклама жойлаштирилиши 
мумкин эмаслиги белгиланиб ўтилади. 
Юқорида таҳлил қилинган миллий қонунчиликдан ташқари, 
реклама хизмати турли хил халқаро ҳужжатлари билан ҳам 
тартибга солинган. Чунончи, Халқаро савдо палатаси томонидан 
1987 йил июнда Парижда қабул қилинган Халқаро реклама 
кодексида биринчилардан бўлиб рекламанинг асосий тамойиллари 
ва қоидалари белгиланган . 
МДҲ иштирокчи-давлатлари ўртасида 1993 йил 23 декабрда 
имзоланган Монополияга қарши сиёсатни баҳамжиҳат олиб бориш 
тўғрисидаги Халқаро шартномада эса амалдаги миллий реклама 
қонунчилигимиз вазифалари учун асос сифатида олинган рекламага 
қўилган тақиқлар ўрнатилган. Кейинчилик мазкур халқаро 
шартнома 2000 йил 25 январда янги таҳрирда Москва шаҳрида 
имзоланган. Мазкур халқаро шартнома ижросини таъминлаш 
мақсадида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-
давлатлари ўртасида 2003 йил 19 декабрда Москва шаҳрида 
Реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик 
тўғрисидаги Битим имзоланиб, унинг предмети МДҲ иштирокчи-
давлатлари бозорларида, хусусан, банк, суғурта ҳамда жисмоний ва 
юридик шахсларнинг пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ 
бошқа турдаги хизматлар бозори, шунингдек, қимматли қоғозлар 
бозорларда рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш 
жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга 
қаратилган .
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 
16 апрелдаги 198-сонли қарори билан тасдиқланган 1997 йил 14 
мартда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаси 
Ҳукуматлари ўртасида имзоланган Монополияга қарши сиёсат 


127 
соҳасидаги интеграцияни чуқурлаштириш тўғрисидаги Келишувда 
эса Тарафлар ўзларнинг миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ 
реклама фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини имкон 
қадар уйғунлаштириш масаласини кўриб чиқишлари белгиланган. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish