Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Инсофсиз рақобатнинг асосий жиҳатлари бўлиб



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   99
Инсофсиз рақобатнинг асосий жиҳатлари бўлиб: 
бошқа шахсларга нисбатан иқтисодий афзаликка эга бўлиш
рақобатчиларга зарар етказиш ёки зарар етказиши мумкин бўлган 
ҳатти-ҳаракатларни содир этиши
қонун ҳужжатлари(иш муомаласи одатлари)га риоя қилмаслик


117 
Зарар тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик 
кодексининг 14-моддасида келтирилган бўлиб унга кўра зарар деб - 
ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган 
ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши 
ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз 
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи 
шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган 
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Шу билан бирга инсофсиз рақобат тушунчаси халқаро ҳуқуқий 
ҳужжатларда ҳам ўз аксини топган. Хусусан 1991 йил 25 декабрда 
Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган Саноат мулки объектларини 
муҳофаза қилиш бўйича Париж Конвенциясининг 10-bis-моддасида 
келтирилган бўлиб, унга кўра рақобат қўйидаги ҳолларда инсофсиз 
рақобат сифатида таъкидланади: 
-
рақобатчининг тадбиркорлик фаолиятига турли йўллар билан 
аралашиш билан боғлиқ барча ҳатти-ҳаракатлари; 
-
ўзига рақобатчи бўлган шахсни турли ёлғон маълумотлар 
тарқатиш йўли билан обрўсизлантириш; 
-
товарнинг хусусияти, ишлаб чиқариш усули ва жойи, 
истеъмол хоссалари, нархи, сифати чалғишига олиб келадиган 
маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлари тушунилади.
Одатда инсофсиз рақобатни келтириб чиқарувчи омил 
шахснинг (ёки шахслар гуруҳининг) ўз моддий манфаати йўлида 
ғараз мақсадларни кўзлаган холда зарар етказишга қаратилган 
онгли ҳатти-харакатларини тушуниш мумкин. Чунки шахс (ёки 
шахслар гуруҳи) зарар етказувчига аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда 
турли йўллар билан хусусан ўзига рақобатчи бўлган шахснинг 
кўрсатаётган хизматини, бажараётган иш ёки сотаётган товар 
махсулоти тўғрисида истеъмолчиларга ёлғон маълумотларини 
турли йўллар билан тарқатиш билан боғлиқ ҳатти-ҳаракатлар (ёки 
ҳаракатсизлиги) сифатида тушуниш мумкин. 
Инсофсиз раобат деб баҳоланадиган ҳаракатлар доираси 
“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида белгиланган 
бўлиб, унга кўра қуйидагилар инсофсиз раобат исобланади: 
-
нотўғри таққослаш, яъни қиёсий реклама талабларини бузиш 
(“comparative advertising”); 


118 
-
интеллектуал фаолият натижалари ва уларга тенглаштирилган 
индивидуаллаштириш воситаларидан ноқонуний фойдаланиш 
(“infringement”); 
-
истеъмолчиларни чалғитиш (“misleading advertising”); 
-
индивидуаллаштириш воситаларини такрорлаш (“likelihood of 
confusion”); 
-
нусха кўчириш орқали қалбакиллаштириш (“dilution”); 
-
тижорат сири эгасининг розилигисиз фойдаланиш.
Шунингдек, қонунда бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳам 
инсофсиз рақобат ҳаракати сифатида кўрсатилган бўлиб, аслида бу 
ҳолат ривожланган давлатлар (АҚШ, Германия, Япония) 
қонунчилигида инсофсиз рақобат кўриниши эмас балки белгиси 
сифатида намоён бўлади. 
Қолаверса, бугунги кунда инсофсиз рақобат доираси янада 
кенгайиб, АҚШ ва Япония давлатларида “Unfair Trade Practices” 
(“Инсофсиз савдо амалиёти”) деб юритилмоқда. Амалиёт деганда 
турли усуллар тушунилиб, унинг доирасига Ўзбекистон 
қонунчилигида санаб ўтилган ҳаракатлардан ташқари “иқтисодий 
бойкот” (“boycott”), “товарни истеъмолчига мажбурлаб сотиш” 
(“unreasonable coercion of consumers”), “мутлақ диллерлик 
келишуви” (“exclusive dealing agreement”) каби ҳаракатлар 
киритилган. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish