Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


VI- БОБ. РАҚОБАТГА ҚАРШИ ҲАРАКАТ СИФАТИДА



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   99
VI- БОБ. РАҚОБАТГА ҚАРШИ ҲАРАКАТ СИФАТИДА 
ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ВА УНИНГ КЎРИНИШЛАРИ 
 
6.1.Инсофсиз рақобат тушунчаси ва унинг ҳуқуқий тавсифи 
6.2.Инсофсиз рақобат шакллари 
6.3.Товар ва молия бозорида инсофсиз рақобатни ҳуқуқий баҳолаш 
6.4.Инсофсиз рақобат сифатида нотўғри реклама тушунчаси ва 
унинг ҳуқуқий белгилари 
6.5.Рекламани ҳуқуқий тартибга солувчи миллий қонунчилик 
тизими 
6.6.Реклама фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ва назорат 
қилиш механизми 
6.7.Шахсийлаштириш воситалари тушунчаси ва турлари 
6.8.Инсофсиз рақобат кўриниши сифатида товар белгиси, хизмат 
кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номидан рухсатсиз 
фойдаланиш 
6.9.Инсофсиз рақобат сифатида тижорат сиридан рухсатсиз 
фойдаланиш 
 
6.1. Инсофсиз рақобат тушунчаси ва унинг ҳуқуқий 
тавсифи 
 
Тобора ривожланиб бораётган бозор муносабатлари шароитида 
инсофсиз рақобат ва уни олдини олиш бугунги кунда 
иқтисодиётнинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шу 
сабабли, давлат иқтисодий муносабатларни тартибга солиш 
борасида рақобатни янада кучайтиришга шахсларнинг рақобатга 
зид бўлган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш билан 
боғлиқ қонунчилик тизимини янада такомиллаштириш борасида 
тизимли ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширилиб келинмоқда.
Инсофсиз рақобат ўзида жамият манфаатларига путур 
етказувчи, қонун ҳужжатлари ва тадбиркорлик субъектларнинг иш 
муомаласи одатларига зид бўлган ҳамда унга зарар етказиш билан 
боғлиқ ҳатти-харакат (ҳаракатсизлик)ларни ўзида намоён этади. 
Мазкур ҳуқуққа хилоф ҳатти-харакатлар нафақат бозорининг 
нормал фаолият олиб боришига тўсқинлик қилади, шунингдек


115 
тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига ҳам путур етишига олиб 
келади.
Ўзбекистон Республикасида “инсофсиз рақобат” тушунчаси ва 
уни ҳуқуқий чеклаш билан боғлиқ ҳолатлар 2012 йил 6 январда 
қабул қилинган “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга 
солинади. Мазкур қонуннинг 2-боби “Рақобатга қарши ҳаракатлар” 
деб номланиб, у ўзида устун мавқени суиистеъмол қилиш хўжалик 
юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган келишиб 
олинган ҳаракатлари ва битимлари, давлат бошқаруви органлари, 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар 
бирлашмаларининг рақобатни чеклайдиган ҳужжатлари ҳамда 
ҳаракатлари, инсофсиз рақобат кўринишлари билан боғлиқ 
рақобатга зид муносабатларни ўзида мужассам этади.
Мазкур норманинг Қонунга киритилишидан мақсад хўжалик 
юритувчи субъектларни рақобат муносабатларида инсофсиз 
ҳаракатларидан ҳимоя қилиш ҳисобланади. Шунингдек, инсофсиз 
рақобатни тартибга солиш хусусияти шундан иборатки, бунда 
ҳаракатлар интеллектуал мулк ҳуқуқини объектлари билан ҳам 
бевосита боғлиқ. Бу борада инсофсиз рақобатнинг қайси ҳолларда 
рақобат ҳуқуқ ва қайси ҳолларда интеллектуал мулк ҳуқуқи билан 
тартибга солинишини ажратиш ҳуқуқшунослар учун муҳимдир. 
Интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларининг ҳуқуқий мақоми 
(яъни рўйхатдан ўтказиш ва ҳ.к) интеллектуал мулк ҳуқуқи билан 
белгиланса, улардан қонунга ҳилоф равишда фойдаланиш билан 
боғлиқ муносабатлар рақобат ҳуқуқ билан тартибга солинади. 
Масалан, товар белгисини қалбакилаштириш, тижорат сири 
эгасининг розилгисиз фойдаланиш ёки уни ошкор этиш в.ҳ. Бундай 
ҳаракатларнинг тартибга солиш доираси кенгайганлиги учун ҳам 
ҳозирги кунга келиб Европа Иттифоқига аъзо давлатларда (масалан 
Германияда) махсус “Инсофсиз рақобат ҳуқуқи” (“Unfair 
Competition Law”) билан тартибга солинади. 
Инсофсиз рақобат тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг 
“Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасида белгиланган 
бўлиб унга кўра, инсофсиз рақобат – хўжалик юритувчи 
субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг иқтисодий фаолиятни амалга 
оширишда афзалликларга эга бўлишга қаратилган, қонун 
ҳужжатларига, иш муомаласи одатларига зид бўлган ҳамда бошқа 


116 
хўжалик 
юритувчи 
субъектларга 
(рақобатчиларга) 
зарар 
етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг 
ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин 
бўлган ҳаракатлари тушунилади.
Иқтисодий афзаллик деганда – бозорни эгаллаш мақсадида 
(“market power”) нархларни белгилаш ва шу каби бошқа муҳим 
иқтисодий унсурлар орқали бозорни манипулятция қилиш ва 
оқибатда рақобатни чеклаш тушунилади. Бунинг натижасида 
шахсларнинг товар бозорида тадбиркорлик субъектларинин 
ишчанлик обрўсига путур етишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 6-моддасида иш 
муомаласи одатлари деб - тадбиркорлик фаолиятининг бирон-бир 
соҳасида вужудга келган ва кенг қўлланиладиган, қонун 
ҳужжатларида назарда тутилмаган хулқ-атвор қоидаси, бирон-бир 
ҳужжатда ёзилганлиги ёки ёзилмаганлигидан қатъи назар, иш 
муомаласи одати деб ҳисобланиши белгилаб ўтилади. 
Инсофсиз рақобат натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий 
оқибат хусусиятидан келиб чиққан рақобатчига инсофсиз рақобат 
натижасида етказилган моддий зарар ҳамда номоддий зарар 
кўринишида бўлиши мумкин. Моддий зарар одатда зарар етказувчи 
томонидан зарар кўрувчининг мол мулкининг камайишига олиб 
келадиган зарар бўлса, ушбу бозорда бошқа рақобатчилар олдида 
унинг манфаатига хусусан камситилиши натижасида ҳуқуқ ва 
манфаатларининг пой-мол бўлишини тушуниш мумкин.

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish