Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Инсофсиз рақобат кўриниши сифатида товар белгиси



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   99
6.6. Инсофсиз рақобат кўриниши сифатида товар белгиси
хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номидан 
рухсатсиз фойдаланиш 
 
Ижтимоий ва иқтисодий нуқтаи назардан тадбиркор товар 
ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширар экан, энг аввало, ишлаб 
чиқарган 
маҳсулотининг 
истеъмолчилар 
ўртасида 
кенг 
оммалашишини ҳамда уларни ўзига ипсиз боғлаб олган ҳолда кўп 
даромад топишни мақсад қилади. Айтиш мумкинки, товарнинг 
истеъмолчини ўзига бу даражада жалб этишида шахсийлаштириш 
воситаси бўлган товар белгисининг ўрни ва роли катта. Чунки, 
айнан мазкур номоддий объект истеъмолчини келгусида яна шу 
маҳсулотни сотиб олишда асосий воситачи бўлиб хизмат қилади.
Товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан 
жой номлари билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга 
солиш билан боғлиқ муносабатлар 2001 йил 30 августда қабул 
қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Товар белгилари, хизмат 
кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари 
тўғрисида”ги Қонунига кўра тартибга солинади. Шу билан бирга 
мазкур шахсийлаштириш воситалари билан боғлиқ шартномавий 
муносабатлар 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Фуқаролик 
кодексининг (65-боби, 1098-1111-моддалари) қоидаларига кўра 
тартибга солинади.
2001 йил 30 августда қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикасининг “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари 
ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 3-
моддаси биринчи қисмига мувофиқ Товар белгиси ва хизмат 
кўрсатиш белгиси бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари 
ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу 
турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, 
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир деб 
белгинланса мазкур қонуннинг 5-моддасида Мамлакат, аҳоли 
пункти, жой ёки бошқа жўғрофий объектнинг (бундан буён матнда 


136 
жўғрофий объект деб юритилади) товарни белгилаш учун 
ишлатиладиган, унинг алоҳида хусусиятлари тамомила ёки асосан 
мазкур жўғрофий объектга хос табиий шароитлар билан ёки бошқа 
омиллар ёхуд табиий шароитлар ва ушбу омилларнинг бирикмаси 
билан белгиланадиган номи товар келиб чиққан жой номи деб 
эътироф этилади. 
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги “Рақобат 
тўғрисида”ги 13-моддаси биринчи қисм учинчи бандида товар 
белгисини ва юридик шахсни шахсийлаштиришнинг бошқа 
воситасини такрорлаш, реклама материалларидан, товарнинг фирма 
ўрови ва шаклидан нусха кўчириш орқали қалбакилаштириш 
инсофсиз рақобат сифатида кўрсатиб ўтилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигига 
мувофиқ, шахсийлаштириш воситаларидан қонуний фойдаланиш 
унга нисбатан ҳуқуқни вужудга келиши тегишли равишда давлат 
рўйхатидан 
ўтказилган 
ҳолда 
вақтдан 
вужудга 
келади. 
шахсийлаштириш воситаларига нисбатан мазкур талабнинг 
бажарилиши шахснинг ёки шахслар гуруҳининг инсофли 
рақобатлашиш ҳолатини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик кодексининг 1098-моддаси учинчи қисмига мувофиқ 
юридик шахснинг фирма номи унинг таъсис ҳужжатларида 
кўрсатилади. Фирма номига бўлган ҳуқуқ юридик шахс давлат 
рўйхатидан ўтказилган вақтидан эътиборан юзага келади. Товар 
белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси)га бўлган ҳуқуқ Фуқаролик 
кодексининг 
1102-моддасига 
мувофиқ,Ўзбекистон 
Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигидан рўйхатдан 
ўтган вақтдан бошлаб юзага келади. Шунингдек, фирма номига 
(1101-модда), товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) (1105-
модда), товар келиб чиққан жой номига (1109-моддаси)га бўлган 
ҳуқуқни лицензия шартномасига кўра ҳуқуқни бошқа шахсга 
ўтказиш шахсийлаштириш воситаларидан инсофли эгаллаш деб 
топилиб инсофли рақобат муносабатлари сифатида қаралади. 
Шахсийлаштириш воситаларидан инсофсиз рақобат шаклида 
фойдаланиш қуйидаги жиҳатларини алоҳида таъкидлаш лозим 
бўлиб: 


137 
Биринчидан, мутлақ ҳуқуқ эгасининг розилигисиз унинг 
шахсийлаштириш воситаларидан товар ишлаб чиқариш, иш 
бажариш ва хизмат кўрсатиш муносабатларида фойдаланиш. 
Иккинчидан, олдин устун мавқега эга бўлган товар белгиси
хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номларига 
ўхшаш бўлган белгидан фойдаланиш. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish