Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


 Шахсийлаштириш воситалари тушунчаси ва турлари



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   99
6.5. Шахсийлаштириш воситалари тушунчаси ва турлари 
 
Шахсийлаштириш 
воситаси 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Фуқаролик кодексининг 1031-моддасига фирма номи, товар 
белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номи 
кўрсатиб ўтилади. Шахсийлаштириш воситаси эгаси ўзига тегишли 
товарни, ишни ёки хизматни шахсийлаштирмайди, балки, ушбу 
белгига нисбатан ҳуқуқни амалга ошириш билан боғлиқ мутлақ 
ҳуқуқни ўзида намоён этади.
Шахсийлаштириш воситалари ўзининг ҳуқуқий табиатига кўра 
кенг ва тор доирада шарҳлаш мумкин. Шахсийлаштиришнинг кенг 
маънода шарҳлашга кўра, субъектларнинг товарлар ишлаб чиқариш 
ва уни сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида 
бир-биридан турли белгиларини шахсийлаштириш воситалари 
орқали тафовутланиши ҳисобланади. Шахсийлаштиришнинг 
бундай воситаси билан айни субъектларнинг ўзига хос белгиси 
орқали товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар 
бажариш шарт-шароитларига эга бўлишлари тушинилади. 
Шахсийлаштиришнинг тор доирадаги тушунчасига кўра, 
фуқаролик муносабатларида фуқаролар ва юридик шахсларнинг 
ўзига тегишли турли хусусий аломатига эга бўлган белгилар, 
сўзлар ва бошқа аломатларидан фойдаланиб товарлар ишлаб 
чиқариш ва реализация қилиш, ишлар бажариш ва хизматлар 
кўрсатиш жараёнидан муносабат тушунилади. Мазкур ҳолатда 
интелектуал мулк объектини юридик ва жисмоний шахслар 
томонининг ўзи томонидан шахсийлаштириш воситасидан 
фойдаланиб лицензия шарномаси асосида бошқа шахсга вақтинча 
лицензиарнинг назорати остида фойдаланиши тушунилади.
Интеллектуал мулк объектларини шахсийлаштириш деганда 
саноат намуналарини объектларининг (фирма номлари, товар 
белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой 


134 
номалари, тижорат белгилари, домен номлари в.ҳ) бир шахс 
томонидан ваколатли давлат органи руҳсатини олган холда ўзининг 
номига расмийлаштириш ва ундан фойдаланган ҳолда товар 
махсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлар бажариш ва ҳизматлар 
кўрсатиш муносабатлари тушунилади.
Шахсийлаштириш воситаси фуқаролик ҳуқуқий муносабат 
иштирокчилари сифатидаги муносабатини икки кўринишда 
ҳуқуқий ҳамда иқтисодий категория сифатида қарашимиз мумкин. 
Ҳуқуқий жиҳатдан товар белгилари хизмат кўрсатиш белгилари ва 
бошқа интелектуал мулк объектларига нисбатан мулк ҳуқуқини 
қонунда кўрсатилган тартибда шахсийлаштириш хусусиятини 
келтириб чиқаради. Бунинг натижасида ушбу объектларга нисбатан 
шахснинг шахсий эгалиги вужудга келади ва бошқалардан унинг 
рухсатисиз фойдаланишга рухсат этилмаслиги ёки қонунда 
кўрсатилга тартибда фойдаланишни ўз ичига қамраб олади. 
Шахсийлаштиришнинг иқтисодий мазмунига кўра ушбу объект 
эгаси ундан даромад олишга шахсан амалга оширилиши ёки бошқа 
шахсларга фойдаланиш учун беришга қаратилади. 
Шахсийлаштириш воситаларини иқтисодий мазмунини унинг 
товар бозорида алоҳида муносабат сифатида муомалада бўлиши 
билан 
белгиланади. 
Чунки, 
шахсийлаштириш 
воситалари 
ижтимоий муносабатда қўлланилмас экан ҳеч қандай ҳуқуқий 
оқибат ёки иқтисодий манфаат келтириб чиқармайди.
Шахсийлаштириш воситаларини амалга ошириш нафақат унинг 
эгаси балки тегишли саноат намунасини башқа шахсларга хам 
фойдаланишга рухсат берилади. Мазкур муносабатда иккинчи шахс 
тадбиркорлик 
фаолиятида 
лицензий 
шартномаси 
асосида 
лицензиарнинг розилигини олган олган ишлаб чиқариш хизмат 
кўрсатиш ва бошқа фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқини 
қўлга 
киритади. 
Ҳамда 
биринчи 
шахс 
томонидан 
шахсийлаштирилган объектни иккинчи шахснинг ундан қай 
даражада фойдаланилаятганлигини назорат қилиб бориш шарт 
бўлиб 
ҳисобланади. 
Чунки 
иккинчи 
шахс 
томонидан 
шахсийлаштирилган объектга нисбатан инсофли муомалади 
бўлмаслиги натижасида унинг эгасига катта моддий маънавий зиён 
келтириб чиқаради. Натижада унинг маҳсулоти ёки хизмат 
кўрсатиш фаолияти истеъмолчилар назаридан четда қолиб 


135 
кетишига сабаб бўлади. Шу ҳисобда ҳуқуқни амалга ошириш 
муносабатларида шахсийлаштирилган объектни учинчи шахслар 
томонидан ижобий ёки салбий ҳолат сифатида эътироф этилади. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish