Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


 Рекламани ҳуқуқий тартибга солувчи миллий қонунчилик



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   99
6.3. Рекламани ҳуқуқий тартибга солувчи миллий қонунчилик 
тизими 
 
Бозор иқтисодиёти шароитида реклама тадбиркорликни 
ривожлантириш, рақобатни кучайтириш, монополияга қарши 
курашиш, истеъмол бозорини эгаллаш ҳамда фойда олишни 
тезлаштиришга хизмат қилади. Реклама кўринишидан номоддий 
хусусиятга эга бўлгани билан, у жамиятда бозорнинг қатнашчиси 
бўлишга оид «ижтимоий фикр»ни шакллантиради. Соғлом 


123 
иқтисодий рақобат ҳаққоний ахборот, яъни реклама натижасида 
яратилади. Реклама бозорнинг иштирокчиларини доимо ахборот 
билан таъминлаб туради. 
Бу борада реклама ахборотини тарқатиш жараёнини тартибга 
солиш қонунчиликда муҳим аҳамиятга эга. Чунки, тузилиши 
жиҳатдан тўғри, яъни қонуний бўлган реклама ахборотини 
тарқатиш жараёнида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилмаса, 
у ўз-ўзидан нотўғри (ноқонуний) рекламага айланиб қолиши, 
шунингдек, истеъмолчиларга ва бошқа рақобатчиларга зарар 
етказиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, тарқатиш вақти, жойи 
ва усулига нисбатан қўйилган талаблар бузилган ҳолда намойиш 
этилган реклама, албатта, реклама берувчи билан истеъмолчини 
янада яқинлаштириш ўрнига уларни бир-биридан узоқлаштиради, 
шунингдек рекламани тарқатишдаги камчиликлар туфайли 
салоҳиятли шериклар ва контрагентларда реклама қилинган товарга 
нисбатан «рад этиш» кайфияти пайдо бўлади. Мазкур ҳолатларни 
инобатга олган ҳолда реклама ахборотини қабул қилиш 
психологияси нуқтаи назаридан қонун чиқарувчи орган товар (иш, 
хизмат) эгалари ҳисобланган реклама берувчи билан бундай товар 
(иш, хизмат)ларга эҳтиёжи бўлган истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро 
алоқани умумлаштиришга хизмат қилувчи норма сифатида 
рекламани тарқатиш қоидаларини ўрнатишга ҳаракат қилган. 
Бундай қоидалар эса, ўз навбатида, рекламани тарқатишга оид 
талаб ва тақиқларни белгилаб берувчи норматив ҳужжатларда ўз 
ифодасини топган. Рекламани тарқатиш вақти, жойи ва усулининг 
кўп имконлилигини инобатга олган ҳолда қонун чиқарувчи мазкур 
уч омилнинг ҳар бирининг хусусиятларини белгилаб чиққан тарзда 
рекламани тарқатишнинг намунавий ва қатъий шартларини ҳуқуқ 
нормаларида мустаҳкамлаган.
Демак, рекламанинг ўзи иқтисодий категория бўлса-да, 
рекламани тарқатиш ҳуқуқий категория ҳисобланади. Бироқ айрим 
олимлар рекламани тарқатишни реклама сингари иқтисодий 
категория сифатида талқин қиладилар. 
Рекламани тарқатиш жараёнини тартибга солишда «Реклама 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан ташқари, 
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва 
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаcининг 2001 йил 6 


124 
апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Рекламани жойлаштириш 
тўғрисида”ги Низоми муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда рекламани 
жойлаштириш ва унга рухсат бериш тартиби, рухсат берувчи 
органларнинг рўйхати кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, реклама 
муносабатларини 
шартномавий 
ҳуқуқий 
тартибга 
солиш 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Фуқаролик 
кодекси, 
реклама 
қонунчилигини бузганлик учун тегишли ҳуқуқий таъсир чорасини 
қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг жиноий ва маъмурий 
қонунчилик нормалари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 
миллий реклама муносабатларини тартибга солувчи махсус қонун 
ҳужжати ҳисобланади. Мазкур қонун ҳужжати реклама 
муносабатларини тартибга солувчи махсус қоидаларни белгилаб 
хусусан ушбу қонуннинг 1-моддаси биринчи қисмига кўра, реклама 
тўғрисидаги қонуннинг мақсади рекламани тайёрлаш ва тарқатиш 
билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб 
вазифалари белгилаб ўтилади. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish