119
маҳсулотни ҳарид қилган истеъмолчининг моддий ва маънавий
зарар кўришига олиб келади.
Мамлакатимизда инсофсиз реклама муносабатларини чеклаш
ва ҳуқуқий тартибга солиш Ўзбекистон
Республикасида реклама
муносабатларини тартибга солиш билан боғлиқ 1998 йил 25
декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Реклама
тўғрисида”ги қонуни, 2012 йил 6 январдаги “Рақобат тўғрисида”ги,
2001 йил 26 мартдаги “Рекламани жойлаштириш тўғрисида”ги
Низоми каби шу ва бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлари билан
тартибга солинади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Реклама
тўғрисида”ги
Қонунининг 13-моддасига мувофиқ нотўғри реклама ўзининг
ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши,
яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти,
жойи ва
усулига нисбатан қўйилган талабларни ва қонун ҳужжатларида
назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида
рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин
бўлган, шахсларга, шунингдек давлатга
зарар ва маънавий зарар
етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, билатуриб
ёлғон) реклама ҳисобланиши белгилаб ўтилади.
Юқоридаги ушбу таърифдан келиб чиқиб, рекламани “нотўғри
реклама” деб қуйи баҳо бериш учун қуйидаги мезонлар мавжуд
бўлиши керак:
-
“чалғитувчилик мезони” (“deceptiveness”standard), яъни
реклама истеъмолчиларни чалғитиши лозим ёки мумкин бўлса;
-
чалғитувчи
ҳаракатларнинг
амалга
оширилганлиги
(“materiality” standard), яъни қонунда бундай ҳаракатлар ноаниқлик,
икки
хил маъно англатиши, бўрттириб юбориш, яшириб кетиш
орқали амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Бу борада
“яшириб кетиши” деганда
яширин реклама эмас балки, рекламада
муҳим маълумот қолдириб кетилиши назарда тутилган.
-
рекламанинг вақти, жойи ва усулига оид талабларнинг
бузилиши;
-
(рақобатчи шахсга,
истеъмолчига, давлатга) зарар етказиши
мумкинлиги.
Нотўғри рекламани тарқатиш инсофсиз рақобатнинг бир
кўриниши бўлиб, бунда нотўғри рекламани тарқатаёган шахс ўз
120
рекламасининг қонунда белгиланган талабларга ва бошқа
шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига ва иш муомаласи одатларига
путур етишини билади ва онгли равишда харакат қилади. Одатда
нотўғри рекламани тарқатаётган шахс бир шахсга нисбатан ёки
умуман ўзига рақобатчи бўлган бошқа шахслар гуруҳига нисбатан
қаратилган бўлади.
Нотўғри рекламани оммалаштириш турли воситалар орқали
амалга оширилади.
Мазкур рекламани тарқатиш воситалари ичида нотўғри
рекламани оммалаштириш одатда ташқи
рекламада фойдаланиш
ҳолатлари кўп учраб туради. Ташқи рекламага алоҳида махсус
конструкцияларда,
тахталавҳаларда,
экранларда,
биноларда,
иншоотларда, йўл чеккаларида, кўча ёритгичларининг таянчлари ва
ҳоказоларда жойлаштириладиган реклама киради.
Инсофсиз рақобатга олиб келувчи ижтимоий муносабатларнинг
бир шакли сифатида ўзида ёлғон ҳамда ҳақиқатга тўғри
келмайдиган маълумотларни ўзида акс эттирган нотўғри рекламани
тарқатиш бозорнинг доимий ривожланиш тенденциясига ўз салбий
таъсирини ўтказади. Хусусан инсофсиз реклама:
Do'stlaringiz bilan baham: