Тупроқ физикаси


 – расм. Тупроқ агрегатли ҳолатининг ҳўл ва қуруқ элашда ўзгариши



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
14 – расм. Тупроқ агрегатли ҳолатининг ҳўл ва қуруқ элашда ўзгариши:
1-оғир қумоқ; 2-соз тупроқ; 3-ўртача қумоқ 
Кейинги вақтларда С.Н.Рижов, Н.К.Балябо, П.Н.Беседин, Н.Ф.Беспалов, 
М.У.Умаров ва бошқалар микроструктура тешиклиги ва грунт қовушмасининг 
ҳарактери суғориладиган тупроқларда ижобий аҳамиятга эга эканлигини 
исботладилар. 
Олиб борилган экспериментал текширишларга кўра, тупроқнинг 
микроагрегатлик таркибини механик таркиб билан таққослаганда, унинг 
микроагрегатлиги у қадар яхши билинмайди. 
Г.И.Павлов усули бўйича таҳлил қилишда тупроқни ҳўллигича элаш ҳам 
пипетка билан таҳлил қилиш ҳам қўлланилади, шу сабабли бу усул тупроқнинг 
структуралилик ҳолатини яхшироқ аниқлашга имкон беради. 
Шундай қилиб юқорида келтирилган маълумотлар Ўрта Осиѐда 
суғориладиган тупроқларнинг структуралилик ҳолати МДҲнинг Европа 
қисмида жойлашган тупроқлардан фарқ қилишини кўрсатади. 
Тупроқ структурасининг ҳосил бўлиши.
Тупроқ структурасининг 
ҳосил бўлиши унда мавжуд бўлган коллоидларнинг хосса ва хусусиятлари 
билан ҳамда коллоидларнинг тупроқ эритмасидаги характери билан боғлиқ. 
Даставвал коллоидлар коагуляция жараѐнида аморф ҳолатдан қаттиқ (чўкма) 
ҳолатга ўтиш қобилиятига эга бўлиши лозим. ―Коагуляция‖ термини лотинча 
―сoagulatis‖, яъни чўкмоқ, ивимоқ, қуйилмоқ маъносини беради. 


83 
Коагуляция жараѐнида дастлаб табиий агрегатлар кейинчалик бирламчи 
агрегатчалар, электр зарядлари таъсирида ѐки юза энергиясининг мавжудлиги 
туфайли иккинчи, учинчи ва юқори тартибли микроагрегатлар вужудга келади. 
Бу тартибда ҳосил бўлган агрегат бўлакчалар кейинчалик ҳар хил йўллар 
билан йириклаша боради. Кейинги йилларда олиб борилган текширишлар 
агрегатларнинг сувга чидамлилиги ва механик қаттиқлиги гидроморф 
тупроқларнинг пастки қатламларидаги иссиқлик ва сув режимларининг 
ўзгаришидан келиб чиқадиган кимѐвий жараѐнлар – оксидланиш ва 
қайтарилиш реакциялари натижасида пайдо бўлишини кўрсатади. Шунинг учун 
ҳам дарѐ ўзанларидаги ўтлоқи тупроқларнинг пастки қатламлари, айниқса сизот 
сувларига яқин турган қисмлари кесакчали, донадор структурага эга бўладилар. 
Бу бўлакчаларнинг вужудга келишида аэроб ва анаэроб шароитда вужудга 
келувчи темир элементининг оксидланган ва қайтарилган бирикмаларининг 
роли катта. 
Агрегат бўлакчаларнинг йириклашувида капилляр (мениск) кучларнинг, 
айниқса, 
уларнинг 
сувда 
чидамлилик 
қобилиятининг 
ошишида 
микроорганизмларнинг роли каттадир. Бу ерда ѐмғир чувалчангларининг 
хизматини алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Чувалчанглар тупроқ массасини энг 
олдин ўз ичакларида қайта ишлаб, ташқарига ғовак, донадор ва сувга чидамли 
қилиб чиқаради. Масалан, Ч.Дарвин ҳисобига кўра, бир гектар ердаги тупроқ 
қатламларида яшаѐтган 70000 чувалчанг (бу тақрибий сон) бир йилда 38 
тоннага яқин тупроқни ўз организми орқали ўтказиб майда донадор ҳолатга 
айлантиради. Шунингдек, структурани вужудга келишида чумоли, термит ва 
бошқа ҳашаротлар, баъзан ер қазувчи, кемирувчи жониворлар ҳам иштирок 
этади. Умуман олганда, биологик йўл билан вужудга келган агрегатлар қолган 
агрегатлардан фақатгина ғоваклиги, сувга чидамлилиги билан фарқ қилмасдан, 
балки ўсимликлар дунѐси учун зарур бўлган озиқ элементларининг кўплиги 
билан тубдан ажралиб туради. 
Структуранинг вужудга келишида ва такомиллашувида ҳар хил 
табиатдаги ва таркибдаги чириндининг, унинг хилма-хил кислоталарининг, 
тупроқдаги карбонатли бирикмаларнинг роли сезиларлидир. Масалан, қора 
тупроқ зонасида донадор кесакчали юқори сифатли бўлакчаларнинг вужудга 
келишида чириндининг, айниқса, гумин иккинчи, учинчи ва юқори тартибли 
микроагрегатлар кислотасининг роли катта. Бўз тупроқларда, агарда улар 
карбонатлашган лѐссли ва лѐссимон ѐтқизиқлар устида вужудга келган бўлса, 
агрегат бўлакчаларнинг такомиллашишида карбонатли бирикмаларнинг роли 
каттадир. Биз тупроқ структурасининг вужудга келишида ўсимлик дунѐси 
ролини ѐритмадик, чунки бу масала қуйида алоҳида кўриб чиқилади. 
Энди структуранинг тупроқда кетадиган жараѐнларга таъсири тўғрисида 
қисқача тўхталиб ўтамиз. 
Тупроқнинг агрегатлик ҳолати унинг ғоваклигини таъминловчи 
кўрсаткичдир, чунки чанг-тўзондан ташкил топган тупроқ қатламида умумий 
ғоваклик жуда паст кўрсаткичга эга бўлади, айниқса эркин сувларнинг ва унда 


84 
эриган озиқ моддаларининг ҳаракатини таъминловчи капилляр тешикчалар 
бўлмайди (24-жадвал). 
Структурали тупроқда физик хосса ва режимни таъминловчи – сув 
ўтказувчанлик, ҳаво ўтказувчанлик, катта умумий нам сиғими, жамғарилган 
сувни сақлаш қобилияти, эффектив иссиқлик режими каби омиллар мавжуд 
бўлади. 
Структурасиз тупроқларда сув ва ҳаво омиллари қарама-қарши таъсирга 
эга. Структурали тупроқларда эса сув ва ҳаво бир вақтнинг ўзида иштирок 
этади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish