Тупроқ физикаси


§4.2. Тупроқ структурасининг бузилиш сабаблари



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

§4.2. Тупроқ структурасининг бузилиш сабаблари 
 
Юқорида баѐн этилганлардан маълумки, тупроқ структурасининг 
такомиллашиши узоқ вақт давомида рўѐбга чиқади ва кўпдан-кўп жараѐнларга 
дуч келади. Бироқ унинг бузилиши ва батамом йўқ бўлиши учун узоқ вақт 
талаб қилинмайди. Ўйламасдан қилинган ҳар бир агротехник тадбир ѐки 
инсониятнинг деҳқончилик фаолияти тупроқ структурасининг бузилишига 
олиб келади. 
Структуранинг бузилишига қуйидагилар сабаб бўлади: 
1.
Механик кучлар 
бунга тупроққа ишлов берувчи оғир вазнли техника 
воситалари ва асбоб-ускуналар киради. Бу борада қишлоқ хўжалигида 
ишлатиладиган турли техника воситаларининг далаларда беҳуда қатнашлари 
ѐки уларнинг экин майдонларида узоқ муддат туриб қолишларига йўл 
қўймаслик керак. 
2.
Агротехник тадбирларнинг нотўғри ѐки режасиз ўтказилиши.
Масалан, сернам ѐки нами қочиб, тобидан ўтиб кетган тупроқни шудгорлаш, 
ҳайдалган ерни ҳадеб молалаш, етилмаган ерларни бороналаш, бўлар-бўлмасга 
культивация қилиш ва бошқалар. Айниқса, бу ўринда нишаб (қия) ерларни 
ҳайдаш техникасини бузиш мавжуд структурани бузишгагина эмас, балки 
тупроқ унумдор қисмининг батамом йўқолишига ҳам олиб келади. Маълумки
нишаб ерларни асосий шудгор қилиш қиялик бўйича эмас, балки унга 
кўндаланг йўналишда ўтказилади. Катта қияликдаги майдонларни ҳайдаш 
умуман ман этилади. Бундай жойларда табиий ўсимликларни сақлаш ѐки 
майсазор-бутазорлар бунѐд этиш лозим. 
3.
Ерни суғориш ва ўғитлаш.
Суғориш сувлари (айниқса, улар у ѐки бу 
даражада минераллашган бўлса) таъсирида ҳам тупроқ структураси маълум 
даражада бузилади. Чунки, бу сувлар тупроқ таркибидаги сувда эрувчан 
бирикмаларни ва тупроққа солинган минерал ўғитларни эритади ҳамда энг 
яхши коагулятор ҳисобланган кальций катионини сиқиб чиқаради. Ерга 
солинган (NH
4
NO
3
) ўғити таркибидаги аммоний тупроқдаги карбонатлар билан 
реакцияга киришиб, аммоний карбонат [(NH
4
)
2
CO
3
] ҳосил қилади. Маълумки, 
бунда сиқиб чиқарилган кальций катиони тупроқдан ювилиб кетади. Бундан 
ташқари, тупроқни аммоний сульфат [(NH
4
)
2
SO
4
] сингари физиологик 
кислотали ва натрий нитрат NaNO
3
каби физиологик ишқорли минерал ўғитлар 
билан бир неча йил сурункасига ўғитлаш тупроқ структурасининг бузулишига 
олиб келиши турган гап. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish