Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Тупроқ 
структурасини 
тиклашнинг 
сунъий 
тадбирлари. 
Маълумотларнинг кўрсатишича, тупроқ структурасининг бузилишига сабаб 
бўлувчи омиллар кўп бўлганидек уни тиклашга қаратилган усуллар ҳам хилма-
хилдир. Кейинги йилларда кимѐ саноатининг тараққий этиши натижасида 
тупроқ структурасини тиклашда тупроқда гумус моддалари ўрнини 
эгаллайдиган юқори молекуляр бирикмалар – полимерлар ва сополимерлардан 
кенг фойдаланилмоқда. Бу бирикмалар умумий ном билан 
крилиумлар
деб 
юритилади. Крилиумлар, асосан, учта органик: акрил кислота (СН-СН-СООН), 
метакрил кислота СН
2
=С(СН
3
)-СООН ва малеин (СООН-СН-СН-СООН) 
кислоталаридан ҳосил қилинган типик полимерлардир. Крилиумлар таъсирида 
пайдо бўлган агрегатларни ўрганиш соҳасида ўтказилган кўпгина текширишлар 
шуни кўрсатадики, полимерлар билан тупроқ заррачалари орасидаги ўзаро 
кимѐвий муносабат туфайли структура ҳосил бўлади. Структуранинг сувга 
чидамли бўлиши, коллоидлар коагуляцияси туфайлидир. Сунъий структор 
(крилиум) бундан ташқари биологик фаол ҳамда таркибида маълум миқдорда 
озиқ элементларини сақлаши аниқланади. 
Кўпгина олимларнинг изланишлари натижасида аниқланишича, қумоқ ва 
соз тупроқларда крилиумлар таъсирида ҳосил бўлган структура 3-5 йилгача, 
қумлоқ ва қумли тупроқларда эса бир йилгача ўзининг агрегатлик ҳолатини 
сақлаб туради. Агрономик нуқтаи назардан қимматли ва сувга чидамли бу 
агрегатлар тупроқнинг сув, ҳаво хоссаларини яхшилайди, микробиологик 
жараѐнларнинг ривожланишига, озиқ режимининг қулай бўлишига ва экинлар 
ҳосилининг ортишига ижобий таъсир кўрсатади. 
Тупроқнинг агрофизик ҳолатларини яхшилаш ҳамда унумдорлигини 
ошириш мақсадида Ўзбекистон фанлар академиясига қарашли Кимѐ институти 
томонидан ишлаб чиқилган ―К‖ серияли полимерлардан фойдаланиш борасида 
профессор В.Б.Гуссак раҳбарлигида Қ.Мирзажонов, К.Паганяс, Х.Махсудов ва 
бошқалар 
кўпгина 
тажрибалар 
ўтказганлар. 
Олинган 
маълумотлар 
суғориладиган бўз тупроқларда, тақир ва тақирсимон ерларда ―К‖ серияли 
препаратларни қўллаб 0,25 мм дан йирик агрегатлар миқдорини 80 % гача 
кўпайтириш ва суғоришга сарфланадиган сувни анча тежаш ҳамда экинлар 
ҳосилдорлигини ошириш мумкинлигини кўрсатди. 
Ҳозирги вақтда МДҲда ҳамда чет мамлакатларда (АҚШ, Франция, 
Англия) жуда кўп хилдаги сунъий структорлар мавжуд. Лекин, сунъий 
структорни кенг кўламда қўллаш учун у қуйидаги талабларга жавоб бериши 
керак: 
-
Структорлар (ѐки тупроқ клейлари) тупроқларда ғовак, сувга чидамли 
ҳамда механик жиҳатдан қаттиқ бўлмаган бўлакчаларни вужудга келтириши. 
-
Улар тупроқда инерт масса ҳосил қилиб, биологик ҳаѐт учун заҳарли 
бўлмаслиги лозим. 


90 
-
Структор сувни яхши қабул қилиши ҳамда бўкиш хусусиятига эга 
бўлмоғи лозим, лекин коагуляция жараѐнидан сўнг (тупроқ массасини 
агрегатли ҳолатга ўтказгандан сўнг) сув таъсирида узоқ вақт бузилмаслиги 
керак. 
-
Структорлар ўзида озиқ элементларини сақлаши, донадорлиги 
бузилган тақдирда ўсимликлар озиқ элементларини ўзлаштирмоғи зарур. 
-
Структорларнинг фаолияти ҳеч бўлмаганда бир ротация даврини (4-5 
йил) ўз ичига олиши лозим, акс ҳолда сунъий клейнинг таъсири қисқа 
муддатлиги учун кенг ишлатилмайди. 
-
Гумин кислотаси хусусиятига яқин турадиган структорларни излаш ва 
қўллаш катта аҳамиятга эга. 
-
Структор арзон ва жуда фаол бўлиши, тупроқнинг структураси 
гектарига 0,5-1 тонна сарфлаганда тикланиши лозим, акс ҳолда структор 
иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлолмайди. 
Шундай қилиб, тупроқда ўсимликлар учун сув, ҳаво ва озиқ 
режимларининг қулай бўлиши, шунингдек экин майдонларида қўлланиладиган 
агрокомплекс тадбирларнинг яхши натижа бериши тупроқ структурасига 
боғлиқ. Демак, структура тупроқнинг муҳим агрономик хоссаларидан бири, у 
тупроқнинг ғовак қовушмали ва серғовак ҳолатда бўлишини таъминлайди. 
Тупроқнинг 
структуралилиги 
мазкур 
хўжалик 
деҳқончилик 
маданиятининг даражасини кўрсатади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish