4. Тупроқдаги биокимѐвий жараѐнлар:
гумус ҳосил бўлиши, аэроб
(кислородли) ва анаэроб (кислородсиз) бижғиш (чириш) катта таъсир
кўрсатади. Чунки, тупроқ механик заррачаларини бир-бирига маҳкам
ѐпиштириб турган гумус моддалари микроорганизмлар таъсирида аэроб
шароитда батамом парчаланиши натижасида тупроқларда гумус миқдори
камаяди, бу эса аста-секин тупроқ структурасининг бузилишига сабаб бўлади.
Шу боис, тупроқда микробиологик жараѐнларни оптимал бўлиши муҳим
аҳамиятга эга. Шунингдек, тупроқда кечадиган турли физик-кимѐвий ва
86
биокимѐвий жараѐнларда ҳосил бўлган сувда эрувчан тузларнинг структурани
бузишдаги таъсири ҳам жуда катта ҳисобланади.
§4.3. Структурани тиклаш шароитлари ва усуллари
Маълумки, П.А.Костычев, К.К.Гедройц, В.Р.Вильямслар томонидан
структура ҳосил бўлишининг назарий асослари ва тупроқнинг агрегатлик
ҳолатини (структурасини) тиклашнинг агротехник тадбири ҳамда усуллари
ишлаб чиқилган.
Ҳозирга қадар тупроқнинг структурали ҳолатини тиклашнинг қуйидаги
агротехник усуллари
мавжуд:
тупроққа ишлов бериш;
тупроқни гумин ва ульмин кислоталари билан бойитиш;
нордон (кислотали) тупроқларни оҳаклаш, ишқорли тупроқларни
гипслаш;
алмашлаб экиш тизимини тўғри жорий этиш.
Тупроққа ишлов бериш ҳар йили қайтариладиган муҳим агротехник
тадбир ҳисобланади. Уни амалга оширишда инсоният механик ва физик
жиҳатдан катта иш бажаради. Исбот тариқасида Н.А.Качинскийнинг қуйидаги
тахминий ҳисобини келтирамиз: бутун ер шарида 1 млрд гектардан ортиқ ерга
деҳқончилик қилинади. Шундан 500 млн гектар ер майдони 20 см чуқурликда
ҳайдалса, инсоният ҳар йили 1000 км
3
тупроқни ағдар-тўнтар қилган бўлади. Бу
эса бутун ер шаридаги дарѐларнинг денгиз ва океанларга олиб келадиган қаттиқ
минерал ѐтқизиқлардан 7-10 марта кўпдир.
Келтирилган оддий бир мисолдан кўриниб турибдики, инсоният ишлов
жараѐнида катта иш бажарибгина қолмай, балки келажак ҳосил тақдирини ҳал
этувчи тупроқ муҳитини вужудга келтиради.
Етук тупроқшунос олим Э.Рассел таъкидлаши бўйича деҳқончилик
тизимида тупроқ унумдорлигини таъминловчи агрегат бўлакчаларини вужудга
келтира олмаган ишлов бериш усули яроқсиз ҳисобланади. Академик
В.Р.Вильямс тупроққа маданий ишлов беришга алоҳида эътибор берган. Унинг
таъкидлаши бўйича тупроққа ишлов беришнинг асосий вазифаси тупроқнинг
ҳайдалма қатламини агрегатчалардан ташкил топган ғовак тизимга
айлантиришдир. Ишлов бериш жараѐнини ўтказиш вақтида тупроқ чанг-
тўзонга айланмаслиги лозим.
Бинобарин, бу жараѐнни тупроқ ўта нам ѐки жуда қуриб қолган шароитда
олиб бориш мумкин эмас. Сифатли ишловни таъминловчи кўпгина физик-
механик жараѐнлар ѐпишқоқлик, пластиклик, уваланиш, қаттиқлик ва бошқалар
– тупроқнинг намлик кўрсаткичи билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Намликнинг
ошиши тупроқ ѐпишқоқлигини янада ортишига, ишлов бериш асбобларига
кўрсатадиган солиштирма қаршиликнинг ошишига олиб келади. Шунинг учун
ҳам сифатли ишлов беришнинг асосий омили – бу тупроқнинг оптимал намлик
кўрсаткичини топишдир. Оптимал намлик тупроқда қониқарли структурани
вужудга келтиради, энг кам ѐпишқоқликни, қаттиқликни таъмин этади.
87
Физик етилган тупроқнинг намлиги пластиклик (нам ҳолатда ўз шаклини
сақлаш) ҳолатининг энг қуйи даражасига яқин туради. Бу пайтда ҳайдалган
тупроқ яхши увоқланади, ерни ишлаш учун кетадиган меҳнат сарфи камаяди ва
энг чидамли агрегатлар ҳосил бўлади.
Олинган кўпгина маълумотларнинг кўрсатишича, тупроқларнинг
пластиклигининг қуйи чегараси ва структура ҳосил бўлиш намлиги ўзаро
боғлиқлик
кузатилади.
Типик
бўз
тупроқларда
ҳайдалма
қатлам
пластиклигининг қуйи чегараси 17-19 % ни ташкил этади, структура ҳосил
бўлиш намлиги эса 19-20 % ўртасида ўзгариб туради. Чўл минтақасининг
суғориладиган ўтлоқи воҳа тупроқларида эса пластикликнинг қуйи чегараси
механик таркибга кўра 15-19 % ни ташкил этса, структура ҳосил бўлиш
намлиги эса 17-21 % ўртасида бўлади. Хуллас, оптимал намлик кўрсаткичи
тупроқнинг механик таркибига кўра дала нам сиғимининг (ДНС) 65-75 % ни
ташкил этади.
Тупроқ структурали ҳолатини тиклашнинг асосий йўлларидан бири уни
гумус моддалари билан бойитишдир. Тупроқ гумуси таркибидаги турли
органик кислота (гумин, фульво ва бошқа) лар тупроқ заррачаларини бир-
бирига ѐпиштирувчи модда ролини ўйнайди. Агарда гумус кислоталари
кальций, магний, қисман темир ѐки алюминий тузлари ҳолида тупроқ
заррачаларини ѐпиштирса, бундай ҳолда ҳақиқий сувга чидамли ва ғовак
структуралар ҳосил бўлади. Тупроқни органик моддаларга бойитиш учун унга
кўп миқдорда маҳаллий ўғитлар солиш талаб этилади.
Тупроқ структурасини тиклаш унинг кимѐвий хусусиятини яхшилаш
билан ҳам амалга оширилади. Шўртоб ѐки подзол тупроқлар бунга мисол
бўлиши мумкин. Бундай тупроқларнинг сингдириш комплексида водород,
натрий бўлиб, бундай элементлар иштирокида нордон ѐки ишқорий муҳит
пайдо бўлишидан ташқари сувга жуда чидамсиз структура ҳосил бўлади.
Шунинг учун ҳам бундай тупроқларнинг структурали ҳолатини яхшилаш
мақсадида ерга оҳак ѐки гипс солинади. Бу тузлар таркибидаги икки валентли
кальций тупроқнинг сингдириш комплексидаги бир валентли элементлар
ўрнини олади. Бу жараѐннинг бир неча бор қайтарилиши нордон ва шўртоб
тупроқларнинг структурали ҳолатини яхшилайди.
Тупроқни структурали қилишнинг яна бир муҳим тадбири – шу минтақа
эҳтиѐжларини ҳисобга олган ҳолда ўт-далали алмашлаб экиш тизимини жорий
этишдир. Шу мақсадни назарда тутиб, ҳар қайси минтақа шароитига тўғри
келадиган кўп йиллик дуккакдош ўтлар (беда, йўнғичка) ва бир йиллик ўтлар
(арпа, буғдой, маккажўхори, оқ жўхори ва бошқаларни) алмашлаб экилади. Кўп
йиллик ўтлар серилдиз бўлганлигидан ерда гумус ҳосил қилувчи органик
қолдиқ кўп тўпланади ва тупроқнинг устки қатламида сувга чидамли донадор
структура ҳосил бўлади (25-жадвал).
Ўрта
Осиѐ
фермер
хўжаликларида
ва
илмий-текшириш
ташкилотларининг
дала
шароитида
олиб
борилган
кўп
йиллик
тажрибаларининг якунлари асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
88
кўп йиллик ўт экинлари (айниқса, беда) ни экиш ҳамда ерларга гўнг
солиш тупроқ структурасини яхшилайди;
уч йиллик бедадан кейин пахта экишнинг биринчи йилидаѐқ ҳар хил
тур ва типдаги тупроқларда сувга чидамли макроагрегатларнинг
миқдори кўпаяди ва пахта ҳосили ошади;
уч йиллик бедадан кейин экин экишнинг иккинчи йилидаѐқ тупроқнинг
макроструктураси тез ва кескин ѐмонлашади;
сурункасига минерал ўғитлар билан ишланганда тупроқнинг
структурали ҳолати деярли яхшиланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |