Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

кимѐвий боғланган сув, буғсимон 
сув, гигроскопик сув, парда сув, капилляр сув ва гравитацион сув 
(15-расм).
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
15-расм. Тупроқдаги сув шаклларининг схематик кўриниши: 
1-тупроқ заррачалари гигроскопик сув билан; 2-максимал гигроскопик сув;
3-4- парда сув; 5-гравитацион сув билан ўралган.


99 
Кимѐвий боғланган сув
шакллари конституцион ва кристализацион 
кенжа турлардан ташкил топган. Конституцион сувлар, одатда, минераллар 
таркибига кириб, унинг кристаллик панжарасидан ўрин олади. Масалан, 
лимонит 2Fe
2
O
3
∙3H
2
O, боксит Al
2
О
3
∙3Н
2
О каолинит Н
2
Al
2
SiО
2
О
3
∙Н
2
О ва ҳоказо. 
Бу сувлар жуда юқори ҳарорат шароитида (500 - 1000°С да) минералларнинг 
таркибидан ажралиб чиқади, натижада минералларнинг таркиби ва хусусияти 
ўзгаради. 
Кристаллизацион сувлар эса минерал тузлар таркибида сақланиб, паст 
ҳароратда ундан ажралади. Бунда минералнинг тузилиши ва таркиби 
ўзгармайди. Масалан, гипс - СаSO
4
∙2H
2
O, миробилит - Na
2
SO
4
∙10H
2
O ва ҳоказо. 
Тупроқ таркибидаги сувнинг бу шакли тупроқдаги хеч бир физик 
жараѐнларда, унинг умумий сув жамғармасига иштирок этмай, лекин тупроқ ва 
минералларнинг таркибини ҳарактерловчи кўрсаткич ҳисобланади.
Тупроқ ғовак тизим бўлгани учун, бу ғоваклар доимо ҳаво ва сув буғлари 
билан тўлган бўлади. Тупроқдаги буғсимон сув ҳам ўсимлик учун фойдасиз. 
Бироқ, буғ ҳолатдаги сув ўсимликка сингадиган ҳолатга ўта олади. Қишда сув 
буғи ернинг пастки бир мунча иссиқ қатламларидан юқориги совуқ қатламларга 
кўтарилиб суюқ ҳолатга айланади. Тупроқдаги буғсимон сувнинг ҳаракати 
диффузия қонунига бўйсунади. Бу ҳаракат, асосан, тупроқ ҳавосининг сув 
буғларига тўйиниш даражасига ва ҳароратга боғлиқ бўлади. Буғ ҳолатдаги 
сувнинг ҳаракатини оддий кузатиш олиб бориш йўли билан билиш мумкин. Ёз 
кунларида чўл минтақасининг қумли тупроқлари ѐки қумлари кучли қизийди ва 
ўзининг таркибидаги сувларни атмосферага буғлатади. Биринчи қарашда 
бундай тупроқларда сув қолмагандай туюлади. Агарда кечқурун тупроқ юзаси 
(1x1) ѐки (2x2) полиэтилен материали билан беркитилса, эрталаб 
полиэтиленнинг ички юзасида сон - саноқсиз сув томчилари пайдо бўлганини 
кўриш мумкин. Бу сув томчилари буғсимон сувларнинг конденсациясидан 
пайдо бўлади. Буғсимон сувни ҳаракатга келтирувчи омил бу сутка давомида 
тупроқ қатламида вужудга келган термик градиент ҳисобланади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish