Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Ўртача (қониқарли)
- бедапоя суғориладиган 
бўз тупроқларининг ҳайдаладиган қатлами ва 
механик таркиби оғир бўлган чўл минтақаси 
тупроқлари учун хос. 
< 45 
Қониқарсиз
– бўз тупроқларнинг кучли 
зичлашган, қуруқ ҳайдаладиган ва ҳайдов ости 
қатламлари ва оғир механик таркибли чўл 
минтақаси тупроқлари учун хос (бундай ерлар 
ҳайдалганда 60 % лойли кўчкилар вужудга 
келади). 
Принцип жиҳатдан бу қоида тўғри, лекин Ўрта Осиѐ тупроқларига 
нисбатан (А.Н.Розанов, С.Н.Рижов, А.А.Роде) бу қоидага жиддий ўзгаришлар 
киритилди. 
Шуни таъкидлаш керакки, Ўрта Осиѐ тупроқларининг ҳеч қайсиси 
юқорида кўрсатилган шароитларга мос келмайди. Бироқ, шунга қарамай, Ўрта 
Осиѐ деҳқонлари суғориш учун сарфланган сув, далаларга солинган ўғит ва 
сарф этилган меҳнат эвазига бу ерлардан мўл-кўл ҳосил олаѐтирлар. Бу 
маълумотлар юқорида айтиб ўтилган концепция билан Ўрта Осиѐ 
суғориладиган тупроқларига нисбатан қайтадан кўриб чиқилди.
Бу қоидалар қуйидагилардан иборат: 
1) структуралилик критерийси суғориладиган тупроқларда эффектив 
унумдорлик даражасини кўрсатадиган белгидир; 
1)
агрегатларнинг энг кичик диаметри; 
2)
сувга чидамли агрегатларни ажратиб олиш усули. 
Пахтачилик институти ва унинг регионал тажриба станцияларида ҳамда 
Ўрта Осиѐ республикаларининг тупроқшунослик ва агрокимѐ институтларида 
олинган маълумотлардан қуйидаги хулосага келинди: 

Бўз тупроқлар минтақасида структурасининг яхшилиги жиҳатидан 
ўтлоқи тупроқлардан кейинги ўринда тўқ тусли бўз тупроқлар, ундан кейинги 
ўринда типик бўз тупроқлар ва энг кейинги ўринда оч тусли бўз тупроқлар 
туради. 

Энг паст ―структурали‖ – тупроқлар – чўл минтақаси тупроқларидир. 
Булардан тақирлар энг охирги ўринда туради. 

Бўз тупроқлар минтақасида ҳам, саҳро тупроқларида ҳам гидроморф 
тупроқларнинг макроструктураси шу минтақа ва зоналардаги автоморф 
тупроқларникига нисбатан сувга чидамлироқ ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг 
экинбоп 
тупроқ 
типлари 
орасида 
макроструктурасининг сувга чидамлилиги жиҳатдан Фарғона водийсининг 
тупроқлари жуда яхши ҳисобланади. Экинзорларнинг тупроқларини таққослаб 
кўрганда, улар ўртасидаги фарқ яққол кўзга ташланади. Бунга агротехника 
савиясининг таъсири сабаб бўлса керак. Масалан, ЎзПИТИ Оққовоқ тажриба 


81 
станциясида қадимдан ҳайдаб келинаѐтган типик бўз тупроқлар ҳайдалма 
қатламида сувга чидамли агрегатлар миқдори Саввинов усули бўйича 
аниқланганда, тахминан 15 % ни ташкил этди, Фарғона водийсида эса 40 % ни 
ташкил этди; бўз тупроқлар минтақасидаги айрим тупроқ типлари бошқа 
регион тупроқлари билан таққосланганда ҳам худди шундай натижа олинди. 

Саҳро тупроқлари ичида энг паст структурали тупроқ – Ғарбий 
Туркистон тупроқлари ҳисобланади. 

Ерларни ўзлаштириб экин эка бошлаш ҳам, қўлланиладиган 
агротехниканинг савияси ҳам тупроқларга турлича таъсир этади. С.Н.Рижов, 
П.Н.Беседин (суғориладиган бўз тупроқларга доир) ва Б.В.Горбуновларнинг 
(лалмикор бўз тупроқларга доир) маълумотларига кўра, янги ерларни 
ўзлаштириб, экин эка бошлаш айрим ҳолларда макроструктураларнинг сувга 
чидамлилигининг камайишига сабаб бўлади; бундай тупроқларда 1 мм дан 
йирик агрегатлар миқдори кескин камайиб кетади (саҳро зонасидаги 
тупроқларга экин экила бошлаганда ҳам айни шу аҳвол юз беради). 

Макроструктуранинг сувга чидамлилиги масаласида ҳайдалма қатлам 
билан унинг тагидаги қатлам ўртасида сезиларли фарқ бўлмайди. Ўрта 
Осиѐдаги суғориладиган тупроқлар мана шу хоссалари билан МДҲ Европа 
қисмидаги тупроқларнинг аксари типларидан кескин ажралиб туради. 

Ўрта Осиѐда тупроқ ҳосил қилувчи она жинс (қатлами аллювийлар, 
пролювийлар, лесслар ва қ.к) лар макроструктурали эмас. Аммо, аллювий ҳўл 
қатламли бўлганда, баъзан 0,25 мм дан йирик заррачалар учрайди, айрим 
жойларда унинг миқдори 20-30 % га етади: уларнинг кўп қисми карбонат-
гипсли яралмалардан иборат. Буни 14-расмда келтирилган маълумотлардан 
аниқ кўриш мумкин. Шундай қилиб, макроструктура Ўрта Осиѐ суғориладиган 
тупроқлари учун ҳосил бўлиш жараѐнида вужудга келган маҳсулдир. 

Суғориладиган тупроқларнинг структурасини яхшилашга имкон 
берадиган тадбирлар – алмашлаб экишни жорий қилиш, ўт аралашмаларининг 
роли, алмашлаб экишдаги майсазорлар сонининг пахта далаларига нисбати, 
экин экишга қадар тупроқни ишлаш усуллари, ниҳоят тупроқни ишлаш вақтида 
унинг қандай намликда бўлиши зарурлиги кабилар у ѐки бу даражада сувга 
чидамли макро ва айниқса, микроструктураларни вужудга келтиради. Бу ўз 
навбатида ундаги сув, ҳаво ва озиқ режимини ҳамда ўсимлик ҳосилдорлигини 
бирмунча оширишни таъминловчи омил эканлиги исботланди. 

Тупроқ структуралигига доир маълумотлар таҳлил қилинар экан, 
макроагрегатларнинг тупроқни агрономик жиҳатдан баҳолаш юзасидан 
В.Р.Вильямс белгилаган 1 мм дан иборат критик диаметрнинг энг кичик 
миқдорини 0,25 мм гача камайтиришга тўғри келади, чунки 1 мм дан йирик 
агрегатларнинг ҳам шу қадар муҳим эканлигини ўз даврида рус адабиѐтларида 
ҳам чет эл адабиѐтларида ҳам қабул қилинган. Борди-ю, 1 мм катталикдаги 
диаметрни 
критик диаметр
деб қабул қилар эканмиз, МДҲнинг Европа 
қисмидаги тупроқлар структурасининг мустаҳкамлиги билан Ўрта Осиѐ 
тупроқлари структурасининг мустаҳкамлиги ўртасидаги фарқ яна ҳам ортади. 


82 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish