Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

БАНДАЛАР АМАЛИ 
Аллоҳ таоло жаннатга кирадиганлар, дўзахга тушадиган сонини азалдан билган. Ўша сондан 
ортмайди ҳам, камаймайди ҳам. Шунингдек, уларнинг амалларини, нима иш қилишларини ҳам азалдан 
билган. Яъни, жаннатийлар аҳли жаннат амалини қилишлари, дўзахийлар аҳли жаҳаннам амалини 
қилишлари Аллоҳга аён. 
Қуръони каримда шундай дейилган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир”
(“Анфол” сураси, 75-оят).
Бошқа ўринда айтилади: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“У сизларни яратган Зотдир. Бас, сиздан кофир бор, мўмин бор. Аллоҳ нима амал 
қилаётганингизни кўриб турувчидир”
(“Тағобун” сураси, 2-оят).
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
– Сизлардан бирон яратилган жон йўқки, Аллоҳ унинг жаннатдаги ёки дўзахдаги ўрнини, 
саодатмандлиги ёки бахтсизлигини ёзмаган бўлса, – дедилар. Шунда бир киши: 
– Эй Расулуллоҳ, битигимизга (яъни, ёзилган тақдиримизга) таяниб, амални тарк этаверайликми? 
Орамиздан ким саодат аҳлидан бўлса, саодат аҳли амали томон боради, ким бахтсиз бўлса, бахтсизлар 
амали томон боради-ку? – деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидагича жавоб бердилар: 
– Ким саодатмандлардан бўлса, саодатмандлар амалига қараб боради. Ким бахтсизлардан бўлса, 
бахтсизлар амалига қараб боради (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривояти). 
Аллоҳ таоло ҳар бир одамга азалдан у бажаришини билган ишларни осон қилиб қўяди. Гўё у 
ўшалар учун яратилгандек, Аллоҳ ўша амалларни адо этишни бандага енгил қилади. 
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади “Ҳамма 
ўзи учун яратилган нарсага муяссардир” (Бухорий ва Муслим ривояти). 
Амаллар хотимасига қараб эътиборга олинади. Агар киши умри охирида аҳли жаннат амалини 
қилган бўлса, аҳли жаннатдан бўлади. Агар аҳли жаҳаннам амалини қилган бўлса, дўзах аҳлидан бўлади. 
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади 
“Албатта, бир киши одамлар наздида жаннат аҳли амалини қилади. Ҳолбуки, ўзи дўзах аҳлидан бўлади. 
Албатта, бир киши одамлар наздида дўзах аҳли амалини қилади. Ҳолбуки, ўзи жаннат аҳлидан бўлади” 
(Бухорий ва Муслим ривояти. Бухорий “Албатта, амаллар хотимасига қараб (эътиборга олинади)” деган 
жумлани зиёда қилган). 


59 
САВОБ ВА ЖАЗО 
Аллоҳ таоло банда қилган яхшилиги, тоат-ибодати учун Ўз фазлидан ажр-савоб беради. Агар гуноҳ-
маъсиятга қўл урса, Ўз адолати билан жазолайди. Борлиқдаги барча нарсалар, жумладан эзгу амаллар 
учун савоб, гуноҳларга жазо бериш ҳам Аллоҳ тасарруфидадир. Аллоҳ таоло нимани хоҳласа, ўшани 
қилади. У Зот қилган ишидан сўралмайди. Яъни, нима қилгани ҳақида бировга ҳисобот бермайди. 
Солиҳ амаллар мукофотланиши, гуноҳларга азоб борлиги Қуръони карим оятларида бот-бот 
таъкидланган. Аллоҳ таоло айтади: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish