Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим”



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим”
(“Зориёт” сураси, 56-оят).
Яна бошқа ўринда шундай дейилган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Наҳотки, сизни яратишимиз беҳуда бўлган, сиз Бизга қайтарилмайсиз, деб ҳисоблайсиз?!”
(“Мўминун” сураси, 115-оят).
Яъни, Биз сизларни бекорга яратганмиз, амалларингиз ҳисоб қилиниши учун охиратда Бизнинг 
ҳузуримизга қайтарилмайсиз, деб ўйлайсизми? Йўқ, ундай эмас! Сизларни беҳуда яратмадик, балки 
Аллоҳга ибодат қилишингиз, буйруқларини бажаришингиз учун яратдик. 
Банда қилаётган ҳаракатларини Аллоҳ яратади. Биз Аллоҳнинг қудрати билан ҳаракатланамиз
17

Аммо нима иш қилиш ўз ихтиёримизда. Шунга қараб бандалар икки гуруҳга ажралади: солиҳ амал 
қилган одам савоб олади, ёмон иш қилган гуноҳга ботади, жазога тортилади. 
Демак, биз мўмин-мусулмонлар борлиқдаги ҳар бир нарса Аллоҳнинг ҳузуридан эканига, Унинг 
тақдири, иродаси билан юз беришига шак-шубҳасиз ишонамиз. 
Тақдир масаласи Аллоҳнинг Ўзига хос илмдир. Бу ҳақида аввал кўп тортишувлар бўлган. Ҳозир 
ҳам баҳс-мунозаралар қилинади. Ҳақиқий мўмин киши тақдир масаласида чуқур кетмайди, балки 
Қуръони каримда, ҳадиси шарифларда келган кўрсатмаларга сўзсиз ишонади, амал қилади, бу борада 
ортиқча савол бермайди. 
Ривоят қилинишича, бир киши Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга: “Менга тақдир ҳақида хабар 
бер”, деди. Амирул мўминин: “(Тақдир масаласи) қоронғи йўлдир. Унга кирма!” деб тайинлади. Ҳалиги 
киши саволини такрор берди. Али розияллоҳу анҳу: “(Тақдир) чуқур денгиздир. Унга тушма!” деди. 
Савол учинчи бор қайтарилганида Али ибн Абу Толиб: “(Тақдир –) Аллоҳнинг сири. У сенга махфийдир. 
Шундай экан, у ҳақида кўп сўрама (масаланинг тагига етаман, дема)”, деб таъкидлади
18

Тақдир яхшилик ва ёмонлик, раҳмат ва мусибат, хурсандчилик ва ташвиш, ҳаёт ва ўлим, имон ва 
куфр, бойлик ва камбағаллик, ҳидоят ва залолат Аллоҳ тарафидан белгиланишидир. Тақдир ҳикматини 
Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Бироқ, Аллоҳ таолонинг тақдиридаги ҳикматини билмаслигимиз 
ўша ишда ҳикмат йўқлигини англатмайди. Кўзимизга зарарли кўринган илон, сичқон, чаён, турли 
ҳашаротларда ҳам Аллоҳнинг ҳикмати бор. 
Муҳаммад Анвар Бадахшоний “Ақидатут таҳовия шарҳининг талхиси” китобида шундай деган: 
“Илм икки хилдир. Бири халойиқда бор илм. Иккинчиси халойиқда йўқ илм. Мавжуд илмни инкор 
қилиш куфрдир. Йўқ илмни даъво қилиш ҳам куфрдир. Имон мавжуд илмни қабул этиш, йўқ илмни 
талаб қилмаслик билан собит бўлади. 
Бор илм – шариат асли ва фаръига тегишли илм. 
Йўқ илм – Аллоҳ таоло бандаларидан махфий тутган, уни талаб қилишдан қайтарган илм. 
Демак, кимда-ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган нарсаларни инкор этса ёки 
ғайб илмини даъво қилса, кофир бўлади”. 
Тақдир Аллоҳ таолонинг сиридир. Яъни, Аллоҳнинг тақдири ҳикмати сирдир. У сирдан муқарраб 
фаришта ҳам, юборилган пайғамбар ҳам хабардор бўлмаган. Тақдир масаласида чуқур кетиш, баҳс-
мунозара қилиш, ўзича турли гапларни гапириш хорликка олиб боради. Шунинг учун мўмин банда 
тақдир масаласида тафаккур қилишга киришмасдан, барча нарса Аллоҳданлигига имон келтиради, 
қалбига келган ёмон ўй-хаёлларни, васвасаларни қайтаради. 
17
Ҳаракат қилиш бандадан, ўша ҳаракатни яратиш Аллоҳдандир. Иш-ҳаракат бандага нисбат берилса, “қилди”, 
дейилади. Аллоҳ таолога нисбат берилса, “яратди”, дейилади (Муҳаммад Анвар Бадахшоний, “Ақидатут таҳовия шарҳининг 
талхиси”). 
18
Мулла Али Қори, “Мирқотул мафотиҳ”. 


57 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish