Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


МЎМИНЛАР ҲАҚҚИГА ЯХШИЛИК СЎРОВЧИ, ДУОГА “ОМИН” ДЕБ



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

МЎМИНЛАР ҲАҚҚИГА ЯХШИЛИК СЎРОВЧИ, ДУОГА “ОМИН” ДЕБ 
ТУРУВЧИ ФАРИШТАЛАР 
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
“Аршни кўтариб турадиган, унинг атрофидаги 
(фаришталар)
 Парвардигорларига ҳамду сано 
билан 
(У Зотни ҳар қандай айб-нуқсондан
 
пок, деб)
тасбеҳ айтадилар, У Зотга имон келтирадилар
имон келтирганларни мағфират қилишини сўрайдилар: “Парвардигоро, Ўзинг раҳмат ва илм 
жиҳатидан барча нарсадан кенгсан. Шундай экан, тавба-тазарруъ қилган, Сенинг йўлингга 
эргашганларни мағфират қил, уларни дўзах азобидан сақла! Парвардигоро, уларни ҳам, ота-
боболари, жуфтлари, зурриётлари орасидаги солиҳ бўлганларни ҳам Ўзинг уларга ваъда 
қилганинг мангу жаннатларга киргиз. Албатта, Сен қудрат ва ҳикмат Соҳибисан. Ўзинг уларни 
ёмонликлардан асра! Кимни ўша кундаги 
(яъни, қиёматдаги)
ёмонликлардан асрасанг, ҳақиқатан, 
унга раҳм қилибсан. Мана шу буюк саодатдир”
(“Ғофир” сураси, 7-9-оятлар).
Ушбу оятга кўра, Аршни кўтариб турадиган ҳамда Арш атрофидаги фаришталар Аллоҳ ҳар қандай 
нуқсон-камчиликлардан поклигини эътироф этишади, У Зотга ҳамду санолар айтишади. Шунингдек, 
мўминлар фойдасига дуо қилишади: гуноҳларини кечиришни, жаҳаннам азобидан, маъсиятлардан 
сақлашни, имон келтириб, солиҳ амаллар қилган барча оила аъзолари билан жаннатга киритишини 
сўрашади. 
Фаришталар мўминлар ҳаққига дуо қилиши, дуодан сўнг “омин” деб туриши ҳақида бир қанча 
ҳадиси шарифлар келтирилган. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар 
имом: “Ғойрил мағзувби алайҳим ва лаз-зооллийн”, деса, сизлар: “Аамийн!” денглар. Чунки, кимнинг 
(“омин”) дейиши фаришталарникига тўғри келиб қолса, ўтган гуноҳи кечирилади” (Бухорий, Муслим, 
Абу Довуд ривояти). 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар 
биронтангиз: “Аамийн!” деса, фаришталар ҳам осмонда: “Аамийн!” дейишади. Агар улардан бири 
бошқасига тўғри келиб қолса, ўтган гуноҳи кечирилади” (Бухорий, Муслим, Насоий ривояти). 
“Омин” сўзи “Эй Аллоҳ! Дуоларимизни ижоб эт!” деган маънони билдиради. Имом намозда 
“Фотиҳа” сурасини ўқиганидан кейин иқтидо қилувчилар “омин” дейишади. Киши ёлғиз ўзи намоз 


35 
ўқисаям айтади. Агар шу сўз фаришталарнинг “омин” дейишига вақт жиҳатидан тўғри келиб қолса, 
Аллоҳ ўша банда гуноҳини кечиради. 
Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Бандалар тонг оттирадиган кунда икки фаришта тушади. Улардан бири: “Эй Аллоҳ, инфоқ қилган 
(банданг бойлиги ўрни)ни тўлдир!” дейди. Бошқаси эса: “Эй Аллоҳ, (садақа бермасдан, бойлигини ўзида) 
ушлаб турган (киши моли)га талофат етказ!” дейди” (Бухорий, Муслим, Аҳмад ривояти). 
Ҳар куни осмондан икки фаришта тушади. Улардан бири: “Эй Аллоҳ, мол-дунёсини Сенинг 
розилигинг йўлида инфоқ қиладиганлар бойликлари ўрнини тўлдир, уларга кўпайтириб бер”, – деб дуо 
қилади. Бошқаси эса: “Эй Аллоҳ, бахиллик қилиб бойлигини керакли жойларга сарфламай, ўзида ушлаб 
турганлар молига нуқсон етказ!” – дейди. 
Абу Дардо розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қайси 
мусулмон банда биродари (ҳақи)га ғайбдан (узоқда туриб) дуо қилса, бир фаришта: “Сенга ҳам шундай 
бўлсин”, дейди” (Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривояти). 
Бу ривоятга кўра, мусулмон кишининг биродари ҳаққига қиладиган дуоси ижобат бўлади, 
фаришта унга ҳам биродари ҳаққига сўраган нарса берилишини сўрайди. Бунинг учун дуо – ҳаққига 
яхшилик сўралаётган – киши йўқлигида, у билмаган тарзда ихлос билан қилиниши керак. 
Умму Дардо
9
раҳматуллоҳи алайҳодан ривоят қилинади: “Хўжайиним ривоят қилишича, у 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким биродари (ҳаққи)га ғайбдан дуо қилса, вакил қилинган 
фаришта: “Омин! Сенга ҳам шундай бўлсин!” деб туради”, деганлар” (Муслим ва Абу Довуд ривояти). 
Демак, бир гуруҳ фаришталар мўминлар ҳаққига дуо қилишади, истиғфор айтишади, банда 
биродари учун нимани сўраса, унинг ўзига ҳам ўша нарса берилишини Аллоҳдан сўрашади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish