Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


САЛАВОТНИ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМГА



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

САЛАВОТНИ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМГА 
ЕТКАЗУВЧИ ФАРИШТАЛАР 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Уйларингизни қабристонга айлантирманглар! Менинг қабримни (йиғилиб) байрам (ўтказадиган жой) 
қилиб олманглар! Балки менга салавот айтинглар! Зеро, қаерда бўлсангиз ҳам салавотингиз менга етиб 
келади” (Абу Довуд, Аҳмад, Байҳақий ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ). 
Ҳар бир мўмин-мусулмон киши уйида намоз ўқийди, зикр-тасбеҳ, салавот айтади. Акс ҳолда 
ибодатдан холи уй қабристонга, ундаги одам маййитга ўхшаб қолади. Инсон яшаш учун овқат ейди, сув 
ичади. Қалб ўлиб қолмаслиги учун эса имон, ихлос, ибодат, зикр-тасбеҳ зарур. 
Мўмин киши ер юзининг қайси бурчагида бўлсаям ихлос билан салавот айтса, фаришталар уни 
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказади. Шунинг учун қуруқликдами, денгиздами, 
чўлдами, тоғ-тошдами, боғ-роғдами, қаерда бўлсаям салавот айтилаверади. 
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Менга 
кўп салавот айтинглар! Зотан, Аллоҳ қабрим олдида бир фариштани вакил қилиб қўйган. Умматимдан 
бирон киши салавот айтса, ўша фаришта: “Эй Муҳаммад, фалончи ўғли фалончи мана (шу) соатда сизга 
салавот йўллади”, дейди” (Дайламий “Фирдавс”да ҳасан санад билан ривоят қилган). 


34 
Йўллаган салавотимиз сабаб отамиз исми ҳам суюкли Пайғамбаримиз алайҳиссаломга зикр 
қилинар экан. Агар фарзандларимизга салавот айтишни ўргатсак, бунинг манфаатидан баҳраманд 
бўламиз. Яхшиликка йўллаганимиз учун келгуси авлодлар эзгу амаллари савоби бизга ҳам тегиб туради, 
иншааллоҳ! 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Ким қабрим тепасида 
(туриб) салавот айтса, уни эшитаман. Агар узоқдан салавот йўлласа, (салавоти фаришталар томонидан) 
менга етказилади”, дейилган (Байҳақий “Шуабул имон”да, Абу Шайх “Китобус савоб”да ривоят қилган. 
Ҳадис санади жаййид). 
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят 
қилади: “Аллоҳнинг 
– 
ер юзини кезиб юрадиган 

фаришталари бор. Улар менга умматим саломини 
етказади” (Насоий, Доримий, Аҳмад ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ). 
Бир гуруҳ фаришталар курраи замин бўйлаб айланиб юради, бирон банда салавот ёки салом айтса, 
уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказади. 
Биз бировга салом берсак ёки кимдандир салом айтиб юборсак, саломимиз аликсиз қолиши 
мумкин. Аммо пайғамбарлар Саййидига берган саломимиз у зотга, албатта, етказилади. Расули акрам 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз берган саломга жавоб қайтарадилар. Қандай қилиб, дейсизми? Бу 
саволга қуйидаги ривоятдан жавоб оламиз. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
шундай деганлар: “Бирон киши менга салом берса, Аллоҳ руҳимни қайтаради. Шунда мен унинг 
саломига алик оламан” (Абу Довуд, Аҳмад, Байҳақий ривояти. Ҳадис санади ҳасан). 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish