Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


Жавоб: “Оятул курсий”.  Савол



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

Жавоб:
“Оятул курсий”. 
Савол:
“Оятул курсий” қайси сурада келган? 
Жавоб:
“Бақара” сурасининг 255-оятида. 
Савол:
Нима учун “Оятул курсий” дейилади? 
Жавоб:
Чунки бу оятда “курсий” сўзи бор. 
Савол:
Қуръон ўқиган одамга қанча савоб берилади? 
Жавоб:
Қори ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб олади. 
Савол:
Қуръонни бир марта тўлиқ ўқиб чиққан одам қанча савобга эришади? 
Жавоб:
Уч миллиондан ортиқ. Банда ихлосига қараб савоб миқдори яна кўпайиши мумкин. 
Савол:
Қуръонни неча кунда хатм қилган маъқул? 
Жавоб:
Қуръонни хатм қилишнинг ўртача муддати 40, 30 ёки 20 кун. Энг оз муддати 7, 5 ёки 3 кун. 
Савол:
Қуръонни бир-икки кунда хатм қилса ҳам бўладими? 
Жавоб:
Уч кундан кам муддатда хатм қилишга рухсат берилади, аммо тавсия этилмайди. 
Савол:
Қуръон жумлаларига ўхшаш жумлани одамзот туза оладими? 
Жавоб:
Йўқ. Бутун дунёдаги одамлар ва жинлар бир ерга тўпланишса-да, Қуръонга ўхшаш 
мўъжизавий китобни келтира олишмайди. Қуръон жумласига ўхшаш жумла тузиш бандалар қўлидан 
келмайди. 
ПАЙҒАМБАРЛАРГА ИМОН КЕЛТИРИШ 


40 
“Пайғамбар” сўзи “хабар етказувчи” маъносини билдиради. “Пайғамбар”нинг арабча шакли 
“расул”дир. 
Аллоҳ таоло одамларни тўғри йўлга бошлаш, яхшиликка чақириш, ёмон ишлардан қайтариш учун 
пайғамбарларни юборган. Улар Аллоҳнинг ҳукмларини инсониятга ўргатишган, тоат-ибодат қилган 
мўминларга жаннат хушхабарини беришган, куфр йўлини танлаганларни дўзах азобидан 
огоҳлантиришган, дунё ва дин ишларида зарур масалаларни тушунтиришган. 
Пайғамбарларнинг барчаси одам наслидандир. Улар ҳам бизга ўхшаб ҳаёт кечиришган, таом 
ейишган, ичимлик ичишган. Бошқалардан фарқи: улар гуноҳ қилишмаган, Аллоҳ уларни куфрдан
туғёндан асраган. Улар ўта ақлли, идрокли, тоат-ибодатда комил бўлишган. 
Пайғамбарлар фақат эркак кишилардан чиққан. Улар ғайбни билишмаган. Магар Аллоҳ 
пайғамбарлар ичидан хоҳлаганига Ўзи истаган нарсани билдирган. 
Пайғамбарлар (уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!) яхшилик, фазилат бобида инсоният учун 
ўрнакдирлар. Уларнинг ҳар бири ҳидоят маёғидир. 
Ўтмишда ўтган пайғамбарларнинг барчаси ўз қавмини фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унга 
бирон нарсани шерик қилмасликка чақирган. Улар Аллоҳ томонидан зиммаларига юклатилган 
вазифаларни тўлиқ бажаришган, бу ишда камчиликка йўл қўйишмаган, Аллоҳнинг ҳукмларига ўзларидан 
бирон нарса қўшишмаган, Аллоҳдан қандай ҳукм келса, ҳаммасини мукаммал етказишган. 
Барча пайғамбарлар ростгўй, тақводор, гуноҳлардан маъсум, ёмон хулқлардан, разолатдан холи, 
омонатдор бўлишган. Биз барча пайғамбарларга бирдек имон келтирамиз, биронтасини инкор этмаймиз. 
Агар кимдир айрим пайғамбарларни тан олмаса, у Аллоҳнинг пайғамбари эканига ишонмаса, имони 
тўғри бўлмайди. 
Пайғамбарлар инсоният ичида энг афзал кишилар, ақл-заковатда, зеҳнда, қобилиятда ҳам устун 
бўлишган. Аллоҳ уларни ақлий ва руҳий қобилият билан хослаган. 
Пайғамбарларнинг энг биринчи вакили Одам алайҳиссалом, охиргиси Пайғамбаримиз Муҳаммад 
соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Ушбу икки пайғамбар ўртасида жуда кўп пайғамбарлар ўтган. 
Уларнинг сони аниқ эмас. Шунинг учун пайғамбарлар ададини маълум сон билан чегараламаган маъқул. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish