Фаунага антропоген омилларнинг таъсири



Download 260,5 Kb.
bet1/2
Sana20.03.2022
Hajmi260,5 Kb.
#504475
  1   2
Bog'liq
Фаунага антропоген омилларнинг таъсири.


Фаунага антропоген омилларнинг таъсири.


Инсон ўзининг фаолияти туфайли табиий комплексларни ниҳоят даражада ўзгартириб юборади. Табиатнинг инсон таъсирида ўзгариши ҳар қандай биоценотик комплексда айрим турларнинг кўпайиши ва бошқаларининг гуллаб-яшнаши учун ноқулай шароитлар туғдиради. Турлараро янги сон нисбати яратилади, озиқа занжирлари қайта ўзгаради, организмлар ўзгарган муҳитда яшаш учун мослашади.
Экинларни киритиш ва маданий ўсимликларни экиш, бунинг учун эса дарахтзорларни кундаков қилиш ёки бўз ерларни шудгорлаш натижасида ўзлаштирилган участкаларда ҳашаротлар учун мутлақо янги яшаш муҳити пайдо бўлади ва уларнинг кўпчилиги бундай шароитда қирилиб кетади. Ерларни ҳайдаш, бороналаш, суғориш, минерал ва органик ўғитлаш, ботқоқликларни қуритиш ва бошқа тадбирлар натижасида тупроқ муҳити тубдан ўзгаради; ҳашаротларнинг кўплаб турлари мослашган ёввойи ўсимликлар илдизи билан йўқотилади. Бўз ерларни шудгор қилиш, дарахтларни кесиш ёки экиш ва ерни мелиорациялаш микроиқлим шароитларини ўзгартиради. Илгари қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштирилган ерларда ҳаёт кечирган, экиладиган ёки ўтқазиладиган ўсимликларда кўпая оладиган ҳашаротлар учун озиқага бой бўлган имконият яратилади, айниқса микроиқлим ва тупроқ шароитлари қулай бўлганда уларнинг оммавий ривожланиш учун шароит яратилади. Бу ўз навбатида уларнинг йиртқичлари ва текинхўрлари учун ҳам, янгидан ҳосил бўлган тупроқ ва микроиқлимдаги ўзгаришларга таъсир қилмайдиган юқори тартибдаги текинхўрлари учун ҳам қулай шароит яратади. Мисол тариқасида Ўзбекистонда Жиззах ва Ростовцево темир йўл станциялари оралиғидаги чўллар ўзлаштирилиб ва у ерда Ғалла Орол совхози тузилганидан сўнг тухумини қаттиқ, айниқса чим босган ерларга қўядиган чигирткасимон ҳашаротлар отбосар чигирткаси (Dociostaurus kraussi nigrogeniculatus Tarb.) ва марокаш чигиртка (D. таroccanus Thnb.)лари деярли бутунлай йўқолиб кетганлигини келтириш мумкин. Бўз ерларни ҳайдаб экин майдонларига айлантирилиши ва суғорилиши натижасида Мирзачўл ва Шимолий Туркман канали зонасида термитлар (Isoptera) бутунлай қирилиб кетди. Ернинг шудгор қилиниши симқуртлар (Elateridae) га ҳам салбий таъсир этди, чунки юмшоқ ерларда йиртқич визилдоқ қўнғиз (Carabidae)лар уларга қирон келтирадилар. Ер ҳайдалганида кескур қўнғизи (Lethrus sp. sp.)лари, малҳамчи (масалан, Meloe xanthomelas Sols. қўнғизининг ҳаёти фақат қаттиқ ва ҳайдалмаган ерга ин қурадиган якка-якка яшовчи асалари билан боғланган) ва б.қ. ҳашаротлар сиқиб чиқарилади.
Иккинчи томондан, ўзлаштирилган ерлардаги (жумладан, Ғаллаоролда) ғалла экинларида буғдой трипси (Haplothrips tritici Kurd.), ғалла бити (айниқса Schiraphis gramina Rond. ва Brachycolus поxius Mordv.), қандалаларнинг айрим турлари - зарарли хасва (Eurygaster integriceps Put.) ва б.қ., ғалланинг поя бургаси (Chaetocnema hortensis Geoffr., Ch. aridula Gyll.), галлa йўғоноёқ (Harmolita rossica Rims-Kors.) пашшаси ва ҳ.к. катта миқдорда кўпая бошлади.
Тошкент яқинидаги Мирзачўлдаги янгидан ўзлаштирилилган ерлардаги ғўза экинларига ғўза битлари - Xerophilaphis plotnikovi Nevs., Aphis gossypil Glov. A. craccivora Koch.), бедазорларга – холдор бит Therioaphis trifolii Kltnb., беда қандаласи (Adelphocoris lineolatus Goeze), беда майса филчаси (Sitona cylindricollis Fahr.) ва бошқа бир қатор зараркунандалар туша бошлади.
Г.Я.Бей-Биенко (1939, 1957, 1961) маълумотларига кўра, Оренбург вилоятида чалов босган чўллар ўзлаштирилиб, бошоқли экинлар майдонларига айлантирилганида иккиламчи биотопларда илгари доминантлик қилган ҳашаротларнинг турлари – оёқ думлилар Sminthurus viridis L., оёқ думлилар Entomobrya quinquelineata С. В., чигирткалардан Euchorthippus pulvinatus F. W., Lasiacantha capucina Germ. қандаласи, чумолиларнинг айрим турлари (Formicidae) ва б.қ. йўқолиб кетган. Бўз ерлар ўзлаштирилганда бошқа томондан Haplothrips tritici Kurd., трипси Brachycolus noxius Mordv. ўсимлик битлари сони кескин ортган, Deltocephalus collinus Dahlb. ва D. striatus L. саратонлари, Trigonotylus ruficornis Geoffr. қандаласи, Adonia variegata Goeze. хонқизи ва б.қ. айрим ҳашаротлар доимо учрайдиган бўлган. Бошоқли экинзорлар учун ўзлаштирилган чўлларда ихтисослашган ҳашаротлар – буғдой трипси, ўткирбошли қандала (Aelia sibirica Reut.), чипор дон бургаси (Phyllotreta vittula Redt.), кулранг дон тунлами (Hadena sordida Bkh.) ва б.қ.сони тахминан 50 мартага ортган (Григорьева, 1960).
Г.Я.Бей-Биенко (1957) қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштирилган янги ерларда шаклланаётган, бирламчи биотоплардан жиддий фарқ қиладиган янги биоценозларни агробиоценоз л а р деб номлашни таклиф қилган.
Чўлларни дарахтзорга айлантириш натижасида, ўзига хос биоценозлар шаклланиши аниқланган. Волгоград вилоятидаги барпо этилган дарахтзорларда ҳашаротларнинг янги шароитларга мослашган чўл ва ўтлоқ шаклларининг мўллиги аниқланган: хусусан, июн хруши (Amphimallon solstitialis L.), Bothynoderes foveicollis Gelb. ва Stephanophorus Gyll. узунбурун қўнғизлари, Euxoa nigricans L. тунлами ва бошқалар, аммо Cymindis decora F. W., визилдоқ қўнғизлари, қарсилдоқ қўнғизлар Elater sanguinolenthus Schr., Athous haemorroidalis F., Dolopius marginatus L., лўппи қўнғизлари Hister bipustulatus Schr. ва бошқалар сингари типик дарахт шакллари ҳам пайдо бўлган.
Ёш ўрмон дарахтларида фақатгина илгари ушбу жойларда яшаган ва янги шароитларга мослаша олган ҳашарот турлари учрайди, аммо кейинчалик уларга янги турлар ҳам қўшилади (Андрианова, 1950, 1953, 1957). Юқорида қайд қилинган Волгоград вилоятида дарахтлар остига тўкилган хазонлар орасида яшовчи ҳашаротлар дарахтлар ўтқазилгандан кейин тўртинчи йили пайдо бўлган, аммо 18 йилдан сўнг дарахтзорлар фаунаси жуда ўзгача бўлган (Щеголев, 1954).
В.В.Яхонтовнинг (1936) тадқиқотларида бир неча ўн йиллар олдин жанубий Қозоғистондаги тоғолди дала экинзорларини баъзида сел оқимларидан ювиб кетишини тўхтатиб қолиш учун 1000 га дан ортиқ майдонда барпо қилинган дарахтзорлар энтомофаунасининг таркибини ўрганиш шуни кўрсатдики, бу ерда маҳаллий фаунанинг элементлари қаторида ташқаридан олиб келинганлари (эҳтимол, қисман кўчатлар билан бирга, ҳамда кейинроқ инсонларни кўчатларни экишда ва эҳтимол, ҳаво оқимлари ёрдамида кириб келганлари) ҳам борлигини аниқлаган.
Маълумки, дарахтлар ва буталар ўтказилганда, уларни кесгандаги каби, жойнинг иқлими ҳам ўзгаради, шундай экан, бу орқали ҳашаротларнинг айрим турлари учун қулай, бошқалари учун эса олдингиларига қараганда ноқулай яшаш шароит яратилади.
Ўтказилган дарахтлар кўплаб ҳашаротҳўр қушларни уя қуриши учун ўзига жалб қилади, бу ҳам атрофдаги ва янгидан ташкил қилинган биотоплардаги турли ҳашаротларнинг сони ва сон нисбатида акс этади. Дарахтларни ўтказишнинг ҳашаротларга таъсири инсоннинг бошқа фаолиятлари сингари ғоятда хилма-хилдир.
А.Н.Мельниченко (1949) монографиясида Заволжья даштида ихота ўрмонларининг ҳашаротлар кўпайишига таъсири тўғрисида кўплаб маълумотлар берилган. Шу билан бирга миқроиқлимнинг ўзгариши ва ўсимликлар ҳамда ҳайвонот дунёси таркибидаги ўзгаришлардан ташқари яна бир омилнинг таъсири ҳам кўрсатилган, яъни далани тўсадиган дарахтларнинг хазонлари остида қишлаш учун қулай жойларнинг ҳосил бўлишидир. Бу айниқса кўплаб каналар ва қўнғизларга тегишлидир. Иҳота дарахтзорлари микроиқлимни ўзгартиришини ҳашаротлар сонига кўрсатадиган таъсирига мисол тариқасида швед пашшаси (Oscinella frit L.) га таъсирини келтириш мумкин, бу тур МДҲ мамлкатлари Европа қисмининг Жанубий-шарқида унчалик зарарли ҳисобланмайди, ўрмон минтақалари системасида эса бу зараркунанда 5 дан 12% гача буғдой пояси ва 15 дан 30% гача сули поясини нобуд қилади. Аксинча, ўрмон минтақаси микроиқлимни ўзгартириши натижасида Sitona Germ. авлодига оид туганак, узунбурунларнинг сони камаяди. Ўрмон ихоталари нафақат биоценозлар таркиби ва айрим турларнинг сон нисбатини ўзгартиради, ва ҳоланки алоҳида турларни ҳудудларга тарқатиб юборади.
С.И. Медведевнинг (1957) таъкидлашича, Украинада иккиламчи биоценозлар асосан маҳаллий фаунанинг ўзгариши ҳисобига шаклланган, бегона турлар эса унчалик кўп эмас. Ерлар қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштирилаётганида ҳашаротларнинг қатор турлари, масалан, айрим чигирткасимонлар (Acridodea), Anisoplia Serv. авлодига мансуб қўнғизлар деҳқончиликнинг доимий ҳамроҳи ҳисобланади. Бироқ, токзорлар ва боғларга келсак, муаллиф турларни у ерга ташқаридан кириб келганлигини таъкидлаган, буни В.В.Яхонтов жанубий Қозоғистондаги эски дарахтзорларда ҳам кузатган.
Янги экологик шароитга мослашган ҳашарот турларининг кўпайиши учун монокультура, аввалги майдонлардаги сурункасига бир неча йил экилган ўсимликларнинг ўзида қулай шароит яратилади; бу асосан монофаг ва олигофаглар, масалан, пушти ранг кўсак қурти (Pectinophora gossypiella Saund.), бир доғли шоли парвонаси (Schoenobius incertellus Walk.), ғалла пашшалари (Chloropidae), бутгулли ўсимликларнинг ўзига хос зараркунандалари (Pieris brassicae L. ва б.), беда барг филчаси (Phytonomus variabilis Hbst.) ва х.к.ларга таъаллуқлидир.
И.А.Журавлеванинг (1956) олиб борган ишларида кўрсатилганидек, аввалги йиллари ҳам ғўза экилган пахтазорлардаги экинларни ушбу экиннинг оддий зараркунандалари зарарлайди.
А.Ш.Хамраев, Д.Р.Абдуллаева (2005) ишларига кўра, далаларда беда йиллаб экилаверса беда барг филчаси (Phy­tonomus variabilis Hbst.) сони сезиларли даражада орта боради. МДҲ чўл зонасида бошоқли ўсимликлар алмаштирмай экилавериши натижасида дон қўнғизлари (Anisoplia Serv. авлод турлари), жанубий поя тунлами (Oria musculosa Hb.), дон визилдоқ қўнғизи (Zabrus tenebrioides Golze.) ва кўплаб бошқа ҳашаротлар ялпи кўпайиб кетган. Қишлоқ хўжалиги экинлари монокультурасининг ушбу экини билан боғлиқ бўлган ҳашаротларнинг ялпи кўпайишига таъсири аллақачон зарарли ҳашаротларнинг кўплаб турлари учун ҳам аниқланган.
Деҳқончиликнинг турли агротехник усуллари ҳашаротларнинг баъзи турларига қулайлик, бошқаларига эса қийинчилик туғдириб таъсир қилади. Масалан, Т.С.Мальцев системаси бўйича чимқирқарсиз плуг билан шудгорлашда ерни ағдармасдан ҳайдалганда тупроқда қишлайдиган зарарли ва фойдали ҳашаротлар: буғдойиқ парвоналари (Crambus lutellus Schiff. ва С. jucundellus Н. S.), швед - пашшаси (Oscinella frit L.), гессен пашшаси (Мауеtiola destructor Say.), ғалла арракаши (Cephus pygmaeus L.); зарарли ҳашаротларнинг текинхўр ва йиртқичлари, хусусан, лавлаги далаларида— лавлаги узунбурун (Bothynoderes punctiventris Germ.) қўнғизи тухумининг текинхўри - тухумхўр Coenocrepis bothynoderi Germ.; ёввойи асалари ва бошқаларнинг кўплаб сақланишига олиб келган (Щеголев, 1954; Гиляров, 1955).
Ўзбекистонда суғориш системаларининг зарарли ҳашаротлар (масалан, Aphis gossypii Glov. ) ғўза битига сонига таъсир қилиши аниқланган. Экинни суғориш муддати ҳам айрим зараркунандаларнинг кўпайишида катта аҳамиятга эга. Масалан, карадрина қуртлари (Spodoptera exigua Hb.) ғумбакланиш даврида ғўза далалари суғорилса уларнинг кўпчилик қисми нобуд бўлади; бошқа даврларда, масалан тунда суғорилса ҳам карадрина қуртларининг кўпчилигини йўқ қилади, кундузги суғориш эса улар учун зарарсиздир (Яхонтов, 1953). Бухорода кузги буғдой далаларидаги ботқоқ қўнғизи (Helophorus micans Fald.) личинкасининг сони далаларни экишдан олдин суғориш муддатига жуда ҳам боғлиқ (Яхонтов, 1929).
Ҳашаротлар учун экиш ва ўсимликлар кўчатини ўтқазиш муддатлари ҳам аҳамиятга эга. Масалан, Ўрта Осиёда бутгулли ўсимликлар кечроқ экилганида Phyllotreta Foud. авлоди бургачалари камроқ тушади, чигит кечикиб экилганида эса экинда ғўза битлари (Aphis gossypii Glov., A. craccivora Koch., Acyrthosiphon gossypii Mordv.) нинг кўпайиши учун қулай шароит яратилади.
Кўплаб ҳашаротлар учун экинлар четидаги ўт босган уватлар, бўш ерлар ва йўл ёқалари ҳам катта аҳамиятга эга, чунки бу ерлар дастлаб фойдали ҳашаротлар, яъни зараркунандалар табииий кушандаларининг асосий ривожланиш манбаи ҳисобланади. Аммо табиий ўсимликлар қуриб қолишидан олдин уларни гуллаш фазасида йиғиштириб олиш энтомофагларни маданий экинларга кўчиб ўтишига имкон беради (Сагдуллаев, 1984; Хамраев, 1992).
Ҳосилни йиғиш муддати жуда муҳимдир. Ҳосилни кеч йиғиш ва пишган уруғларни тўкилиши бошоқли экин майдонларида швед пашшаси (Oscinella frit L.), бедапояларда—беда уруғҳўри (Bruchophagus roddi Guss.)ни кўпайишига сабаб бўлади.
Ҳашаротларга ҳосил йиғимидан кейин қоладиган ўсимлик қолдиқларини йиғиб олиш ёки йўқотиш катта таъсир кўрсатади, чунки ушбу қолдиқлар остида айрим ҳашаротлар қишлайди, масалан, карам ҳосили қолдиқларида карам бити (Brevicoryne brassicae L.) ва карам куяси (Plutella maculipennis Curt.), ғалла экинлари ўрилган майдонларда қолган анғизидаарда буғдой трипси (Haplothrips tritici Kurd.), буғдой чивинлари (Sitodiplosis mosellana Gehin. ва Contarinia tritici Kirby.), ғалла арракаши (Cephus pyg­maeus L.) қишлайди. Боғлардаги ўз вақтида йиғиб олинмаган мева тугунчалари ёш мевалар айрим зарарли ҳашаротлар, масалан Rhynchites Schneid авлоди филчаларининг личинкалари ёки олма қурти, Carpocapsa (Lasipeyresia pomonella L.) учун макон бўлади.
Далалар, боғ ва полиз орасидаги бегона ўтларни йўқотиш жуда муҳимдир, чунки у ерларда кўплаб ҳашаротлар, жумладан қишлоқ хўжалиги учун зарарли бўлган турлар кўпаяди. Баъзида маданий экинларга мослашган ҳашаротлар ушбу оралиқ ўсимликларсиз яшай олмайди. Бундай ҳашаротларга, масалан, ўрик ва бодомларга зиён келтирадиган қамиш бити (Hyalopterus arundinis F.) киради, у ёзда қамишга (Phragmites communis Trim) ўтиб олади, ёки турли данакли мева дарахтларига зарар етказадиган кўзачасимон бит пиёзгул бити (Rhopalosiphum nymphaeae L.) ёзда ўқбарг (Sagittaria sagittifolia L.) ва булдуруқ ўт (Alisma plantago L.) ва шунингдек сувга яқин жойларда ўсадиган ўсимликлар ва сув ўтларига ўтади. Яна бир данакли мева дарахтларига зарар келтирадиган мураккабгул бити (Brachycauda helichrysi Kltnb.)нинг ёзги оралиқ ўсимлиги мураккабгулдошлардир (Compositae).
Молларни ўтлатиш учун яйловга олиб чиқилиши ҳам ҳашаротларга таъсир қилади. Қўйлар, масалан, ўсимликларни пастдан тишлаб олганида катта миқдордаги ҳашаротларни қиради. Йирик қорамоллар ва отлар ҳам ўтлар билан озиқланганида кўп миқдордаги ҳашаротларни йўқ қилади. Қорамол яйловларни босиб пайҳон қилганида кўплаб ҳашаротларни, айниқса кам ҳаракатчан ҳашаротларни эзиб ташлайди. Ундан ташқари, қорамол яйловлардаги экологик ҳолатни ҳам ўзгартиради. Қорамол тупроқни босиб зичлаштирганида нотекис яйловларда марокаш чигирткаси (Dociostaurus maroccanus Thnb.) ва якка-якка яшайдиган чигирткаларнинг улар тарқалган ерларда (Жданов, 1934) кўпайиши учун қулай шароит яратилиши исботланган. Тупроқнинг зичлашиши, унда ҳаво айланишини ёмонлашиши бошқа кўплаб ҳашаротлар учун ҳам бефарқ эмасдир. Яйловларда қорамол тезагининг мавжудлигини натижасида копрофаг ҳашаротлар учун қулай шароитлар яратилади.
Баҳорда тошқин сувлар натижасида ботқоқланган ерларни қуритиб экинзорларга айлантириш осиё (тўқай) чигирткаси (Locusta migratoria L.) ни кўпайишига имкон бермайди. Шу йўл билан Днепр ва Днестр дарёларининг этакларида унинг кўпайиш ўчоғлари батамом йўқ қилинган, ваҳоланки улар аввал у ерларда ялпи миқдорда кўпайган.
Сув ҳавзалари ва турли ирригацион иншоотларни қурилиши иқлимни ўзгартириши билан бирга у ерга яқин жойлардаги ҳашаротларнинг ҳаётига ҳам жиддий таъсир қилмасдан қолмайди, айрим типдаги сув ҳавзаларининг ўзида эса сув ҳашаротлари - чивинлар (Culicidae), ниначи (Odonata) ва бошқа ларнинг личинкасини ривожланиши учун қулай шароит яратилади.
Фабрика, заводлар ва бошқа саноат иншоотларини қурилиши ҳашаротларга бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. Бундай иншоотлар атрофида айрим турлар қирилиб кетади, бунинг сабаби эса ишлаб чиқаришнинг газсимон чиқиндиларининг таъсири натижаси бўлиши мумкин (Медведев, 1957). Нефт конларида нефтни атрофга сачраши натижасида деярли ҳеч қандай ҳашаротлар ҳам, ҳеч қандай ўсимликлар ҳам учрамайди.
Транспорт воситалари, инсонларнинг кўчиши, улар орасидаги савдо алоқалари ҳашаротларни турли жойларга тарқалишига сабаб бўлади (5-бобга қаранг). Ҳашаротларнинг янги худудларга иқлимлаша оладиган турлари биоценозларни ўзгартириб юборади. Айниқса ҳашаротлар самолетлар орқали тез ва узоқ масофаларга ташилади. Масалан, чивинларнинг 61/2 кун мобайнида самолетларда 70 000 км масофага олиб кетилганлиги аниқланган (Рейхардт, 1941).
Ҳашаротлар диапауза ҳолатида юклар (буюмлар) билан бирга жуда узоқ масофаларга ташилиши мумкин. Шу йўл билан ғўзанинг пушти ранг кўсак қурти (Pectinophora gossypiella Saund.) тарқалган. Омборнинг кўплаб зарарли ҳашаротлари ҳозирги вақтда ҳамма ерларда учрайди ва улар космополитлар ҳисобланади. Улар бир жойдан иккинчи жойга омборларда сақланадиган маҳсулотлар билан тарқалади. Мағриб қўнғизи (Tenebrioides mauritanicus L.), суринам қўнғизи (Oryzaephilus surinamensis L.), ун митаси (Tenebrio molitor L.), омбор узунбуруни (Sitophilis granaria L.) лар космополит ҳисобланади, ер шарининг фақатгина шимолий чекка ва жанубий чеккаларида ғалла пармачиси (Stegobium paniceum L.) учрамайди; капалаклардан кийим куяси (Tineola ilselliella Humm.) ва х.к.лар космополит саналади.
Кўпгина ҳашаротлар кўчатлар, ўсимликларнинг тугунаклари ва пиёзлари, гул ғунчалари, одамларнинг қўл юки, аравалар, автомобиллар, вагонлар, пароходлар, кийим-кечаклар ва х.к. билан бирга бир жойдан иккинчи жойга кўчиши мумкин. 6 бобда ток филлоксера бити (Phyllo­xera vastatrix Planch.), олма қонли бити (Eriosoma lanigerum Hausm.) ва колорадо қўнғизи (Leptinotarsa decemlineata Say.) нинг инсон орқали кенг тарқалиши ёзилган. Охирги ўн йилликларда инсон туфайли кўплаб мамлакатларга дарахт кўчатлари билан ёки ўрамларда америка оқ капалагини (Hyphantria cunea Drury.) тарқалганлиги исботланган. Сув папоротники билан Америкадан Европага узунбурун Stenopelmus ruftnasus Gyll., арча уруғлари билан — уруғхўр Megastigmus spermotrophus Wachtl. кириб келган. Европадан Америкага боғ ва дарахтларнинг зараркунандаси тенгсиз ипак қурти (Ocneria dispar L.), дала экинларининг зараркунандаси — маккажўхори парвонаси (Pyrausta nubilalis Hb.) олиб келинган.
Узоқ Шарқ мамлакатларидан Ўрта Осиёга комсток қурти (Pseudococcus comstocki Kuw.),— шарқ мева қурти (Laspeyresia тоlesta Busck.), Америкага япон қўнғизи (Popillia japonica Newm.) ўтган. Марказий Америкадан АҚШга мексика кўсак узунбуруни (Anthonomus grandis Boh.) ва оқ ўйиқли филча (Pantomorus leucoloma Boh.) ўтган ва жиддий зараркунандага айланган.
Ҳозирги вақтга келиб Ўзбекистонга бошқа материклардан кириб келган ҳашаротларнинг 10 га яқин тури маълум, ваҳоланки уларнинг асосий массаси ихтиёрсиз равишда инсонларнинг савдо ва бошқа алоқалари натижасида кириб келган.
Айрим океан оролларининг энтомофаунаси асосан олиб келинган элементлардан ташкил топади.
Савдонинг ўсиши, алоқа йўлларининг ривожланиши билан ҳашаротларнинг янги жойларга тарқалиши ортади. Шу сабабли, янги жойларга зарарли ҳашаротларни киритмаслик учун, ҳозирда деярли барча мамлакатларда махсус карантин хизмати ташкил этилган.
Илгари кўрсатилганидек, янги жойларга барча турлар ҳам иқлимлаша олмайди. Чет эллардан кириб келган ҳашаротларнинг ҳамма тури ҳам маҳаллий турлар билан рақобатлаша олмайди, ёки маҳаллий текинхўр ва йиртқичлар янги келган ҳашаротларни қириб ташлаши мумкин. Янги жойларга келган ҳашаротларнинг рақобат, паразитизм ва йиртқичликка қаршилик қилишига қайсидир даражада тез-тез кузатиладиган янги яшаш муҳитида организм ҳаётчанлигини ортиши ҳам ёрдам беради, бу ҳақида 3 бобда айтиб ўтилган. Бунинг устига маҳаллий паразитлар, қисман йиртқичлар, одатда янги келгиндига тезда мослаша олмайди ёки умуман мослаша олмайди. Масалан, қонли битнинг, Европа ва Осиёда ҳозирда ҳам (уни Европага кириб келганидан сўнг 150 йилдан кейин) маҳаллий йиртқичлари жуда камдир.
Темир йўллар ва шосселарнинг қурилиши ва улардан фойдаланиш кўп бўлмасада қайсидир даражада ҳашаротларга таъсир қилади, чунки бунда кўп миқдордаги ҳашаротлар нобуд бўлади. Ҳисоблашларга кўра, бир погон метр йўлда бир неча минглаб ҳашаротлар (айниқса чумолилар - Formicidae ва қўнғизлар - Coleoptera) транспорт ғилдираклари тагида қолиб ҳалок бўлиши мумкин (Наумов, 1963).
Ҳашаротлар учун ёнғинлар, айниқса ўрмонлардаги ёнғинлар катта аҳамиятга эга; бунда улар қирилиб кетади ва жуда кўп ҳайвонлар, шу жумладан ҳашаротлар ҳам бошқа ерларга миграцияланишга мажбур бўладилар, сўнгра ўсимликлар қайта тикланганидан кейин ёнғин бўлган участкаларда янги биоценозлар шаклланади.
Инсон фаолияти таъсирида ҳашаротларнинг аҳоли пунктлари – қишлоқ ва шаҳарлар, уйлар, молхоналар, омборлар, ҳовлилар, кўчалар учун характерли бўлган ўзига хос фаунаси яратилган. Масалан, турар жойларда қора ва малла сувараклар (Blatta orientalis L., Blattella germanica L.), хона пашшалари (Musca domestica L., M. d. vicina Macq.), кийим куяси (Tineola biselliella Humm.) ва х.к. яшайди. Молхоналарда хона пашшаси кузги чипор пашша (Stomoxys. calcitrans L.), Fannia canicularis L., F. scalaris Fr пашшалари ва б.; кўча ва майдонлар, бозорларда — уй пашшалари, бозор пашшаси (Musca sorbens Wied.), иморатларнинг ташқи қисмида Sceliphron К1. авлодига мансуб арилар ва бошқалар яшайдилар. Аҳоли пунктларида тошлар остида одатда кўплаб визилдоқ қўнғизлар (Carabidae), тошлар, бинолар ости ва шунга ўхшаш жойларда кўплаб чумолилар (хусусан Pheidole Westw. авлоди турлари ва б.қ.) ин қурадилар. Ҳовлилар, кўча чеккалари бўйлаб, деворлар ёнида ўзига хос бўлган, рудерал ўсимликлар ўзининг ўсимликҳўр ҳашаротлари ва уларнинг паразит ва йиртқичларининг комплекси билан бирга ўсади. Масалан, қичитқиўтда қичитқиўт капалаги (Vanessa urticae L.) нинг қурти, бутгуллиларда – карам куяси (Plutella maculipennis L.) ва х.к. яшайди.
Омбор ҳашаротлари анчагина бўлиб, уларнинг кўпчилиги, масалан, қўнғизлардан омбор узунбуруни (Sitophilus granaria L.) ва капалаклардан ун парвонаси (Anagasta kuehniella Zell.). ҳамма ерларда тарқалган.
Уй ҳайвонлари, одамнинг ўзи ҳам аҳоли пунктларидан ташқарида, хоналар паразит ҳашаротлар ҳужумига учрайди. Одамлар ва уй ҳайвонлари, ҳатто доимий типдаги паразитларига эга. Одамнинг ўзига хос паразитлари, масалан бош ва кийим битлари (Pedicutus capitis L., P. uestimenti Nitz.), отларнинг ўзига хос паразитлари – от қолхўри (Trichodectes piosus N.), от бити (Haematopinus macrocephalus Burm.), йирик қорамолники – сигир қилхўри (Т. bovis De G.), битлари Linognathus vituli L., H. eurystemus Denny., Sole-nopotes capillatus Ended.; қўй ва эчкиларники - L. stenopsis Denny. бити, қўй тукхўри (Т. ovis- L.), эчки жунхўри (Т. caprae Gurl.); чўчқаларники – чўчқа бити (Н. suis L.); итларники – ит жунхўри (Т. canis De Geer.); мушук тукхўри Т. subrostratus N; қуён бити Haemodipsus ventricosus Denny.; патхўрлар Goniodes dissimilis N., G. truncatus Gb., Lipeurus heterographus N. ва б.; курка, цесаркаларда - G. meleagridis L. ва б.; ғоз, ўрдакларда — Anaioecus dentatus Scop., Anaticola crassicornis Scop., A. anseris L. ва б. ҳисобланади. Одам ва ҳайвонларнинг вақтинчалик паразитлари бўлиб одам бургаси (Pulex irritans L.), мушук бургаси (Ctenocephalides felis Bouche), ит бургаси (С. canis Curt.), чивинлар, пашшалар, чоқарпашша ва б.қ. ҳашаротлар ҳисобланади.
Ҳашаротлар айрим паразитик турларининг инсон ва уй ҳайвонлари билан доимий ва тез-тез алоқада бўлиши, 11- ва 12- бобларда айтилганидек, улар орасида юқумли касалликларни ўзига хос ташувчиларини пайдо бўлишига олиб келди. Бошқа бир қатор ҳашаротлар - «инсонларнинг ҳамроҳлари» касаллик чақирувчи микроорганизмларни ёки механик йўл билан, масалан уй пашшалари (Musca domestica L. ва М. d, vicina Macq.) орқали дизентерия ва қорин тифини, ёки одам ва ҳайвонлар терисини тирнаганида очилган яраларга инфекция тушишига имкон яратиши орқали тарқатиши ҳам мумкин; бундай ҳолатлар сўналар (Tabanidae) чаққанида кузатилган ва битлар (Parasita) чаққанида ҳам маълум. Кўплаб ҳашаротлар – касаллик ташувчиларни одам ва унинг хўжалик ва бошқа фаолиятлари билан алоқаси ҳозирги вақтда етарлича аниқ кўрсатиб берилган (Беклемишев, 1955; Павловский, 1947; Драбкина, 1954; Кузина, 1950 ва б.қ.).
Аҳоли яшайдиган пунктлар (шу жумладан уй ва хўжалик бинолари) учун типик ҳисобланган ҳашаротлар турлари синантроплар дейилади. Синантроп ҳашаротлар фаунаси етарлича кўп бўлиб, турли иқлимлар ва киши маданиятининг турли даражаларида бутунлай бир хил эмас. Айрим синантроп ҳашаротлар, айниқса доимо инсон, унинг турар жойи ва қисман омбор билан боғлиқ бўлган ҳашаротлар, адабиётларда кўрсатилганидек, иқлим шароитларига унчалик ҳам боғлиқ эмас (Медведев, 1957 ва б.қ.).
Юқорида айтилганларнинг барчасидан инсоннинг қарийиб ҳар қандай фаолияти ва асосийси унинг мавжудлиги (унда паразитлик қилиши орқали) ҳашаротларга кўпинча жуда кучли таъсир кўрсатишини, кўриш мумкин.
Буларга яна инсоннинг онгли, ўзи учун фойдали бўлган ҳашаротларни ҳимоя қилиш ва зарарлиларини йўқ қилиш бўйича мақсадга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқишини ҳам қўшиш мумкин. Қишлоқ хўжалиги, ветеринария, тиббий энтомология ривожланмоқда. Баъзи ҳашаротлар ўқув лаборатория ва илмий-тадқиқот мақсадларида кўпайтирилиб ишлатилмоқда. Масалан, кўп ҳолларда қора сувараклар (Blatta orientalis L.) ва хона пашшаси (Musca domestica L.), мева пашшачаси (Drosophila melanogaster L.) ва ҳ.қ. лаборатория ҳашаротлари ҳисобланади.
Инсон ҳашаротларнинг айрим турларини хонакилаштирган ва уларнинг экологик ҳусусиятларини тушуниш, уларнинг яшаши учун қулай шароитлар яратиш имконини беради. Асалари (Apis metlifera L.), ипак қурти (Bombyx mori L.), эман ипак қурти (Antheraea pernyi Guer.) хонакилаштирилган ҳашаротлар шулар қаторига киради. Одам ўзининг эҳтиёжи учун кўпроқ фойдали бўлган асалари ва ипак қуртининг янги, табиатда учрамайдиган зотларини ҳам яратган.
Зарарли ҳашаротларга қарши биологик курашишда уларнинг айрим паразит ва йиртқичлари дала ва боғларга қўйиб юбориш мақсадида оптимал шароитларда сунъий кўпайтирилмоқда. Мисол тариқасида капалаклар тухумларида паразитлик қилувчи тухумларининг паразити Trichogramma evanescens Westw., T.pintoi Voeg., капалак қуртининг паразитлари, Bracon hebetor Say яйдоқчиси, Macrocentrus ancylivorus Rohw., комсток қуртининг (Pseudococcus comstocki Kuw.) паразити, Pseudaphicus malinus Gah., тарновчасимон қурт (Lceria purchasi Mask.) қурти йиртқичига — Radalia cardinalis Mills. қўнғизи, унсимон қуртлар (Pseudococcinae) йиртқичига — Cryptolaemus montrouzieri Mills қўнғизи ва ўсимлик битларининг йиртқичи оддий олтинкўз (Chrisopa cornea Steph.) лаборатория ёки лаборатория-дала шароитида кўпайтирилаётган бошқа энтомофагларни келтириш мумкин. Шу кунларда Ўзбекистонда зараркунандалар табиий кушандаларини оммавий кўпайтирадиган 900 дан ортиқ биолаборатория ва биофабрикалар фаолият кўрсатмоқда.
Ҳозирги даврда микроорганизмлар ва уларнинг ҳаёт фаолияти ҳосилаларидан тайёрланган биопрепаратлардан ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиш биологик ҳимоянинг энг замонавий ва мукаммал йўналишидир.
Зараркунанда ҳашаротларга қарши курашда, микроорганизмлар гуруҳига қараб, қўлланиладиган микробиологик препаратлар бактериялар, вируслар ва замбуруғлар асосида яратилади.
Ҳозирги вақтда саноат асосида 30 га яқин бактериал препаратлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, бунда бациллюс тюрингиензис гуруҳига мансуб кристалл ҳосил қилувчи спорали энтомопатоген бактерияларнинг тўрт хил вариациалари асос қилиб олинган (Хамраев ва б., 2012).
Қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши энтобактерин, дендробациллин, депидоцид, дипел, бактокулицид, новадор, децимид, битоксибациллин сингари бактериал препаратлар тавсия этилган.
Асосида замбуруғлар бўлган биопрепаратлар кенг доирада таъсир этиш ҳусусиятига эгадир.
Энтомопатоген замбуруғ препаратларнинг ассартименти бир мунча чегараланган бўлиб, асосан боверин ва вертициллин препаратлари ишлаб чиқарилади.
Вирус препаратлари (виринлар) бакуловируслар асосида ишлаб чиқарилади. Бу гурух энтомопатоген вирувларнинг юқори спецификлиги туфайли уларнинг таъсири муайян зараркунандага афзалроқ бўлиб, одатда ҳашаротнинг номи вирус препаратини акс эттиради. Масалан, ВИРИН-ТИКЭ (ЭНШ)- тенгсиз ипак қуртига қарши; ВИРИН-ҒТ-(ХС) - ғўза тунлам ядро полиэдрози вируси асосида ишлаб чиқилган.
Зарарли ҳашаротларга қарши курашиш учун бошқа жойлардан энтомофаглар олиб келиниб интродукция қилинган ва иқлимлаштирилган. Америка Қўшма шататларига, масалан, 1956 йили бошқа мамлакатлардан 90 турдан ортиқ ҳашаротларнинг 500 га яқин паразит ва йиртқичлари олиб келинган. 100 га яқин тури иқлимлаштирилган. Ка­надага энтомофагларнинг 220 тури олиб келинган ва улардан 50 таси иқлимлаштирилган. Гавай оролларига қишлоқ ҳўжалиги экинларига зиён келтирадиган ҳашаротларнинг 25 тури импорт қилинган (Яхонтов, 1957).
Ўзбекистонда зарарли ҳашаротларга қарши курашиш мақсадида энтомофаглар интродукция қилинган. Шулардан олма қонли битига қарши курашда Aphelinus mali Halid. паразити, комсток қуртига қарши —Pseuda­phicus malinus Gah. паразити ва б. Ушбу ҳайвонот оламининг паразит ва йиртқичларидан ташқари зарарли ҳашаротларга қарши курашиш учун бактерия ва замбуруғлар – улар касалликларининг қўзғатувчиларини бошқа мамлакатлардан олиб келиниб синаб кўрилган. Масалан, япония қўнғизи (Popillia japonica Newm.)га қарши курашиш учун Мериленд штатига (АҚШ) 1956 й. сут касаллигининг 160 000 англия фунтидан ортиқ спораси олиб келинган. Албатта, ҳашаротларни янги ерларга ўзи кириб келганидаги ҳолатда бўлгани каби, бу ҳолатда ҳам энтомофаглар олиб келинган жойларнинг биоценози бирмунча ўзгаради.
Культураси ўстирилиб, интродукция қилинаётган энтомофаглар ҳашаротларнинг бошқа турлари ўртасида ёки олиб келинган турларнинг маҳаллий популяцияси ўртасида рақобатни кучайтириши мумкин. Шубҳасиз, бу ёввойи ва уй асалариси, Trichogram­ma evanescens West.нинг табиий ва сунъий кўпайтирилган популяциялари; бир хил ҳашаротлар билан озиқланадиган, олиб келинган ва маҳаллий энтомофагларга тегишлидир. Албатта, ўхшаш экологик маконларни эгаллаган бошқа организмларга нисбатан ҳам рақобат кучаяди: трихограмма тарқатилганида – зарарли капалаклар тухумларининг кушандалари орасида; асалари уялари қўйилганда—уй асалариси қўнадиган гулларнинг нектари ва чангчилари билан озиқланадиган кушандалари орасида ва х.к.
Инсон ўзи учун фойда келтирадиган ҳашарот турлари учун энг яхши яшаш шароитини яратиб беришга интилади. Бунинг учун у табиатда рақобатли муносабатларни заифлаштиради (масалан, асаларилар учун асалга бой ўсимликларни экиш ва асалари уяларини оқилона жойлаштириш йўли билан; энтомофагларга нисбатан – уларни зарарли ҳашаротлар сони кўп бўлган ерларга қўйиб юбориш ёки у ерга жалб қилиш), ёки уларнинг рақобатбардошлигини кучайтиради (яшовчанлиги юқори бўлган ирқ ва формаларини яратиш ёки танлаш йўли билан).
Инсон ўзи учун зарарли бўлган ҳашаротларни йўқ қилиш учун улар яшаётган худуднинг экологик ҳолатини улар учун ноқулай томонга ўзгартиради (масалан, синантроп турларга нисбатан санитария тадбирлари; қишлоқ ҳўжалиги ва дарахтларга зарар келтирадиган ҳашаротларга нисбатан – агротехник ва ўрмон химоя тадбирларини тўғри танлаш; инсон соғлиги, уй ҳайвонлари ва маданий ўсимликлар учун зарарли турларга қарши курашишда мелиоратив тадбирларни оқилона ташкил этиш; масалан, дарахтзорлар барпо этиш, бўш ерларни ўзлаштириш ва шу каби ташкилий-хўжалик тадбирлари).
Инсон зарарли ҳашаротларга қарши курашда турли хил механик ва физикавий-механик тадбирларни ҳам қўллайди, бунда у ҳашаротларнинг таксисларини ҳам ҳисобга олади. Масалан, зарарли ҳашаротлар ёруғлик ёрдамида йиғилди; ёпиқ ерлар (иссиқхоналар, оранжерия) ва омборхоналарда сақланадиган маҳсулотлар зараркунандаларига қарши курашиш учун буғ, иситилган сув ва қуруқ иссиқдан фойдаланиш; экинларни учиб тарқалмайдиган зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида (180С дан паст ҳароратда уча олмайдиган нескур қўнғизлар - Lethrus sp. sp., лавлаги узунбуруни - Bothynoderes punctiventris Germ, ва б.) тўсиш зовурлари қазилади; турли механик тутқичлардан фойдаланиб капалакларнинг қурти, сакрайдиган қўнғизлар, камҳаракатчан қандалалар ва бошқалар йиғилади. Боғларнинг айрим зараркунандалари – олма мевахўри (Сагроcapsa (Laspeyresia) pomonella L.) нинг қурти, ғилофли куялар (Coleophora sp. sp.) ва бошқаларни йўқотиш учун дарахт танасига похол ёки қоплардан ясалган тутувчи белбоғлар боғланади, бу белбоғларга ҳашаротлар ғумбакка айланиш учун киради. Омбор ва тупроқ зараркунандаларидан холос бўлиш учун ультрақисқа электр тўлқинидан фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилган.
Зарарли ҳашаротларга қарши курашишда кимёвий усул – уларни ўлдирувчи, қўрқитувчи ёки уларнинг ҳаёт фаолиятини бўғиб қўювчи турли моддаларни қўллаш ҳам ривожланган.
Кўпгина мамлакатларда қишлоқ хўжалиги учун зарарли бўлган ҳашаротларнинг тарқалишини чеклаш учун махсус карантин хизмати мавжуддир. Ушбу хизмат зараркунандаларнинг илгари улар бўлмаган, аммо иқлимий ва бошқа шароитда зарар келтирадиган даражада кўпайиши мумкин бўлган минтақаларга келиб қолишининг олдини олишга қаратилган давлат тадбирлари тизимидан иборат. Чет мамлакатлардан зараркунандаларни келиб қолишига йўл қўймайдиган ташқи карантин, ва маҳаллий зараркунандалар манбаини йўқотиш ва уларнинг ареалини кенгайишига йўл қўймайдиган ички карантин бирғбиридан фарқланади. Кўплаб давлатлар карантин ишидаги кучларни бирлаштириш учун ўзаро махсус битимлар – карантин хизматини ташкил қилиш бўйича конвенция тузганлар. Ўзбекистонда зараркунадаларга қарши барча курашиш усуллари комплекс, режали тадбирлар уйғунлаштирилган системасига бирлаштирилган бўлиб, бу системада турли вилоят ва районлардаги махсус экологик ва хўжалик шароитларига мос келадиган тадбирлар ишлаб чиқилади. Зараркунанда ҳашаротлар келтирадиган зарарни камайтириш ёки йўқотиш учун маданий экинларнинг зараркунанда ҳашаротларга чидамли навлари яратилади (11-бобга қаранг).
Инсоннинг фаолиятига, табиийки, ҳашаротларда мослашувчанлик реакциялари пайдо бўлади. Маҳаллий энтомофауна таркибидаги ҳашаротларнинг кўплаб турлари экинлар, маданий ўсимликларга мослашган бўлади, шу билан бирга мослашган турларнинг кўпчилиги илгари бошқалари билан, одатда уларга бирмунча яқин бўлган ўсимликлар билан боғлиқ бўлган. Бундай мослашув тури, албатта, фақатгина ҳаммахўр ҳашаротлар ёки олигофагларда, у ёки бу даражада эврибионт турларда бўлиши мумкин.
Ҳашаротлар айрим турларининг маданий экинларга мослашуви баъзида шунчалик чуқурлашиб кетадики, улар ҳатто ёввойи ўсимликларда ривожланиш ҳусусиятларини йўқотиб борадилар. Масалан, нўхат қўнғизи (Bruchtis pisorum L.) нўхатнинг фақатгина экиладиган навларида яшайди.
Ҳашаротларнинг нафақат экилаётган экинларга, балки тупроққа ишлов бериш системаси, алмашлаб экишга ҳам мослашиши кузатилади (Гиляров, 1945).
Энтомофагларнинг маҳаллий турлари олиб келинган ҳашаротларга мослашади, булар яна кенг полифаглар ёки олифаглардир. Ўзбекистонга 1939 йили кириб келган комсток қуртини (Pseudococcus comstocki Kuw.) айрим маҳаллий турлар, айниқса Leucopis bona Rohd. ва олтинкўз Chrysopa vulgaris Schr. (Мейер, 1948 ва б.) ея бошлаган. Канадага 1925 йили кириб келган шарқ мева қурти (Laspeyresia molesta Busck.) га маҳаллий яйдоқчиларнинг бир неча тури мослашган, бироқ улар 1929 ва 1930 йй.да ушбу меваҳўрга қарши курашиш мақсадида олиб келинган уни ўз ватанида ҳам қириб ташлайдиган Macrocentrus ancylivorus Rohw. яйдоқчиси билан рақобатлаша олмаган.
Синантроп энтомофаунанинг шаклланиши албатта ҳашаротларнинг инсонга тамоман мослашганлиги ҳисобланади, бинобарин, омбор узунбуруни (Sitophilus granaria L.) сингари айрим омбор зараркунандалари эркин табиат билан алоқани бутунлай ёки деярли бутунлай йўқотганлар.
Инсоннинг ўзига хос паразитлари (бош ва кийим бити каби) унинг ўзига бевосита мослашганлигини кўрсатади. Шуни таъкидлаш қизиқки, Anopheles Mgn. авлодига мансуб безгак чивинлари орасида биологик ирқлар ва кенжа турлар пайдо бўлди, улар уй ҳайвонларининг қонини сўришни ёқтиради, Ўрта Осиё ва Кавказ ортида тарқалган Anopheles maculipennis sacharovi Favre кенжа тури эса инсонларга ҳужум қилишни афзал кўради (Беклемишев, 1944).
Қишлоқ ҳўжалиги экинларининг зараркунанда-ҳашаротлари орасида ҳар бир наслида мунтазам равишда диапауза ҳолатига тушадиган кўплаб турлари учрайди, бу уларни кимёвий йўл билан йўқотишни қийинлаштиради. Худди шундай масалан, олма қурти (Carpocapsa (Laspeyresia) pomonella L.), 7-бобда айтилганидек, Тошкент атрофида асосий массаси бир йилда 3 та насл беради, лекин унинг ривожланишдан тўхтаган қуртларининг биринчи наслнинг ўзида 5% ва иккинчи наслида 16% дан ортиғи кейинги йилнинг баҳоригача диапаузага киради. Популяцияларнинг айрим зотлари диапаузасининг физиологик сабаблари ҳозиргача аниқланмаган. Баъзи энтомологлар ушбу ҳолатга қандайдир катастрофик ҳалокатли сабабларга кўра популяциянинг нобуд бўлишига биологик мослашиш, деб қарайдилар. Лекин ушбу зараркунанданинг биологияси батафсил ўрганилганида ҳам, ушбу қуртни оммавий миқдорда ёз ва кузда йўқ қиладиган боғдорчиликда узоқ йиллар давомида унга қарши мунтазам равишда қўлланиб келинаётган қирувчи чоралардан бошқа ҳеч қандай сабаб топилмади.
ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб ҳашаротларнинг айрим кимёвий инсектицидлар таъсир қилмайдиган ирқлари ҳам ирсий ҳосил бўла бошлаганига “кўникиш” аниқланди, хусусан, ушбу препарат ишлатилганидан кейин биринчи йилнинг ўзидаёқ уй пашшасининг (Musca domestica L.) ДДТ (дихлордифенил-трихлорэтану) га чидамли алоҳида популяциялари пайдо бўлган. Руссель ва Кловер (1955) Луизиана штатида (АҚШ) мексика кўсак узунбуруни (Anthonomus grandis Boh.) нинг хлорланган углеводородларга чидамли бўлган ирқлари пайдо бўлганлигини аниқлаганлар. Майберг (1958) Жанубий Африкада олма қурти ДДТга аста-секин ўрганаётганини кўрсатган. Илгариги вақтларда бу ерда қуртни батамом йўқотиш учун ДДТдан йилига 3-4 карра фойдаланишнинг ўзи етарли бўлган. Ушбу инсектицидни амалиётга кириб келганидан 7 йилдан сўнг Капс провинциясида бир мавсумда 5-6 марта курашишга тўғри келган, 10 йилдан сўнг эса боғбонлар 8 мартадан сепишга мажбур бўлганлар. 1958 йилга келиб олма қуртининг ДДТга ўрганганлиги сабабли ушбу препаратга 0,03% паратион қўшиш зарурияти туғилган.
1958 йилга келиб хлорорганик ва қисман фосфорорганик инсектицидларга орттирилган чидамлилик одам касалликларини қўзғатувчи, ва вегетация давридаги маданий экинлар ва уларнинг омбор ва складлардаги уруғларини зарарловчи ҳашаротларнинг 27 турида аниқланган, ваҳоланки мазкур ҳашаротлар турли систематик гуруҳлар: ўсимлик битлари (Aphidodea), саратонлар (Auchenorhyncha), қандалалар (Hemiptera), қўнғизлар (Coleoptera), икки қанотлилар (Diptera), тангачақанотлилар (Lepidoptera) га мансубдир.
Адабиёт маълумотларига кўра, (Georghiou, Mellan, 1983) ер юзида 428 турдаги бўғимоёқлилар турли гуруҳ пестицидларга чидалилик ҳосил қилган, шулардан 260 таси қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларидир.
Синтетик органик инсектицидларга чидамли популяциялар одатда 10-20 насл давомида, ноорганик заҳарли моддаларга 50-100 насл мобайнида шаклланади.
Кейинги тадқиқотлардан маълум бўлишича, пашшаларнинг ДДТга таъсирчан бўлмаган ирқлари кимёвий таркиби ўзгарган липоидлар эга бўла бошлаган ва уларни кўп миқдорда тўплай олиш ҳусусиятигадир. Ушбу ирқларнинг ёғ тўқимаси кўп миқдордаги заҳарни эритади ва ўзида ушлаб қолади; нерв тўқимасининг заҳарлар учун ўтказувчанлиги пасаяди; ДДТни заҳарсиз дихлордифенилэтиленга айлантирадиган ферментатив реакциялар кучаяди (Стернбург, Керне, 1950).
Зараркунанда ҳашаротлар ва бошқа бўғимоёқлиларга қарши курашда кимёвий усул жаҳон тажрибасида кенг қўлланилсада, аммо бундай инсектицидларнинг етарли танлаб, таъсир этиш ҳусусиятига эга эмаслиги аниқланди, яъни пестицидлар биологик агентларни, биринчи навбатда эса зараркунандалар оммавий ривожланишини олдини оладиган табиий кушандалари энтомофаг ҳашаротлар, ҳашаротхўр қушлар ва бошқа фойдали турларни қириб йўқотади (Вейзер, 1972). Бундан ташқари, кўпчилик зараркунандалар пестицидларга барқарорлик (“кўникиш”) ҳосил қилганлиги туфайли агробиоценозлар фитосанитария ҳолати ва қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса ноанъанавий гуруҳлар янги моддалар бирикмалари ҳисобига кимёвий кураш воситалари арсеналини тўлдириб боришни ва мос равишда пестицидлар ишлаб чиқариш нархини эспоненциал ўсиб боришини талаб қилади (Metcalf, 1980). Аммо янги пестицидлар перекрест ва гуруҳли чидамлик (барқарорлик) туфайли амалиётда қўлланишдан олдинроқ ҳам ўз самарадорлигини йўқотиш мумкин.
Турли ҳашаротларда битта заҳарнинг ўзига чидамлилиги организмнинг турлича бўлган физиологик ва кимёвий бошқарилиши йўли билан ҳосил қилинади. Ҳаттоки маълум даражада бир-бирига яқин бўлган турларнинг чидамли ирқларни ҳосил қилиш ҳусусиятлари кескин фарқланади. Масалан, хона пашшаси ДДТга чидамлиликни 2-3 йил мобайнида орттиради, унинг кенжа тури М. domestica vicina Macq. эса бундан ҳам узоқ муддатларда ҳам чидамли популяцияларни ҳосил қилмайди.
Агарда узоқ муддатга заҳардан фойдаланилмай қўйилса, у ҳолда ҳашаротларнинг чидамли ирқлари аста-секин ўзининг қаршилик кучини йўқотади.
Индустриал марказлар яқинида айрим капалакларнинг махсус муҳитдан ажратиб бўлмайдиган рангга кириши жуда қизиқдир. Бу ҳолат индустриал меланизм номини олган ва ўсимликларнинг фабрика ва завод трубаларидан чиқаётган қурумлар билан ифлосланган шароитларга мослашишининг натижаси бўлиб хизмат қилади. Бу ҳолат бошланғич кўринишига қараганда тўқроқ рангли ирсий шаклларини ҳосил бўлишидан иборат. Биринчи марта индустриал меланизм 1848 йили Манчестерда оқ қарағай одимчиси Biston betularia L. да, бирмунча кейинроқ эса Йоркшир графлиги ва унга қўшни бўлган Англия графликларида аниқланган. Ушбу меланистик шакл В. betularia f. carbonaria деб номланган. Дастлаб унинг тўқ тусли шакли бир неча доналаб кузатилган, кейинчалик эса шарқий Англиянинг барча саноати ривожланган ҳудудларида учраган ва оқ қарағай одимчиси популяциясининг 90%ини ташкил қилади, Манчестерда эса унинг бошланғич шакли (В. betularia f. typica) ҳаттоки камёб бўлиб қолган.
Кейинчалик индустриал марказлар яқинида (айниқса Англияда) аниқланган 70 турдан ортиқ аниқланган капалаклар бўлиб, аста-секин аввалги оч тусли шаклларини ўрнини эгаллаётган ирсий тўқ рангли вариациялари пайдо бўла бошлаган.
Кетлуэллнинг (1950) Дозетда фабрикадан узоқда ва Бирмингамдаги қурум билан кучли ифлосланган ўрмонга оқ қарағай одимчиси f. carbonaria ва f. typica нинг капалакларига белги қўйиб ёппасига қўйиб юбориш, кейин уларни тутиб олиб ўтказган тажрибаларидан маълум бўлишича, ҳашаротҳўр қушлар томонидан Бирмингамда тўқ тусли капалаклар анча камроқ, Дозетда эса оч тусли капалакларга қараганда тўқ туслилар кўп миқдорда йўқ қилинганлиги яққол кўринган. Бу бинокль ёрдамида осонгина кузатиб исботланган. Унда аниқланишича, меланистик капалаклар кучли қурум босган дарахтларга, оч ранглилари эса дарахт танасини қоплаган оч лишайникларга қўнишни афзал билган.
Индустриал меланизм ҳодисаси фақатгина ҳимоя рангига эга бўлган турларда аниқланган, лекин бирор марта ҳам огоҳлантирувчи тусга эга бўлган турларда учраши кузатилмаган.
Зоогеографияда ҳар қандай ҳудуднинг ҳайвонот дунѐсини ўзига хос хусусиятларини ўрганишда қатор умумбиологик қонуниятлар билан бир қаторда айрим хусусий тушунчаларни ҳам ўрганиш муҳимдир. Шундай тушунчалар марказида ареал ва фауна тушунчалари туради. Ҳар қандай зоогеографик тадқиқотлар муайян ҳудуд ҳайвонот дунѐсининг тур таркибини аниқлашдан бошланади. Шундай экан, ҳудуд чегарасидаги фаунистик элементларни аниқлаш, унинг шаклланиш хусусиятлари тўғрисида маълумотларга эга булиш, мазкур элементларнинг эгаллаган ареали, сони ва ундаги ўзгаришларни аниқлаш орқали муҳим билимларга эга бўлиш мумкин. Фауна таркибидаги турлар хилма-хиллиги ер планетасида содир бўлиб ўтган геологик зволюция тўғрисида ҳам муҳим хулосалар чиқаришга асос бўлиб хизмат қилади. Жумладан, бу ғоя Австралия, Америка материкларининг ажралиши билан боғлиқ ўзгаришлар уларнинг фаунистик таркибларида ҳам ўз ифодасини топади. Фауна ҳар кандай биогеоценознинг ажралмас қисми сифатида муайян биогеоценоздаги экологик ҳолатни ўзида акс эттирувчи «индикатор» хусусиятига ҳам эга. Айниқса унинг таркибида турли экологик гуруҳларга мансуб ҳайвон турларининг мавжудлиги кўпчилик турлар учуи қулай бўлгаи яшаш шароитларининг хилма-хиллигини белгилайди. Фаунанинг ѐши ва генезисини ўрганиш орқали зоогеографяк ҳудуднинг қадимда ва ҳозирда бошқа ҳудудлар билан алоқаси, унинг таркибидаги маҳаллий ҳамда келгинди турлар тўғрисида хулосалар чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилади. Фауналарни ўзаро солиштириш орқали таҳлил қилиш унинг бой ѐки камбағал турлар таркибига эгалигини аниқлашда асосий мезондир. Фауна бойлиги нафақат ҳудуднинг майдонига, балки бошка фаунистик комплекслар билан алоқасига, ҳудуддаги мавжуд экологик шароитларга, фауна ѐшига ва бошқа қатор омилларга боғлиқдир. Мазкур омилларни чуқур ўрганиш эса кўпчилик ҳайвон турларининг яшаши учун қулай бўлган экологик шароитларнинг қандай хусусиятга эга бўлиши тўғрисида умумий хулосалар чиқаришга асос бўлади. Турларнинг яшаш муҳитлари тўғрисидаги билимларга эга бўлиш эса уларни иқлимлаштириш, сонини кўпайтириш. ареалини кенгайтириш, зарурат туғилганда сонини чеклаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда алоҳида аҳамиятга эга, Фаунага антропоген омилларнинг таъсири ва унинг оқибатлари билан боғлиқ масалаларни чуқур таҳлил қилиш келажакда Ер планетасида биохилма-хилликни сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади. Инсониятнинг табиатга, жумладан ҳайвонот оламига кўрсатаѐтган таъсир доираси кенгайиб, чукурлашиб бораѐтган бир даврда алоҳида турларнинг биологияси ва экологиясини чуқур ўрганиш зарурати туғилмоқда. Айниқса янги турларни иқлимлаштириш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда ҳудуддаги экологик шароитларни, жумладан иқлимлаштирилаѐтган турнинг келажакда бошқа турлар билан қиладиган турли муносабатларини (топик, трофик ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда иш юритиш самарали натижа беради. Келажакда инсониятнинг моддий ва маънавий эҳтиѐжларини қондиришга қаратилган, табиий комплексларга алоқадор ҳар кандай ўзгаришларни амалга оширишда ҳудуднинг ҳайвонот оламини бус-бутунлигича сақлаб қолишга эришиш ва мазкур йўналишдаги барча муаммоларни ижобий ҳал этиш кечиктириб бўлмайдиган масалалардан саналади. Юқорида қайд этилган барча масалаларни заминида зоогеографиянинг асосий тушунчаларидан бири хисобланган –фауна ҳақидаги таълимот туради. Фауна тушунчасининг аҳамияти у қамраб оладиган масалаларнинг долзарблиги билан аниқланади. Фауна - қадимги римликлар ифодалашига кўра, лотин тилида ўрмонлар ва далалар худосининг номини, ѐввойи ҳайвонлар ва подалар ҳомийси маъносини англатади. Илмий маънода фауна - қандайдир табиий чегараланган ҳудудда ѐки акваторияда яшайдиган тарихий шаклланган барча ҳайвон турларининг мажмуасидир. Масалан, Австралия фаунаси, Ўрта Осиѐ фаунаси, Орол фаунаси ва ҳоказо. Шуни таъкидлаш лозимки, баъзан фауна -термини қандайдир ҳудудга тегишли бўлмасдан, балки геологик даврга (миоцен фаунаси, плиоцен фаунаси ва ҳоказо) ҳам тегишли бўлиши мумкин. Кенг маънода фауна - табиий чегарага эга бўлмаган қандайдир ҳудудда ѐки акваторияда яшайдиган ҳайвон турлари мажмуасидир (МДХ фаунаси), Фауна терминини тор маъмурий ѐки давлат чегаралари ва территориялари учун қўллаш (Москва вилояти, Ставрополь ўлкаси, Бухоро вилояти фауналари ва бошқалар) нотўғридир. Чунки мазкур вазиятда ҳайвонларнинг табиий тарқалиш қонуниятлари кўзда тутилмайди. Баъзида фауна тушунчаси турли таксономик бирликларга тегишли ҳайвонларни тавсифлашда ҳам қўлланилади. Масалан, қандайдир ҳудуднинг қушлар фаунаси, кўнғизлар фаунаси ва бошқалар. Бу терминни ушбу вазиятда қўлланилиши шартли маънога эга бўлиб, фаунанинг юқорида баѐи этилган илмий маъносига мос келмайди. Айрим ҳолларда фауна терминидан ҳайвонларнинг инсон ҳаѐтидаги аҳамиятини баҳолаш мақсадида ҳам фойдалаиилади. (қандайдир худуддаги ов аҳамиятига эга бўлган фауна, қишлоқ хўжалик зараркунандалари фаунаси ва ҳоказо). Зоогеографияда фауна тушунчаси юқорида баѐн этилганидек, фақат илмий маънода қўлланилади, Фауна у ѐки бу ҳудудга тегишли бўлган, турли биогеоценозларда яшовчи барча ҳайвонларни ўзаро бирлаштиради. Жумладан, МДҲ нинг европа қисми фаунаси яшаш муҳитларининг мутлақо турлича бўлишидан қатъий назар шимол буғуси, дашт бургути, чўртан балиқ, махоон капалаги бодяга булути ва бошқаларни бир хил асосда ўз таркибига киритади. Махаллий фауна таркибига инсон томонидан онгли равишда қандайдир ҳудуддан олиб келинган ва зоопарк аквариум ҳамда шунга ўхшаш жойларда махсус асраладиган ҳайвонот турларини киритиш ярамайди. Тасодифан келиб қолган ѐки мақсадли келтирилган, кейинчалик ѐввойилашган ѐки инсон ѐрдамига муҳтожлик сезмайдиган турлар маҳаллий фауна таркибига киритилиши ва унинг таркибида хисобга олиниши шарт. Масалан, гамбузия балиғи, илонбош балиқ, ондатра ва бошқаларни тўла бизнинг махаллий фауна таркибига киритиш мумкин. Дарҳақиқат, фаунанинг тарихини, унинг шаклланиш йўлларини ўрганиш жараѐнида мазкур турларни четдан келган турлар категориясига ажратиш лозим. Фауна - уни бошқа фауна билан солиштирнш имконини берадиган фақат ўзигагина хос бўлган муайян белгилари билан ҳарактерланади. Ҳар қандай фаунанинг энг муҳим белгиси бу унинг - тур таркибидир. Ҳар бир фаунистик тадқиқот ўрганилаѐтган ҳудуд чегарасида яшайдиган турларни ҳисобга олишдан , яъни фаунани инвентаризация қилишдан бошланади. Фауна таркибига кирадиган турлар миқдори унинг бойлигини белгилайди. Кенг ҳудуддаги фаунанинг тур таркибини ўрганиш узоқ муддатни ва кўпчилик мутахассисларни талаб этади. Масалан, МДҲ нинг европа қисми фаунасини тадқиқ этиш ишлари 18-асрда бошланган ва айни вақтда ҳам давом этмоқда. Бу йўналишидаги тадқиқотлар натижасида умуртқали ҳайвонларнинг тур таркиби деярли тўликқ аниқланган бўлса, умуртқасиз ҳайвонлар инвеитаризацияси ҳали тугалланмаган. Ҳозиргача ҳатто умуртқасизларнинг оддий турлар рўйхати тўлик эмас. Алоҳида ҳашаротлар гуруҳлари жуда ҳам кам ўрганилган бўлиб, уларнинг 20-40% игина аниқланган холос. Ҳар кандай фаунанинг мухим белгиси - уни ташкил қилган турларнинг экологик табиатидир. Тропик ўрмонлар фаунаси учун ҳаѐти дарахтлар билан боғлиқ бўлган турларнинг жуда кўпчилиги характерлидир. Бир томондан мазкур турлар дарахтларда ўрмалаб яшашга мослашган сут эмизувчилар, қушлар, рептилиялар, кўпгина ҳашаротлар ва бошқа формалардан ташкил топса иккинчи томондан, дарахтлар билан трофик алоқада бўладиган турлардан (мевахўр, баргхўр, дарахтларнинг ѐғочлиги билан озиқланадиган) ташкил топади. Тропик фаунадаги кўпчилик ҳайвонлар учун йил давомида актив фаолиятда бўлиш характерлидир. Дашт фаунаси учун эса бошқа экологик тип характелидир. Бу жойларда уя қазувчи ва югуриб яшашга мослашган, қишда уйқуга кетадиган, ўт ўсимликлари, бошоқцошларнинг уруғлари ва бошқалар билан озиқланувчи ҳайвонлар учрайди. Фаунани ўрганиш ва уларни солиштириш асосида муҳим зоогеографик хулосалар чиқариш мумкин. Маълум бўлишича фаунанинг мухим хусусиятларидан бири - унииг қўшни ва (бир қадар узоқда жойлашган фауналари билан алоқасидир, Бундай солиштириш ва таҳлил қилиш ўхшаш систематик гурухлар доирасида (турлар, авлодлар, оилалар эндемиклар доирасида ва бошқа йўналишларда олиб борилиши мумкин. 4.2. Фауна таркиби. Эидемизм У ѐки бу регионнинг фаунаси тарихий ривожланиш жараѐнида турли гурухларга мансуб ҳайвонлардан ташкил топади. Бундай гурухлар баъзида турли тарихий даврларда мазкур ҳудудга бошқа регионлардан кириб келишади. Фаунистик комплексларнинг келиб чиқишини аниқлаш айниқса алоҳида турларнинг қай тарзда муайян ҳудудда пайдо бўлишини тушунтириш жуда мушкул, баьзида эса бунинг имкони ҳам йўк. Шунинг учун бир неча турларнинг битта фаунистик комплексга тегишлиги биринчи навбатда уларнинг ареалларини мос келиши билан изоҳланади. Ҳар бир фауна таркибидаги фаунистик комплекслар турли физико-географик шароитларга, ландшафтларга, ўсимлик жамоаларига мослашганлиги билан ўзаро фарқ қилади. Шунга кўра тундра, тайга, ўрмон, дашт, чала чўл, чўл ва бошка фаунистик комплекслар ўзаро фарқланади. Муайян фаунани ташкил зтувчи фаунистик комплекслар сони турлича бўлиши мумкин. Жумладан, дашт зонасининг фаунасини бу жойда доминантлик қилувчи дашт фаунистик комплекси. космополит турлар комплекси, ўрмон ва чўл комплексларининг айрим фаунистик элементлари ташкил этади. Амалиѐтда бирорта ҳам фаунистик тадкиқотлар давомида фаунанинг тур таркиби тўғрисидаги тўлиқ рўйхатни топиб бўлмайди. Бундай ҳолат иккита сабаб орқали тушунтирилиши мумкин. Биринчидан, ҳатто жуда катта бўлмаган ва экологик жиҳатдан маълум даражада бир хил бўлган ҳудудни жуда турли туман ҳайвонлар томонидан эгалланиши. Иккинчидан систематик мутахассисларнинг етишмаслиги. Шунинг учун ҳам бир ѐки бир нечта ҳайвон гурухларини ўрганиш орқали чекланишга тўғри келади. Шу асосда орнитофауна, ихтиофауна, энтомофауна вз ҳоказо терминлар пайдо бўлган. Хар қандай фауна муайян систематик таркибга эга булади. Фауна таркиби ҳақида фикр юритиш ва уни бошқа фауналар билан солиштириш учун барча ҳайвон гурухлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш лозим. Фауна таркибини аниқлаш учун турли систематик бирликларнинг микдорий нисбатларигина эмас, балки фаунанинг географик таҳлили, яъни унинг таркибига кирувчи турларнинг тарқалишидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш ҳам жуда муҳимдир. Ўхшаш тарқалишга зга бўлган турлар фаунанинг географик элементлари деб аталади. Тарқалиш характерига мос равишда бундай элементлар муайян номга эга бўлишади: шимолий, жанубий, шарқий, ғарбий. Бундай номлар фақат маълум ҳудуднигина фаунасини географик таҳлил қилиш учун қўлланилади. Агарда у ѐки бу фаунанинг турлар ареаллари тўлиқ ўрганилаѐтган бўлса, у вактда географик элементлар бошқача ном билан аталади. Ўрта Осие фаунасининг элементлари таркалишининг хусусиятини ҳарактерлаш учун О.Л.Крыжановский (1975) қуйидаги термииларни қўллаган: эндемик, субэндемик, Ўртаер денгизи, Ўрта Осиѐ, Палеарктика ва бошқалар. Зоогеографик адабиѐтларда қуйидаги терминлар кенг қўлланилади: Европа-Сибир, Шаркий-Сибир (Ангар), Марказий Осиѐ, Бореаль ва бошқалар. Шундай қилиб, фаунани гсографик таҳлил этиш унга кирувчи турларнинг тарқалиш типи ҳақида маълумот беради. Аммо фауна ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлиш учун бу етарли эмас. Бу ўринда турларнинг келиб чиқиш эҳтимолларини уларни қандай қилиб фауна таркибида пайдо бўлганини аниқлаш жуда муҳим. Мазкур саволларга фаунани тарихий. яъни генетик таҳлил қилиш оркали жавоб бериш мумкин. Бу нафакат турнинг, балки авлодларнинг ареалларини ўрганиш асосида ўз ечимини топади. Амалга оширишда дастлаб ўрганилаѐтган ҳудудда фаунанинг кайси элементлари пайдо бўлганлиги ва қайсилари бошқа марказлардан тарқалиши оқибатида кириб келганлиги масалаларини ҳал этиш талаб этилади. Ўрганилаѐтган ҳудуд доирасида пайдо бўлган фауна элементларига автохтон элементлар, ўрганилаѐтган худудга бошқа худудлардан кириб келганлари эса аллохтон элементлар дейилади (иммигрант турлар). Фауна учун асосий хусусиятлардан бири эндемизм ҳисобланади. Қандайдир муайян областдагина учрайдиган ва бошқа ҳеч қаерда учрамайдиган тур, авлод ва бошқа токсономик бирликлар эндемик систсматик бирликлар деб аталади. Агарда нисбатан кенг тарқалган турлар фауналар орасидаги алоқаларни ифодаласа, эндемиклар аксинча, фауналарни бир-биридан тубдан фарқини ифодалайди, Эндемизм фоизи орол фауналарида ва тоғлик ҳудудларда нисбатан юкори бўлади. Бунинг асосий сабаби - географик изоляциядир. Чунки географик изоляция - тур ҳосил бўлиш жараѐнининг зарурий шартидир. Турнинг барча белгилари географик ўзгарувчанликка мойилдир. Ўз навбатида бундай хусусият тур генофондининг ўзгаришига, популяциянинг генетик қайта қурилишига олиб келади, натижада янги тур шаклланади. Қўнғизларнинг авлоди МДҲ ҳудудининг Европа қисми текисликларида 30 турдан иборат, Ўрта Осиѐ тоғликларида эса улар юзлаб турларни ҳосил қилади ва уларнинг барчаси эндемикдир. Кўриниб . турибдики, тоғлик ҳудудлар эндемикларнинг шаклланиши учун қулай шароит яратади. Эндемикларнинг мўллиги фаунанинг узоқ муддатда шаклланганлигидан далолатдир. Кўпчилик фауналар таркибида деярли эндемик таксонлар субэндемиклар учрайди. Австралия фаунасида халтали сут эмизувчиларнинг 8 та эндемик оиласи, қушларнинг 100 та эндемик авлоди учрайди. Неотропика фаунасида сут эмизувчиларнинг 17 та, қушларниня 26 та эндемик оилалари учрайди. Палеоарктикада эса сут эмизувчилар ва қушларнинг биттадан оилалари эндемиклардир. Тарихий нуқтан-назардан прогрессив (ноэндемик) ва реликт (палеоэндемик) эндемиклар фарқ қилинади. Прогрессив (ноэндемиклар) эндемиклар - фауна таркибида яқинда пайдо бўлган ва ҳали ўзининг ареалидан ташқарига тарқалмаган турлар ва авлодлардир. Булар ѐш тур ва авлодлардан ташкил топади. Реликт (палеоэндемиклар) эндемиклар - қадимда ареали кенг бўлган, ҳозирда эса фақатгина алоҳида ҳудудда сақланиб қолган ҳайвон турларидир. Реликт эндемик авлодлар кўпинча бир нечтагина ѐки битта турдан ташкил топади (монотипик авлод). Реликг эндемизмга гаттерия яққол мисол бўла олади. У Янги Зеландияда яшайди. 4.3.Фауна ѐши ва фауна генезиси Фауна - муайян регионга турли вақтда ва турли йўллар билан кириб келган, экологик хусусиятлари жуда турли-туман ва фарқли келиб чиқишга эга бўлгаи турлардан ташкил топади. Фауна таркибидаги элементлар нафакат географик тарқалиши, балки ѐши билан ҳам фарқланади. Фауна ѐшини аниқлашда, унинг таркибидаги турлар ѐки авлодларнинг ѐшини (тур ѐки авлод сифатида пайдо бўлган вақтини) ва муайян фауна таркибига кирган вақтини аниқлаш муҳим. Қадимий турларнинг ѐшини аниқлашда палеонтологик далилларга таяниб иш кўрилади ва бунда ҳам турнинг абсолют ѐшини аниқлаш жуда қийин кечади. Зоогеографик маълумотлар ҳам турнинг кадимийлигини ѐки ѐшлигини аниқлашда билвосита далил сифатида хизмат қилиши мумкин. Жумладан, қандайдир бир тур материкда ва унга яқин оролларда учрайди. Агарда мазкур тур сув ҳавзаларини кечиб ўтиш қобилиятига эга бўлмаса, демак унинг тарқалиши материкдан оролларнинг ажралишидан олдин юз берган деган хулосага эга бўламиз. Агарда турнинг абсолют ѐшини аниқлаш имкони бўлмаса, у вақтда унинг нисбий ѐши соддалик ѐки аксинча, эволюцион мукаммаллик даражаси бўйича аниқланиши мумкин. Соддалик -бу турнинг нисбатан қадимийлигини исботлайди. Замонавий экологик шароитларга мувофиқлик даражасидан келиб чиққан ҳолда фаунада бир неча категориядаги турлар фарқ қилинади. Булар прогрессив, консерватив ва реликт элементлардир. Прогрессив турлар учун муҳитнинг замонавий шароити қулай бўлиб, уларнинг зичлиги жуда юқори, ареали эса кенгайиш хусусиятига эга бўлади (биологик прогресс). Буларга прогрессив эндемиклар мисол бўла олади (баланд тоғларда яшовчи авлодига мансуб баргхўр кўнғизлар туркуми). Шу билан бирга фауна таркибига бошка областлардан кириб келган ва ареалини кенгайтитираѐтган аллохтон турлар хам прогрессив элементлар ҳисобланади (русак товушқони, майна). Консерватив категорияга ҳар қандай фаунада кенг тарқалган турлар тегишлидир. Улар ўз ареалларини кенгайтириш ѐки торайтириш хусусиятларига эга эмас. Улар асосий биоценозлариинг барқарор компонентлари бўлнб. турли яшаш шароитларига яхши мослашган бўлишади. Популяция сонн эса ўртача тебранишга эга. Бундай турлар ҳозирги вақтда маваффакиятли таракқий этмоқда. Реликт категорияни ареали қисқарган ѐки қисқараетган тараққий даврини ўтаган тур ва авлодлар ташкил этади. Замонавий яшаш шароитлари уларнинг экологик талабларига кўпинча мос келмайди. Реликт формаларнинг ҳозирда тараққий этиши имконсиз бўлиб, уларнинг сониии кисқариши, ареалини торайиши бунга далилдир, Турнинг шаклланиш жараѐни ва тур ареалининг вужудга келиши, шу билаи бирга йирик таксонлар ареалларининг шаклланиши - муайян таксономик гуруҳнинг генезиси деб аталади. Битта жойда пайдо бўлган, ўхшаш хусусиятли географик генезисга эга турлар битта географик-генетик гуруҳни ташкил қилади. Ер юзасидаги фаунистик комплекслар ўсимлик қопламлари, ҳайвонларнинг ўзаро алоқалари билан боғлиқ ҳолда тарихан шакллангандир. Шу билан бирга бу жараѐн айниқса ҳайвонот дунѐсининг тарқалиши тўғридан-тўғри алоҳида олинган ҳудуднинг абиотик омилларига ҳам боғлиқ. Ҳар қандай кенг ҳудуднинг флора ва фаунаси ўзининг вақт ва макондаги генезиси билан ҳар хил, яъни гетерогендир. Фаунистик таркиб ўсимликлар қопламига ва ниҳоят муҳитнинг географик хусусиятларига боғлиқ бўлиб, булар ҳайвонлариинг тарқалишидаги зоналлик принципининг асосини ташкил этади. Географик-генегик гетерогенлилик ва зоналлилик принциплари планета фаунасини замонавии зоогеографик районлаштиришда асос бўлиб хисобланади. Экологик шароитлар фауна киефасини ва унга тегишли турлар адаптациясини белгилаб беради. Янги фауна унинг пайдо булиш вактига кўра таркибига кирувчи турларнинг ѐши қадимий бўлишига қарамай -ѐш ҳисобланади. Аммо фауна ѐшлиги албатта уиинг камбағаллигини белгиламайди. Бу аввало фаунани шакллантирувчи манбаларга боглик. Агарда бундай манбалар бир нечта бўлса ва кушни фауналар бой бўлса, бунда янги худудда аралаш, турлар сони кўп бўлган фауна шаклланадн. Ёш фаунага мисол килиб Скандинавия фаунасини олиш мумкин. У муз давридан кейинги музларнинг эриб кетиш ва чекиниши оқибатида ҳосил бўлган ҳудудда шаклланган. Мисол сифатида Ўрта Осиѐ ер усти фаунасининг генезисини кўриб чиқайлик. О.Л.Крьжановский (1965) қайд этишиича ундаги кўпчилик ҳайвон гуруҳлари (қушлар, сут эмизувчиларнинг айрим туркумлари) эндемикларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Тур эндемизми бу жойда умумий тур таркибидан ўртача 2/3 ни ташкил этади. Ўрта Осиѐ ҳайвонот оламида эндемизм фоизи тоғларда яшовчи ҳайвонларда нисбатан юқори (ғор локализациялашган эндемиклар ҳисобига). Хулоса қиладиган бўлсак, фауна генезиси (фауногенез)ни замонавий фауна таркибидаги автохтон ва мигрантларнинг иштирок этиш ҳиссаси билан тушунтириш мумкин. Кенг тарқалишга эга бўлган турларнинг жуда кўп сонда мавжудлиги, эндемизм фоизининг пастлиги, фауна генезисида миграцион жараѐнлар устунлигини кўрсатадн. Аксинча, эндемиклар сонининг кўплиги ва айниқса юқори таксонларда эндемизмнинг мавжудлиги, узоқ вақт давомида маҳаллий тур пайдо бўлиш жараѐнлари устун бўлганлигидан далолат беради. 4.4.Бой ва камбағал фауналар, уларни белгиловчи экологик омиллар Юқорида таъкидланганидек, ҳар қандай фаунанинг муҳим белгиси - бу унинг тур таркибидир. Фауна тур бойлигини солиштирма таҳлил этишнинг кўрсатишича, фаунанипг тур бойлиги -- у эгаллаган ҳудуднинг катталиги билан узвий боғликдир. Айрим ҳолларда эса фаунанинг бой ѐки камбағаллигини белгилашда у эгаллаган майдоннинг ҳажми аҳамиятга эга эмас. Жумладан, Голарктика областининг майдони жуда кенг бўлишига қарамасдан унинг фаунаси нисбатан камбаағалдир. Бундай хусусият ҳар қандай ҳудуднинг фаунасини ѐшига, шаклланиш жараѐнидаги экологик омилларга, худуддаги мавжуд иқлимий омилларга ва бошқаларга узвий боғлиқ бўлади. Фаунанинг бойлиги ундаги эндемик систематик бирликларнинг (тур, авлод, оила ва бошкалар) сони билан баҳоланиши мумкин. Муаййан ҳудуд фаунасининг ҳолатини белгилашда унинг бошқа ҳудудлар билан фаунистик алоқалари муҳим аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга, фаунанинг муайян ҳудуднинг ўзида пайдо бўлиши, шаклланиши даражаси эндемик тур ѐки авлодларнинг мавжудлигини ўзида акс эттирувчи муҳим белги бўлиб, буни ҳам ҳисобга олиш жуда зарур. Эндемикларнинг систематик ўрни қанча юқори поғонани эгалласа (оила, туркум, синф), фауна ҳам шунчалик даражада шу ҳудуднинг ўзида шаклланган, яъни шу ҳудуд учун хос бўлади. Жумладан, фауна таркибида эндемик туркум ва оилаларнинг учраши фаунанинг алоҳидалашган (изоляцияланган) шароитда узоқ муддат ривожланганлигини акс эттиради. Шу билан бирга фақат эндемик турлар, айниқса кенжа турларнинг мавжудлиги фаунанинг нисбатан ѐшлигидан ва унинг бошқа фауналар билан бўлган турли-туман алокаларидан далолат беради. Мисол тариқасида кадимий саналган Австралиянинг фаунасини кўриб чиқсак, унинг таркибида сут эмизувчиларнинг (халталилар) 8 та эндемик оиласи, қушларнинг 3 та эндемик оиласи, умуртқалиларга тегишли барча синфларда жуда кўп миқдордаги эндемик авлодлари учрайди. Неотропик област фаунаси ҳам Австралияга ўхшаб эндемикларга анча бой. Унда 17 та сут эмизувчилар оиласи, 26 та қушлар оиласи, бир қанча рептилиялар, амфибиялар ва ҳашаротлар авлодлари учрайди. Голарктика области фаунаси таркибида атиги бир неча умуртқалилар оиласи ва авлодлари эндемиклар саналади. Умуман олганда, майдонининг катта бўлишига қарамасдан, Голарктика областининг фаунаси анча камбағал. Одатда ороллар фаунаси худди шундай катталикла материк фаунасидан гарчи уларнинг иқлимий хусусиятлари, релъефи ўхшаш бўлса хам нисбатан доимо камбағал бўлади. Ороллар материклардан қақчалик узоқ жойлашса бир хил шароит бўлишидан қатъи назар улар фаунистик жиҳатдаи камбағалдирлар. Орол фаунасига хос бўлган тубдаи фарқ қилувчи хусусиятлар материкдан олисда океанларда жойлашган оролаларда яққол намоѐн бўлади. Масалан: Пасха, Галапогоев Гавая ва бошқа оролларда шундай хусусиятларни кузатиш мумкин. Бундай ҳудудлар фаунаси материклардан тасодифан келтирилган ѐки яқин ороллардан ҳаво ҳамда сузиб юрувчи турли предметлар орқали келиб қолган ҳайвонлардан шаклланганлиги сабабли жуда камбағал бўлади. Бундай оролларда кўпинча сут эмизувчилар, сувда ҳам қуруқликда яшовчилар ва илонлар бўлмайди. Аксинча, бутунлай алоҳидаланиш натижасида оролларда, ҳатто битта оролнинг ўзида ҳам ўзига хос хусусий турлари ва кенжа турлари шаклланади. Жумладан, Гаваядаги нектарчи қушларининг 22 тури, Галапогосс оролларида яшовчи дарвин вьюроклари ва бошқалар. Янги яшаш жойида нисбий алоҳидалашган шароитларнинг турлича бўлиши, уларда дастлабки турдан бир неча турларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Бу жараѐн адаптив радиация деб аталади. Бундай хусусият орол фауналари учун жуда ҳарактерли. Ороллар биоценозининг камбағаллиги, бу жойда ҳаѐт учун зарур бўлган, ҳайвонлар томонидан фойдаланилмаган ресурсларнинг мўл-кўллиги ва умуман олганда бўш экологик нишаларнинг мавжудлиги янги турларнинг оролларда тарқалишини енгиллаштирувчи омиллардан саналади. Бундай биоценозлар эгалланмаган биоценозлар деб аталади. Оролларда, жумладан фаунаси камбағал бўлган ўзига хос ҳудудларда кўпинча содда, реликт организмлар сақланиб қолади. Масалан, Янги-Зеландияда гаттерия, Мадагаскарда бир неча тур содда приматлар ва бошқалар. Оролларда тур таркибининг камбағаллиги, кўпчилик турлар сони зичлигининг пастлиги ва фаунанинг алоҳидалашганлиги сабабли бу жойда фауна инсон таъсирида жуда тез ўзгаради, ўзининг бирламчи қиѐфасини ва характерли хусусиятларини ўзгартиради. Орол фаунасидан тубдан фарқ қилган ҳолда материк фауналари анча бой бўлади. Бунда тур таркиби, айрим турларнинг кўп сонда учраши ҳарактерли хусусиятдир. Материк биоценозлари турлар томонидан тўлиқ эгалланган бўлиб, мазкур турлар материкдаги мавжуд кучли рақобатли шароитда яшашга мослашган бўлишади. Шу сабабли янги турларни материкларга интродукция қилиш (Австралия бундан мустасно) оролларга қараганда катта қийинчиликлар туғдиради. Хулоса қилиб айтганда, фауна таркибига кирадиган турлар сони - унинг бойлигини белгиловчи асосий кўрсаткичдир. 4.5.Фаунага антропоген омилларнинг таъсири Инсон қадим замонлардан бошлаб ҳайвонларни бир ҳудуддан иккинчисига тарқалишини бевосита ва билвосита амалга ошириб келмоқда. Қадимги оролларда яшовчи аҳоли ва Денгизчилар узоқ масофаларда жойлашган Полинезий оролларига ўзлари билан уй ҳайвонларини (чўчқалар, итлар ва бошқа ҳайвонлар) олиб келишган. Кейинчалик мазкур ҳайвонларнинг айримлари оролларда ѐввойилашиб кетган (Австралияда динго ити ва шу кабилар). Полинезий оролларидаги мавжуд айрим калтакесаклар инсон томонидан олиб келинган. Охирги юз йилликда инсон фаолияти мазкур соҳада анча илгарилаб кетди ва ер шарининг барча ҳудудларини эгаллади. Жуда кўпчилик ҳайвон турлари инсон томонндан тасодифий равишда бир жойдан бошка жойга келтирилади. Айниқса, паразитлар, инсоннинг йўлдошига айланган турлар (кулранг ва қора каламушлар, уй сичқонлари, бургалар, каналар, пашшалар ва бошқалар) шулар жумласидандир. Пашшалар қутбдаги Диксон оролида жойлашган радиостанцияда тахминан 1923 йилда пайдо бўлган. Кўпчилик турлар темир йўллар орқали тарқалади. Жумладан, 1934 йилда вагондаги нон билан бирга иккита юмронқозиқ Белоруссияга келтирилган. Автомобил йўллари орқали эса опоссум, игуана ва заҳарли калтакесаклар Америкага келтирилган. Бу ўринда параходлар ва бошқа сузувчи объектлар орқали ҳайвонларнинг тарқалиши алоҳида аҳамиятга эга. Жумладан, Одесса яқинида шундай усулда термитлар ва қатор тропик ҳашаротлар пайдо бўлган. Дунѐ аҳамиятига эга бўлган Гамбург портида 3 йил давомида 490 тур ҳайвон олиб келинганлиги аниқланган. Уларнинг бир қисми тропик келиб чиқишга эга бўлган турлар эди. Жанубий Франциянинг порт шаҳарларида Алжирдан келтирилган гекконлар яшайди. Шиллиққурт тури Африкадан Осиѐга олиб келинган. 1922 йилда ушбу тур Сингапурда, сўнгра Саравакеда, айни вақгда Хитойда қайд этилган. Айрим жойларда мазкур тур сезиларли зараркунанда даражасига кўтарилган. Худди шунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Жумладан Ўрта Осиѐ ва Ўзбекистонга келтирилган ондатра, илонбош балиқ, оқ амур, гамбузия ва бошқа турлар айни вақтда ўз ареалларни кенгайтириб бормоқда. Тасодифан келиб қолган ҳайвонларнинг айримлари хавфли зараркунандалардан иборат бўлади ва катта зиѐн келтиради (колорадо кўнғизи, қанд цикадаси ва бошқалар). Шу сабабли айрим давлатларнинг чегара худудларида карантин хизмати ташкил этилган. Ҳайвонларнинг онгли равишда турли мақсадларда олиб келиниши ҳам кенг тарқалган жараѐн бўлиб, бунда ҳайвонлар ўзлари учун бегона бўлган ҳудудларга олиб келинади, яъни иклимлаштирилади (акклиматизация). Бу усулнинг зоогеотрафик аҳамияти жуда юқори бўлиб, у амалиѐтда кенг қўлланилади. Мазкур турлар уй ҳайвонлари ва асаларилардан ташқари ов аҳамиятига эга бўлган ва бошқалардан ташкил топади. Жумладан, Шимолий Америкадан Европага ондатра, Жанубий Америкадан эса худди шундай нутрия, уссурий енотлари Кавказга келтирнб иқлимлаштирилган. Лось ва бошқалар Янги-Зеландияга иқлимлаштирилган. Зарарли ҳайвонларга қарши биологик кураш мақсадида ҳам ҳайвонлар иқлимлаштирилади. Жумладан, мангустлар 1872 йилда заҳарли илонлар, қанд плантацияларига зиѐн келтирувчи авлодига мансуб каламушларни қириш мақсадида Антель ороллари, Санта-Лючия, Мартиник, Гаити, Ямайка ва бошқа ҳудудларга иқлимлаштирилган. Жанубий Африка, Ўрта ер дснгизи ва Америкага ҳам келтирилган. Ҳашорот апелъсин ва лимонзорларга жиддий зарар келтирган. Унга карши кураш учун Австралиядан бу ҳашаротнинг табиий душмани хисобланган хонқизи келтирилган ва самарали натижага эришилган. Қизиғи шундаки, колонистлар томонидан ўз ватанларини қўмсаш, уни эслаш мақсадида қатор турлар айниқса қуш турлари бир ҳудуддан бошқасига олиб келинган. Жумладан, шу усулда оддий чумчуқ Америка ва Жанубий Шаркий Осиѐга тарқалган; қатор европа турлари Янги-Зенландияга европа ва америка турлари Гавай оролига келтирилган ва бошқалар. Безгак пашшасига қарши кураш мақсадида кўп жойларга американинг карпсимон баликчалари тарқатилмокда. Айникса, Янги-Зеландияга ҳайвон турларини келтириш кенг йўлга қўйилган. Бу оролларда сут эмизувчилардан 1 тур каламуш- ва 2 тур кўршапалаклар бўлган. Турли даврларда бу жойга микроскопик кичик ҳайвонлардан ташқари 600 тур ҳайвон онгли равиишда келтирилган. Натижада Янги-Зеландиянинг ҳақиқий фаунистик қиѐфаси тубдан ўзгарган. Бундай ҳолат Австралия учун ҳам хосдир. Худди шундай ер шарининг турли гўшаларида Европа маданиятининг ривожланиши оқибатида ҳайвонот дунѐси таркибида ҳам ўзгаришлар кузатилган. Фауна таркибининг ўзгариши айнан кўпинча европа-ҳайвонлари ҳисобига юз беришини ҳисобга олган ҳолда бу ҳодиса фанда - "фаунани европалаштириш” деб ном олгаи. БУ ҳодисани ўрганиш ҳайвонларнинг тарқалишидаги айрим қонуниятларни яратиш имконини беради. Инсониятнинг табиатга таъсири, жумладан зоогеографик таъсири жуда чуқур ва турли-туман бўлиб, буни юқорида келтирилган мисоллардан билиб олиш мумкин. Табиатга таъсир қилувчи муҳим омил сифатида у Европада плейстоцен давридан бошлаб ҳайвонот дунѐсини ўзгаришида иштирок эта бошлаган бўлса, маданиятнинг ривожи, аҳоли сонининг ортиб борииш натижасида бу таъсирнинг доираси кенгайиб, салоҳияти ошиб борди. Айниқса кейинги 100 йилликда Европа ва Шимолий Америкада унинг оқибатлари яна ҳам яққол намоен бўлмоқда. Биринчи навбатда инсон кўпинча турларга бевосита таъсир ўтказа бошлади. Бундай турлар қаторига унинг шахсан ўзига ѐки хўжалигига (қорамоллар ва бошқалар) зиѐн етказувчи йирткичлар турларини, ов аҳамиятига эга бўлган турларни ва бошқаларни киритиш мумкин. Мазкур турлар баъзида бутунлай қирилиб кетишга маҳкум бўлишган. Жумладан, қадимги гаваяликлар томонидан оиласига мансуб баъзи қуш турлари қадимги полинезияпиклар томонидан мао қушлари ва Янги-Зенландияда кушларнинг айрим авлодлари, Марокаш оролларида денгизчилар томонидан дронтлар қирилган. Худди шундай кокилли қоравой, стеллер сигири, 1844 йилда эса қанотсиз гагаранинг охирги жуфти инсон томонидан нобуд қилииган. Бевосита таъсир туфайли ҳам йўқолиш хавфидан анча йироқ бўлган кўп сонда учровчи айрим турларнинг ҳам сони тубдан камайиб, айрим ҳудудларда эса қирилиб кетади. Натижада унинг ареали қискаради, бўлинади ва ареал шакли ўзгаради. Ғарбий Европада анча йил олдин айиқ қирилиб кетган (1934 йилда Польшада 100 та айиқ сақланиб қолган), бўри, россомаха лось каби турлар атиги бир неча сондагина сақланиб қолган. Қачонлардир ареали тўлиқ бўлган соболь ХХ-асрнинг бошларига келиб қатор алоҳидалашган ареалларга эга бўлиб қолган. Юқорида қайд этилган турларнинг кўпчилигини эндилиқда ов қилиш таъқиқланган ва махсус муҳофазага олинган. Биоценозлар, жумладан фауна таркибига таъсир эчувчи омиллардан яна бири инсон томонидан янги турларнинг келтирилишидир. Келтирилган турлар баъзан маҳаллий турларни тўғридан-туғри қириб бошлайди. Дайди мушуклар ва итлар Янги-Зелзндияда яхши учолмайдиган тўтиларни нобуд бўлишига олиб келган. Заҳарли илонлар ва қанд плантацияларига зиѐн келтирувчи кемирувчиларга қарши кураш мақсадида кўпгина жойларга келтирилган мангуст баъзида беозор, фойдали ҳайвонларни ҳам қириши кузатилган. Жумладан, Амтилъ оролига келтирилган мангустлар тошбақалар ва ерга уя қурувчи кушлар, амфибиялар, рептилиялар ва уларнинг тухумларини (20 турдаги калтакесак) ва бошқаларни нобуд қила бошлаган. Мазкур ҳайвонларнинг қирилиши ўз навбатида зарарли ҳашаротларнинг кўпайишига ва оқибатда шакар қамишнинг зиѐн кўришига сабаб бўлган. Натижада мангустлар сонини чеклашга тўғри келган. Ҳайвонларнинг тарқалишини ўзгаришига сабаб бўлувчи омиллардан кўп ва кенг тарқалгани инсон томонидан ландшафтларнинг ўзгартирилишидир. Ўрмонларнинг кесилиши, экин майдонларининг яратилиши, ботқоқларнииг қуритилиши, йўллар ўтказилиши, тўғонлар барпо этилиши, хўжалик фаолияти туфайли сув ҳавзаларининг ифлосланиши ва бошқалар табиий биотопларни бутунлай ўзгартириб юборди. Ландшафтларнинг ўзгартирилиши ҳайвонларнинг тўғридан-тўғри қиришга нисбатан ҳам кучлироқ таъсир доирасига эга бўлиб, бунда нафақат айрим турлар, балки бутун биокомплекслар йўқотилади ва унинг ўрнида ўзига хос биоценоз шаклланади. Инсоннинг хўжалик юритадигаи ҳудудидан узоқлашувчи турлар - урбофоблар сони ҳудуддаги инсон фаолиятининг интенсивлиги билан боғлиқ. Мазкур фаолиятлар қанча юқори бўлса, урбофоблар сони ҳам ошиб боради. Айрим турлар зса аксинча, инсон хўжалигига якин бўлган шароитда нафақат яшаб қолади, балки сонини хам ошириш имконига эга бўлади (урбофиллар). Бундай турларга Ўзбекистонда ва бошқа худудларда кенг тарқалишга ва нисбатан юқори зичликка эга бўлган кулранг каламуш, уй сичқони, дала чумчуғи, гўнг қарға ва бошқаларни мисол қилиш мумкин. Кўпгина турлар эса бевосита инсон хўжалиги мавжуд бўлган жойлардагина учрайди (синантроплар). Масалан, сувараклар, тўшак қандаласи, уй пашшаси, қишлоқ қалдирғочи, уй чумчуғи, ер каламушлари ва бошқалар шулар жумласидандир. Ҳайвон турларининг ѐввойи табиатдан инсон томонидан яратилган маданий ландшафтда яшашга ўтиши уларнинг этологияси ва экологиясида ўзига хос ўзгаришларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Инсон томонидан яратилган маданий ландшафт ўзининг-элементлари билан у ѐки бу даражада табиий ландшафтларга, уни айрим тузилмаларига (ўрмон, тоғ, дашт, чўл ва бошқалар) ўхшайди. Шу билан боғлик ҳолда маданий ландшафт фаунаси таркибидаги турлар комплекси шунга мос келадиган табиий ландшафт биотопларидаги турлардан ташкил топади. Албатта маданий ландшафт таркибидаги турлар сони мазкур ландшафтда одам томонидан юритиладигаи ҳўжалик фаолиятига ва айниқса унинг таркибидаги ўсимликлар қопламининг хилма-хиллигига, майдонига, ландшафтнинг жойлашган жойига боглик бўлади. Юқорида қайд этилганидек, инсон томонидан ҳар қандай онгли ва онгсиз равишда фаунистик комплексларга кўрсатиладиган таъсир баъзида инсон манфаатларига мос келсада, кўпинча деярли ҳамма вақт фауна учун салбий аҳамият касб этади. Эволюцион жиҳатдан узоқ муддат давомида шаклланган, мувозанатлашган ва ўзаро муайян зоогеографик областга тегишли барча комплексларга мувофик равишда ҳаѐт кечираѐтган фаунанинг ҳар кандай элементи инсон томонидан бўладиган ҳар қандай таъсирдан ўзгариш хусусиятига зга. Айниқса абориген фауна элементларининг бундай таъсирлардан ўзгариши яққол намоѐн бўлади. Ҳолбуки, бундай таъсирлар кўлами даражаси инсон эҳтиѐжларининг ортиши билан кўпайиб бормоқда. Ўзаро ўхшаш ландшафтлар мажмуасидан ташкил топган зоогеографик областлар ва бошқа регионлар таркибида содир бўладиган ўзгаришлар мазкур ҳудуднинг ҳайвонот оламига кучли таъсир кўрсатади, кўпинча уларнинг бошқа ҳудудларга миграция қилишига ѐки қирилиб кетишига сабаб бўлади. Инсон томонидан фаунага кўрсатиладиган таъсирлар ва унинг оқибатларини Ўзбекистон Республикасида ҳам кўп мисоллар билан тушунтириш мумкин. Маълумки Ўзбекистонда аҳолининг аксарият қисми қишлоқ ҳўжалиги ва чорвачилик билан шуғулланади. Янги ерларни ўзлаштириш, чорва туѐгининг ошиши ҳудуднинг фауна ва флораси таркибида кучли ўзгаришлар юз беришига олиб келди. Деҳқончилик мақсадида суғориш имкоииятлари қулай бўлган текислик ҳудудларининг ўзлаштирилиши улардаги ҳайвонот дунѐси ареалининг қисқаришига, сонини камайишига олиб келади. Бундай йўл тутиш айниқса чўл зонаси ҳайвонот дунѐсининг ўзгаришига сабаб бўлади. Суғорма деҳқончилик қилиш ҳудудда суғориш тизимига алоқадор бўлган қатор ўзгаришлар (зовурлар, канал, коллекторлар ва бошқалар) юз беришига, табиий ландшафт учун экологик вазиятнипг тубдан ўзгаришига сабаб бўлади. Натижада ландшафтлар алмашинуви юз беради, ўз навбатида (фауна таркибда тубдан ўзгариш кузатилади). Худди шунга ўхшаш ўзгаришлар (чорвачилик, шаҳарсозлик, саноат корхоналари ва бошқалар) натижасида маданий ландшафтлар шаклланади. Маданий ландшафтларнинг ѐши ва уларда содир бўладиган хўжалик фаолиятларига боғлик ҳолда маҳаллий фауна турли даражада ўзгаради. Шаҳарлар хам ўзига хос маданий ландшафтларнинг бир туридир. Уларнинг фаунистик таркиби деярли тўлиқ ўзгаришга учраган. Бу жойда антропоген зўриқишнинг юқорилиги (аҳоли зичлигининг юқорилиги, турли-туман қурилиш иншоотларининг кўплиги ва бошқалар) урбофоб турларнинг ҳудуддан тўлик сиқиб чиқарилишига, инсон билан енма -ен яшашга мослашган урбофил ва синантроп турларнинг ҳудудда кўплаб тўпланишига сабаб бўлади. Хўжалик юритиш учун кулай бўлган дашт зонасида ҳам дехкончилик билан боғлиқ бўлган фаолиятлар маҳаллий фаунанинг тубдан ўзгаришига сабаб булади. Шуни айтиш мумкинки, маҳаллий фаунага кўрсатиладиган ҳар қандай таъсир оқибатларини онгли равишда олдиндан ўрганиш, аниқлаш, худудда биохилма-хилликни сақлаб қолишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур мавзу юзасидан қуйидаги хулосаларга эга бўлиш мумкин. 1. Ҳар қандай зоогеографик ҳудуднинг фаунаси тўғрисида билимларга эга бўлиш ер планетасида содир бўлган ва бўлаѐтган геологик ҳамда биологик эволюция йўналишлари ҳақидаги қонуниятлар, ҳодисаларни аниқлашда жуда муҳимдир. 2. Зоогеографик областлар фаунасини тўлиқ ўрганишнинг имкони йўқ. Бунга асосий сабаб: ҳайвонот дунѐсининг жуда турли туманлиги, фауна таркибининг ўзгариб туриши, мутахассисларнинг етишмаслигидир. 3. Фаунанинг муҳим белгилари: фаунани ташкил этган турларнинг экологик табиати ва қўшни фаунистик комплекслар билан алоқасидир. 4. Турларнинг қайси фаунистик комплексга тегишлиги биринчи навбатда уларнинг яшаѐтган ареалларининг ўзаро мос келиши ѐки келмаслиги билан аниқланади. 5. Фаунага хос бўлган асосий хусусиятлардан бири - эндемизмдир. Эндемизм фоизи доимо орол фауналарида юқори бўлади. Бундай хусусият географик изоляциянинг мавжудлиги билан тушунтирилади. 6. Тур белгиларининг географик ўзгарувчанлиги тур генофондининг ўзгаришига, популяциянинг генетик қайта курилишига сабаб бўлади ва оқибатда янги тур шаклланади. 7. Фауна таркибида прогрессив (неоэндемик) ва реликт (палеоэндемик) эндемикларнинг мавжудлиги фаунистик областни тарихий жиҳатдан ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. 8. Замонавий экологик шароитларга мослашганлик даражасига ѐки фауна таркибида пайдо бўлиш даврига кўра прогрессив, консерватив ва реликт фауна элементлари фарқ қилинади. Бундай категориялар фаунанинг келажакдаги равнақини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. 9. Ҳар қандай област фаунаси ўзининг вақт ва макондаги генезиси (фауногенези) бўйича гетероген (ҳар хил)дир. Фауна генезисини замонавий фауна таркибидаги автохтон ва иммигрантларнинг иштирок этиш ҳиссаси билан тушунтириш мумкин. 10. Фаунанинг бой ѐки камбағаллиги унинг таркибидаги . эндемик систематик бирликларнинг сони билан баҳоланади. 11. Фаунанинг «европалаштирилиши» ва фаунага антропоген омиллар таъсири онгли ва онгсиз равишда амалга ошади. Бунинг окибатида маҳаллий фауна таркибида турли ўзгаришлар кузатилади. Фауна таркибига ҳар қаидай янги турни киритишдан олдин унинг маҳаллий фауна элементлари билан бўладиган муносабатларини чуқур ўрганиш биохилма-хилликни сақлаб қолишда, инсон манфаатларига мос фаунистик комплексларни яратишда жуда муҳимдир. V- БОБ. АРЕАЛ ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТ АСОСЛАРИ 5.1.3оогеографияда ареал тушунчаси Ареал лотинча ареа-сўзидан олинган бўлиб, ўзбек тилидаги майдон, макон маъносига эга. Ер юзасида қандайдир ҳодиса, ўсимлик ѐки ҳайвонлар турлари, фойдали қазилмалар ва шу кабиларнинг тарқалиш ҳудудига ареал дейилади. Географик хариталарда ареаллар турли расмлар, ранглар, чизиқлар, штрихлар орқали ва бошқа белгилар билан ифодаланади ва бир-биридан чегараланади. Зоогеографияда тадқиқот йўналишлари турли-туман бўлиб, бу йўналишларнинг асосийларидан бири- ареалографиядир. Ареалография - ареал типлари, уларнинг таркиби, келиб чиқиши ҳақидаги таълимотдир. Ареал тушунчаси зоогеографияда кенг қўлланилади. Ареал деб - Ер юзасининг муайян тур ѐки ҳар кандай систематик бирликка мансуб ҳайвонлар билан эгалланган қисмига айтилади. Бундай систематик бирликлар авлод, оила, туркум, синф ва бошқалар бўлиши мумкин. Ареал тушунчаси зоогеографияда қўлланилганда кўпинча тур ареали назарда тутилади. Чунки тур -тирик организмларнинг асосий бирлиги ва дастлабки систематик категориясидир. Шуни таъкидлаш лозимки, айрим ҳолларда кенжа турларнинг ареалларини ўрганиш фанда қимматли саналади ва муҳим хулосалар чиқариш учун асос бўла олади. Ер юзасида мавжуд бўлган барча организмларнинг ареалларини ўрганиш амалий жиҳатдан мумкин эмас. Бу жуда катта куч ва изланиш талаб этади. Шундай бўлишига карамасдан инсон ҳаѐтда назарий ва амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган турларнинг ареалларини ўрганиш жуда зарур. Шу асосда у ѐки бу турнинг келажаги, аҳамияти ҳақида айрим хулосалар чиқариш имкониятлари яратилади. Турларни иқлимлаштириш ва қайта иқлимлаштириш, уларнинг сон динамикасини ўзгаришини аниқлаш, ареалларнинг қисқариши ѐки кенгайиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ареаллар устида ўтказиладиган тадқиқотлар жуда муҳим ва зарурдир. Ареаллар турларнинг ер юзасида тарқалиш ҳудудларини белгилайди. Бунда муайян тур ареали турли шартли белгилар билан чегараланиб қолмасдан, балки турнинг тарқалишини чекловчи омиллар ҳам аниқланади. Ареаллар хариталарда турлича ифолаланади ва чегараланади. Аммо бунда ўрганилаѐтган тур ареал чегарасида бир текис тақсимланган деган хулоса келиб чиқмаслиги лозим. Ҳақиқатда ҳар қандай тур ўзининг яшаши учун қулай бўлган ареалнинг фақат маълум қисмларинигина эгаллайди. Жумладан, кичик юмронқозиқ Днепрдан бошлаб Олтой тоғ олди ҳудудигача тарқалган. Мазкур ҳудуд унинг тарқалиш ҳудуди ѐки ареали ҳисобланади. Аммо кичик юмронқозиқ ўз ареали доирасидаги аҳоли пунктларида ва ўрмонларда яшамайди. Кичик юмронқозиқнинг ўз ареали доирасида яшайдиган жойлари унинг яшашини таъминлайдиган қулайликларга зга бўлади. Ареалнинг бундай қисмларига - яшаш жойлари дейилади. Тур ареали кенжа турларнинг ареаллари йиғиндисидан, авлод ареали турларнинг, оила ареаллари эса авлодларнинг ареаллари йиғиндисидан ташкил топади. Худди шундай усулда туркум, синф, тип ареалларини ҳам аниқлаш мумкин. Ўтроқ яшовчи турларнинг ареалларини аниқлаш қийинчилик туғдирмайди. Ўзининг яшаш жойини йил фаслларига қараб ўзгартириб турадиган турларда ареаларни аниқлашнинг ўзига хос қийинчиликлари мавжуд. Бундай миграция қилувчи ѐки кўчиб юрувчи турларнинг ареалларини аниқлаш бўйича икки хил қараш мавжуд. Уларнинг биринчисиға кўра, турнинг яшаш худуди ва "кезиб" юрадиган худудини фарқлай олиш лозим. Турнинг узоқ муддат давомида кўпаядиган ва ўз популяциясининг зичлигини сақлаб келаѐтган худуди унинг яшаш худуди яъни ареали ҳисобланади. Тур ўзининг "кезиб” юрадиган худудида эса маълум муддатда учраб туради, аммо кўпайишда иштирок этмайди. Жумладан, қушлариилг қишлаш жойларини, қўлқанотлиларнинг озиқланиш жойларини ўзгартириб туриши ва бошқалар бунга мисол бўла олади. Иккинчи қараш бўйича, турларнинг кўпайиш ва қишлаш ҳудудлари ягона мураккаб ареал ҳисобланади. Д. В. Панфилов (1960) фикрича, тур вакилларнинг ҳаѐт цикллари кечадиган макон тур ареали ҳисобланади. Бундан шундай хулоса чикадики, ўткинчи қушларнинг кўпайиш ҳамда қишлаш ҳудудлари, худди шундай балиқларнинг кўпайиш, қишлаш ҳудудлари ва бошка миграция қилувчи ҳайвонларнинг тур вакиллари учрайдиган жойлар уларнинг ареаллари ҳисобланади, чунки бундай турларнинг мазкур ҳудудлар (ареал қисмлари) да бўлиши зарур ва шартдир. Бу хусусият узоқ йиллар давомида эволюцион жиҳатдан шаклланган бўлиб, ҳаѐт циклининг ажралмас мосланиши бўлиб ҳисобланади . Тур ареали - зоогеографик тузилишнинг асосини ташкил этади. Уни харитада ифодалаш мумкин. Ареалларни харитада ифодалаш усуллари одатда тур, авлод ѐки бошқа таксономик бирликларнинг тарқалган ҳудуди тўлиқ ѐки узук-узук чизиқлар, нуқталар, бўяш ва бошқа шартли белгилар орқали амалга оширилади. Ареал тўғрисида нисбатан аниқ маълумот олиш учун уни харитада ифодалаш муҳим ўрин эгаллайди. Бунда бир таксономик бирликни бошқаси билан солиштириб кўриш имкони яратилади. Қоида бўйича кенжа турларнииг ареаллари алоҳида хариталаштирилмайди. Кенжа турларнинг тарқалиш ҳудудлари ўзаро бирлаштирилган ҳолда умумий тур тарқалган ареал харитасида ифодаланади. Агар битта харитада бир неча турларнинг ареалларини кўрсатиш лозим бўлса, бунда ҳар бир тур алоҳида шартли белгилар (нуқталар, учбурчаклар, айланалар ва бошқалар) билан белгиланади. Бунда ўрганилаѐтган турнинг бошқа турлар билан ўзаро қандай биотик муносабатда бўлиши, муайян яшаш муҳитида турларни бирга жамоа ҳолида учрашини таъминловчи экологик омиллар, мазкур жамоада кайси турларнинг зич ва сийрак жойлашганлиги ҳамда унинг сабаблари хусусида хулосалар чиқариш имкони яратилади.

Download 260,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish