Савол:
Аллоҳ қайси гуноҳларни кечиради?
Жавоб:
Ҳар қандай гуноҳни кечириши мумкин. Аллоҳ Мағфиратли, Адолатли Зотдир. Банда чин
дилдан тавба қилса, Аллоҳ уни қабул этади. Магар вафотигача ширкдан тавба қилмаса, охиратда унинг
гуноҳи кечирилмайди.
ВАЛИЙ ҲЕЧ ҚАЧОН НАБИЙ МАРТАБАСИГА ЕТА ОЛМАЙДИ
Аллоҳга имон келтирган, У Зотга тақво қиладиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
суннатларига эргашадиган ҳар бир мўмин банда валийдир. Валийлик даражасига тақво билан, суннатни
маҳкам ушлаш билан эришилади. Кимнинг имони бақувват бўлса, Аллоҳга яқинлашиб бораверади. Имом
Шофеий айтишича, агар бир киши сув устида юриб кетаётгани ёки ҳавода учиб юргани кўрилса, суннатга
қай даражада амал қилишини билмасдан уни валий дейишга шошилмаслик керак. Агар унинг амали
Китобу суннатга мувофиқ бўлса, бу ҳолат Аллоҳ таоло тарафидан унга берилган кароматдир. Агар
ҳалиги кишининг амали Китобу суннатга хилоф бўлса, бу Аллоҳ тарафидан истидрождир.
(Изоҳ: Аллоҳ бандани гуноҳи учун жазоламасдан, бир оз муҳлат бериши, уни неъматлар билан
сийлаши, истиғфор айтишни унуттириши, вақти келганида тўсатдан азоблаши “истидрож” дейилади).
Авлиёлар ҳеч бир пайғамбардан афзал бўла олмайди. Агар ҳамма авлиёлар битта пайғамбар билан
солиштирилса, пайғамбар улардан устун келади, мартабаси юқори бўлади.
МЎЪЖИЗА ВА КАРОМАТ
Мўъжиза ва каромат ҳақдир. Оддий одамлар қила олмайдиган нарсалар пайғамбарлар томонидан
содир этилиши “мўъжиза”, авлиёлар томонидан қилиниши эса “каромат”, дейилади.
Яъни, одатдан ташқари ҳар қандай иш пайғамбарлардан содир бўлса, одамлар унга ўхшаш нарсани
қилишдан ожиз қолишса, бу мўъжиза бўлади. Агар одатдан ташқари иш пайғамбарлардан бошқа аҳли
тақво, солиҳ одамдан содир бўлса, каромат бўлади. Агар одатдан ташқари иш нотўғри йўлдаги одамдан
содир бўлса, сеҳр ёки синов бўлади
38
.
Пайғамбарлар истаган вақтларида ёки бошқалар талаби билан мўъжиза кўрсатишган. Авлиёлар
ҳамма вақт ҳам каромат кўрсата олишмайди. Пайғамбарлар Аллоҳдан ваҳий қабул қилиб олган, уни
инсонларга етказган зотлардир. Авлиёлар Аллоҳ таолони таниган, Унинг тоатида бардавом бўлган,
гуноҳлардан тийилган, шаҳватлардан, лаззатлардан йироқ юрадиган инсонлардир.
Аллоҳ таоло пайғамбарлари ҳақлигини исботлаш, кофирларни ожиз қолдириш, мўминлар имонини
мустаҳкамлаш учун пайғамбарларга мўъжиза берган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам
пайғамбарликлари қиёматгача барча халқлар, маконлар, замонлар учун бардавом бўлгани боис у зотга
улкан мўъжиза қилиб Қуръони карим нозил этилган. Каломуллоҳ ҳалигача инсониятни лол қолдириб
келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |