Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

АМАЛИЙ-МАЖОЗИЙ КУФР 
Эътиқодий куфр ҳақиқий куфрдир. У бандани Ислом миллатидан чиқаради, жаҳаннамда абадий 
қолишига сабаб бўлади. Амалий-мажозий куфр эса ҳақиқий куфр эмас. У имон заифлигини, комил 
эмаслигини билдиради. Амалий куфр бандани Ислом миллатидан чиқармайди, балки унга шаръий жазо 
тайинланади. 
Қуйида амалий куфрга мисоллар келтирамиз: 
1. Намозни узрсиз тарк этиш. 
2. Мусулмон биродари билан жанг қилиш. 
3. Зино қилиш. 
4. Ўғрилик қилиш. 
5. Маст қилувчи ичимликлар ичиш ва ҳоказо. 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар бир-бири билан урушишини куфр, дедилар. 
Лекин, Қуръонда бир-бири билан урушган икки тоифани мўминлар, дейилган. 


118 
Ҳадиси шарифларда банда мўмин ҳолида зино, ўғрилик қилмаслиги, хамр ичмаслиги айтилган. 
Булар оғир гуноҳ саналса-да, банда имонига путур етказмайди, магар ўша ишларни ҳалол санамаса. 
Мазкур гуноҳларга шаръий жазо белгилангани ҳам улар бандани имондан айирмаслигига далилдир. 
Машҳур ҳадиси шарифда: “Кимнинг охирги сўзи “Лаа илааҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради”, 
дейилган. Бундан чиқди, юқорида тилга олинган гуноҳлар – гарчи, зарари катта, оғир бўлса-да – 
зинокорни, ўғрини, қотилни имонидан айирмайди, балки комил имонга зид ишлар ҳисобланади. Ким 
улардан тавба қилса, Аллоҳ гуноҳини кечиради. Агар мусулмон ҳолида тавба қилмай вафот этса, 
гуноҳига яраша қабрда ёки жаҳаннамда маълум муддат азобланади. Кейин Аллоҳнинг раҳмати билан у 
ердан чиқарилиб, жаннатга киритилиши мумкин. 
Шу ерда бир савол туғилади: бут-санамларга сиғиниш, Қуръонни масхара қилиш, Пайғамбаримиз 
соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақоратлаш, Ислом дини устидан кулиш ҳам бир қарашда амалий, яъни 
тана аъзолари билан қилинадиган куфрга ўхшайди-ку. Буни қандай тушуниш керак? 
Юқорида саналган ишлар тана аъзолари билан бажарилса-да, лекин эътиқодий – қалб билан боғлиқ 
куфрдир. Мусулмон одам бундай ишлардан тийилади. Уни фақат кофир, мушрик, мунофиқ кимсалар 
қилади. Бунда масалага сиртдан қаралмайди, унинг асл моҳиятига эътибор берилади. 
ШИРК НИМА? 
“Ширк” сўзи “шерик қилиш” маъносини билдиради. Аллоҳ таолога Унинг зотида, сифатларида, 
исмларида, ишларида, ҳукмларида бирон нарсани шерик қилиш (тенглаштириш) ширкдир. 
Ибодат қилиш учун фақат Аллоҳ муносиб. Энди ким Аллоҳдан ўзга нарсаларга ибодат қилса, ширк 
келтирган бўлади. 
Банданинг барча ҳожатларини Аллоҳ раво қилади, унга ризқни Аллоҳ беради, мушкулини осон 
қилади. Энди ким Аллоҳдан ўзгадан ризқ сўраса, Аллоҳга ширк келтирган бўлади. 
Шунингдек, кимда-ким Аллоҳдан бошқалар ҳам ҳар ерда ҳозиру нозир, Аллоҳдан ўзгаларда ҳам 
хоҳлаган ишини қилиш имкони бор, Аллоҳдан ўзгалар ҳам йўқдан бор қилади (яратади), ўлдириб, 
тирилтира олади, деб ишонса, ширк келтирган бўлади. 
Каломуллоҳда мўмин жинлар тилидан шундай дейилган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish