9
ҳудуд миқѐсида вужудга келади. Кўриниб турибдики, ҲИЧМ ва энергия ишлаб чиқариш
цикллари бир -
биридан тубдан фарқ қилади; иккинчиси биринчисининг ўзаги бўлиши мумкин, аммо унинг ўзгинаси эмас.
Яна шуни эътироф этиш лозимки, умуман илмий нуқтаи назардан тўғри бўлган ҳудудий ишлаб
чиқариш мажмуалари ғояси собиқ Иттифоқ шароитида кўзда тутилган натижаларни тўлалигича бермади.
Сабаби-бундай мажмуалар ниҳоятда катта ҳудудларда «режалаштирилди», маъмурий чегаралар эътиборга
олинмади, ижтимоий ва экологик омиллар назардан четда қолдирилди, энг муҳими-уларнинг ягона «эгаси»-
бошқарув органлари бўлмади. Ваҳоланки, ривожланган хорижий мамлакатларда ҳудудий
мажмуала р айнан
нисбатан кичик миқѐсда яратилди ва уларнинг фаолияти давлатнинг минтақавий ҳамда муниципиал
сиѐсатида бошқариб тартибга солиниб борилади.
* *
*
Шундай қилиб, ҲИЧМларнинг илмий назарий асослари, Россияда, таниқли
олим Николай
Николаевич Колососвкий томонидан яратилди. У ушбу масалани иқтисодий районлаштириш муаммолари
билан боғлиқ равишда ўрганди.
Умуман олганда, Н.Н.Колосовкийнинг бундай дунѐқарашига унинг транспорт (темир йўл
транспорти) муҳандиси эканлиги ва география учун анъанавий аҳамиятга э га бўлган комплекс
ѐндошувининг уйғунлиги асос бўлди; «ҳудудқкомплекс» ишлаб чиқаришнинг ҳудудий бирикмалари ѐки
мажмуаларини (комплексларини) ташкил этади.
Чиндан ҳам комплекс-мажмуанинг
1
илмий-амалий аҳамияти катта. Чунончи, у:
√ табиий шароит ва табиий ресурслардан атрофлича фойдаланиш;
√ ишлаб чиқаришни мумкин қадар чиқиндисиз йўлга қўйиш;
√ ишлаб чиқаришни тизим-таркиб асосида ҳудудий ташкил қилиш;
√ иқтисодий география ва унинг асосий тушунчаси бўлган иқтисодий районларни ўрганиш;
√ иқтисодий районлар хўжалиги таркибини қайта қуриш ва бошқаларда аҳамиятлидир.
Айтиш мумкинки, агар Н.Н.Колосовский транспорт муҳандиси, яъни ўзига
хос инженерлик
фикрлаш қобилиятига эга бўлмаганда, эҳтимол, бундай илмий чўққиларга, оламшумул ютуқларга эриша
олмасди. Сабаби-транспорт ҳамма вақт масофа ва уни кесиб (кезиб) ўтиш, ташиш, олиб ўтиш каби
маъноларни билдиради; масофани мумкин қадар қисқартириш, «яқинроқ» йўл қидириш эса ҳар қандай
муваффақиятнинг гарови, иқтисодий самарадорликнинг асоси ҳисобланади. Шу ўринда тайѐр маҳсулот
таннархи, қийматида транспорт харажатлари ҳатто 50-60 фоизгача етишини унутмаслик керак. қолаверса,
ишлаб чиқариш корхоналарнинг қулай ѐки ноқулай жойлашуви, маҳсулотнинг қиммат ѐки арзон бўлиши
кўп жиҳатдан айнан транспорт омилига боғлиқ.
Демак, ишлаб чиқариш тармоқларини маълум иқисодий маконда ўзаро алоқадорликда
жойлаштириш, транспорт
омилини эътиборга олиш, барча ѐрдамчи тармоқларни (ҳозирги замон тилида -
инфратузилма шаҳобчаларини) умумий тарзда ташкил этиш катта иқтисодий самарадорликга олиб келади.
Шунингдек, бундай самарадорликга энергия, хом ашѐ, ишчи кучи ва бошқа омиллардан тўғри фойдаланиш,
«масштаб самарадорлиги» (мужассамлашув) негизидагина эмас, балки «хилма-хиллик»
самарадорлиги
асосида эришилади.
Юқорида таъкидланганидек, Россияни амалда иқтисодий районлаштириш уни электрлаштириш
(ГОЭЛРО) режасининг дастури билан боғлиқ бўлган. Шу боис, дастлабки иқтисодий районлар,
жойларда
йирик электр станциялар қуриш ва уларнинг таъсир доирасини аниқлаш нуқтаи назаридан энергетика,
Do'stlaringiz bilan baham: