«географик тўлқинлар»
кўз олдимизга келади.
Н.Д.Кондратьев жаҳон хўжалиги динамикасида 5 та цикл ажратади, улардан тўрттаси индустрия
даврига, охирги 5-ундан кейинги, яъни постиндустриал даврга тўғри келади. Бу даврда электроника,
лазерлар технологияси, биотехнологиялар устувор аҳамиятга эга. Худди шунга ўхшаш ҳудудий–иқтисодий
ривожланишнинг кетма-кетлигини кузатиш мумкин. Бу ўринда И.Мечниковнинг жаҳон цивилизацияси
босқичлари ва бунда буюк тарихий дарѐларнинг роли хақидаги асарини ҳам эътибордан четга қолдирмаслик
керак. Муаллиф жаҳон маданияти ва тараққиѐтида дарѐ, Ўрта денгиз ва океан цивилизацияларини ажратади.
Улар бир вақтнинг ўзида эмас, балки турли даврларда, бирининг ўрнини иккинчисини олиши билан юзага
елган.
Дарҳақиқат, жаҳон тараққиѐти Узоқ Шарқ, Япония ва Хитойдан бошланиб, Ўрта ва Яқин Шарққа,
ундан Ўрта денгиз ва Пиреней ярим оролига, улардан Англия ва ниҳоят Америкага (АқШ)га кўчди. Ҳозирги
даврда тарихни, иқтисодий-ижтимоий ҳаѐтни ривожлантирувчи минтақалар «учбурчаги», яъни АқШ-/арбий
Европа-Япония ҳисобланади. Айни вақтда, етакчи кучнинг аста-секин яна шарққа кўчиши аломатлари
сезилмоқда. Буни Япония таъсири ва бошчилигида янги индустриал мамлакатлар – Жанубий Корея,
Сингапур, Тайланд, Малайзия, Индонезия, Филиппиннинг пайдар-пай (изма-из) жадал суръатлар билан
ривожланишида кўрамиз. Демак, бизнинг назаримизда, иқтисодий тараққиѐтнинг цикл хусусиятига эга
эканлиги фақат давр, вақт доирасидагина эмас, балки Ер шари, глобал, географик маконда ҳам содир
бўлмоқда. Бундай географик тўлқинлар, силжишлар эса, албатта, жаҳон хўжалигининг ривожланиш ва
унинг ҳудудий таркибига таъсир қилади.
Шу билан бирга иқтисодий географлар, минтақа иқтисодчилари В.Леонтьев ва У.Изардларнинг
тармоқлараро ва ҳудудлараро баланси ҳамда минтақавий иқтисодиѐт фани тўғрисидаги илмий ғояларини,
Зипфа ва Стюарт, Дж.Фридман кабиларнинг шаҳарлар ривожланиши, бошқа олимларнинг «дунѐвий
шаҳарлар» хақидаги янги ишларни ҳам назардан қочирмаслик керак. Зеро уларнинг б арчаси ишлаб чиқариш
кучларини жойлаштириш, ҳудудий мажмуалар билан бевосита боғлиқ.
Биз юқорида ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг илмий ғояларини асосан Ғарб олимлари асарлари
бўйича талқин қилдик. Ўз-ўзидан савол туғилиши табиий: нахотки узоқ тарихга, маданиятга эга бўлган
ўзимизнинг юртимизда бундай ишлар қилинмаган бўлса? Шубҳа йўқ, албатта бу борада ҳам ўлкамиз катта
ва бой меросга эга. Муаммо фақат уларни тарихий манбалардан қидириб топиш, ўрганиш, тарғиб ва
ташфиқот қилиш, амалга татбиқ қилишдан иборат бўлмоғи лозим. Масалан, бу ерда хусусан деҳқончиликни
ривожлантириш ва жойлаштириш, алмашлаб экиш, суғориш иншоотларини қуриш ва фойдаланиш, савдо ва
ҳунармандчилик соҳалари, шаҳарсозлик тўғрисида дунѐ аҳамиятига молик ихтиролар яратилгани сир эмас.
Математика, тиббиѐт каби фанлар туғилган бу Замин ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтнинг бошқа
соҳаларига, жаҳон маданияти ва тарихига ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |