районларнинг комплекс муаммолари
тушунчаси ѐки
илмий йўналиши яратилган эди. Бу, айниқса, ўзининг географик ўрни ва таркибига кўра ўзига хос бўлган
Фарғона водийси учун айниқса аҳамиятли эди.
Ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари ҳам тизим-таркиб ғоясига кўра кўп босқичли, поғонасимон
(иерархияли) бўлади. Бунда бирламчи элемент сифатида оддий корхона хизмат қилади. Жумладан, саноат
асосида вужудга келган ҳудудий мажмуаларнинг негизини, бирламчи элементини саноат корхонаси ташки л
қилади. Саноат корхонаси саноат ишлаб чиқаришининг технологик хўжалик ҳамда юридик (ҳуқуқий)
жиҳатдан ташкил этилишининг бирламчи бўғинидир. Улар завод ѐки фабрика кўринишида бўлади.
Заводларда, одатда, ишлаб чиқариш воситалари, фабрикаларда эса истеъмо л моллари ишлаб чиқарилади.
Саноат корхонаси мавжуд бўлган жой
саноат пункти
ҳисобланади. Агар бир жойда бир неча
саноат корхонаси мавжуд бўлса, у ҳолда
саноат маркази
вужудга келади. Йирик саноат марказлари
атрофида саноат пунктларининг жойлашуви навбатдаги, яъни саноат ишлаб чиқаришини ҳудудий ташкил
этилишининг тўртинчи поғонаси, босқичи-
саноат тугунини
шакллантиради. Айнан саноат тугунларида
ҳудудий мажмуалар мукаммал тус олади. Чунки, бундай шароитда саноат корхоналарининг оддий ҳудудий
гуруҳи эмас, балки улар ўртасида алоқадорлик (ишлаб чиқариш, технологик, инфратузилма, аҳоли ва меҳнат
ресурслари алоқалари) мавжуд бўлади. Бинобарин, саноат тугунларини саноат ишлаб чиқариш
мажмуаларининг энг етук шакли, деб баҳолаш тўғрироқдир.
Саноат тугунлари, яъни саноат корхоналарини бир жойда ғуж ҳолда мужассамлашуви
саноат
агломерацияси
, деб ҳам аталади. Саноат корхоналарини жойлаштиришда агломерация омилини ҳисобга
олиш эса, аввал таъкидлаганимиздек, немис олими Альфред Веберга тегишли. Агломерация ҳам
мужассамлашув каби катта иқтисодий (аммо экологик эмас) самарадорликга эга.
Дарвоқе, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаларининг вужудга келишида ишлаб чиқаришни
ижтимоий ташкил этишнинг барча турлари-ихтисослашув, мужассамлашув, кооперация (ҳамкорлик) ва
комбинатлашув иштирок этади. Аслида эса ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари бевосита
комбинатлашувнинг ҳудудий кўринишидан бошқа нарса эмас. Фақат корхоналар ўртасидаги кооперация
ҳамма вақт ҳам кичик бир ҳудудда мавжуд бўлавермайди.
Алоҳида танлаб олинган жойни барча инфратузилма объектлари билан олдиндан тайѐрлаш
негизида саноат парклари вужудга келади. Бундай жойлар тадбиркорларга сотилади ѐки ижарага берилади.
Масалан, республикамизда хорижий мамлакатлар фирмаларининг сармоялари ѐрдамида
қурилаѐтган аксарият қўшма корхоналар айнан ана шундай тайѐр бино ва инфратузилма шаҳобчалари
муҳайѐ бўлган жойларда ташкил этилмоқда. Демак, айтиш мумкинки, саноат мажмуаларининг асосини
бундай шароитда саноат парклари ташкил этади.
Николай Николаевич Колосовскийнинг ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари ғоясини қайси бир
жиҳатдан А.Вебернинг ишлаб чиқариш агломерацияси таълимотига яқинлигига ѐки ўхшашлик аломатлари
борлигига олдинроқ ишора қилган эдик. Аммо унинг бошқа бир илмий ғояси-
Do'stlaringiz bilan baham: |