10
ҲИЧМ-лар ғояси, биринчидан, иқтисодий районлар хўжалигини комплекс рвиожлантириш ва,
иккинчидан, Н.Н.Колосовскийнинг Урал-Кузнецк комбинати (УКК) ва Байкалбўйи («Ангарқурилиш»)
комплекслари лойиҳаларини яратиш ва уларни амалга тадбиқ этиш жараѐнида юзага келди.
Ушбу тушунча
илк бор Иркутск-Черелехово мажмуасига нисбатан ишлатилди. Албатта, бунда муаллифнинг инженерларча
фикрлаши, транспорт-темир йўл қурилиши мутахассиси бўлиши ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Унинг,
Россия (собиқ Иттифоқ) иқтисодий география фанининг ҲИЧМлар ва иқтисодий районлар тўғрисидаги
ютуғини ҳатто ривожланган мамлакатлар-АқШ ва Германия ҳам тан олган; бевосита муаллифнинг ўзи 1948
йилда Францияда ушбу муаммолар ва уларнинг амалий ечими ҳақида илмий маърузалар қилган.
ҲИЧМ-лар иқтисодий районларнинг шаклланиши жараѐнида муҳим
тактик ва стратегик восита
ҳисобланади. Ўз навбатида бундай мажмуаларнинг ўзига хос, индивидуал хусусиятларини аниқлашда,
уларни алоҳида типларга ажратишда Н.Н.Колосовский «энергия ишлаб чиқариш цикллари» («энергия
ишлаб чиқариш районлари»га мос ҳолда) усулини яратди ва ундан унумли фойдаланди. Бу ерда,
Н.Н.Колосовский бўйича, «энергия»-қувват, куч, ҳаракат, «энергетика»-иш қилиш, фаолият кўрсатиш
қобилияти маъноларини англатади.
Таъкидлаш жоизки, Н.Н.Колосовский ҲИЧМ ва энергия ишлаб чиқариш циклларини кўпроқ
саноатни ташкил этишга нисбатан ишлатган. Шунингдек, у иқтисодий районлар ва бу икки тушунчани
ўзаро алоқадорликда қўллаган: иқтисодий районлар асосини ҲИЧМлар, уларнинг
асосини эса энергия
ишлаб чиқариш цкиллари ташкил қилади. Ушбу тушунчаларнинг барчасини айни вақтда ҳам усул (метод),
ҳам восита сифатида қараш мумкин.
Шундай қилиб, иқтисодий география фанининг учта асосий тушунчаси: иқтисодий
районлаштириш, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари ва энергия ишлаб чиқариш цикллари машҳур олим,
география фанлари доктори, профессор Николай Николаевич Колосовскийга тааллуқли. Шунингдек, у
транспорт географияси бўйича ҳам катта тадқиқотлар олиб борган. Н.Н.Колосовский қатор
шогирдлар
тайѐрлаган.
Улар
жумласига
И.М.Маергойз,
С.Н.Ледовских,
В.Ф.Павленко,
И.И.Белоусов,
Т.М.Калашникова, М.К.Бандман, А.Т.Хрушев, Н.Н.Казанский ва бошқалар киради. Ҳатто собиқ Иттифоқда
илк бор минтақавий иқтисодиѐт тўғрисида монография ѐзган Н.Н.Некрасов ҳам Н.Н.Колосовский илмий
раҳбарлигида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, республикамиз иқтисодиѐтини бозор муносабатларига
босқичма-босқич ўтказиш шароитида ишлаб чиқаришни мажмуалар шаклида ҳудудий
ташкил этиш,
уларнинг ижтимоий ва экологик жиҳатларига ҳам эътибор бериш катта амалий аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: