Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Магнитостратиграфик усул

Маълумки,
 
Ер пўстида 
учрайдиган баъзи минераллар магнитлик хусусиятга эга. 
Ферромагнитли минераллар ҳосил бўлишида, масалан магма ѐки 
лава суюқлигининг кристалланиши натижасида бу минераллар шу 
вақтдаги магнит майдони йўналишига мос ҳолда магнитланиб 
қолади. Сувли муҳитда лойқа таркибидаги ферромагнит 
минераллар ҳам Ернинг магнит майдонига мувофиқ мўлжалланиб 
чўкади. Шу туфайли чўкинди жинслар ҳам чўкиш вақтидаги Ер 
магнит майдони тўғрисида маълумотга эга бўлади, яъни чўкинди 
ҳосил бўлиш жараѐнидаги Ернинг магнит майдони кучланиш 
чизиқларининг йўналиши ва магнит қутубларининг ўрни тоғ 
жинсларининг ―ҳотирасида‖ сақланиб қолади. Аммо муайян 
вақтларда магнит қутблари ўзаро ўрнини алмаштириб турган, яъни 
магнит майдони 
инверсияси
содир бўлган. Шу туфайли чўкинди 
жинслар кесмасида қолдиқ магнитланиш хусусиятларини ўрганиш 
асосида тўғри ва тескари магнитланиш оралиқлари ажратилади. 
Бошқача қилиб айтганда, кесмалар стратиграфик томондан 
табақаланади ва ўзаро таққосланади. Магнитостратиграфик усулга 
1947 йилда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги 
В.И.Попов томонидан асос солинган. 


119 
Юқорида санаб ўтилган усуллар стратификацияланган 
ҳосилаларнинг, яъни қатламланиб ѐтувчи тоғ жинсларининг 
нисбий ѐшини аниқлашга имкон беради. Уларга чўкинди, 
вулканоген-чўкинди, вулканоген ва минтақавий метаморфизмда 
ўзининг бирламчи ѐтиш шароитларини сақлаб қолган 
метаморфик жинслар киради. 
1881 йили Болонье шаҳрида бўлиб ўтган II Халқаро 
геологик конгрессда биринчи геохронологик ва унга мос келувчи 
стратиграфик шкалалар қабул қилинган. Уларда ер пўсти ва 
органик дунѐнинг ривожланиш маълумотлари бўйича Ернинг 
бутун тарихи вақт оралиқларига (геохронологик табақалар) ва 
шу вақт оралиқларида ҳосил бўлган тоғ жинсларининг 
қатламаларига (стратиграфик табақалар) бўлинади. 
Геологик вақт
– бу табиий календар бўлиб, унинг ҳар бир 
варағи, ҳар бир сатри бир вақтнинг ўзида ривожланувчи сон-
саноқсиз ҳодисаларнинг ўзгаришидаги кетма-кетликни акс 
эттиради. Улардан баъзилари муайян чегараланган ҳудудларда, 
бошқалари кенг минтақаларда, учинчилари эса планетар миқѐсда 
содир бўлиб, ривожланаѐтган Ернинг бирлигини акс эттиради. 
Шунинг учун ҳам стратиграфия маҳаллий, минтақавий ва умумий 
стратиграфик шкалалар тушунчаларига таянади. Геологик 
жараѐнлар излари бўйича ҳодисалар тикланади. Уларни хронологик 
кетма-кетликда 
жойлаштириб, 
тадқиқотчилар 
кесмаларни 
табақалайда ва таққослайди, бу эса оқибатда турли миқѐсдаги 
стратиграфик шкалаларни тузишга имкон беради. Маҳаллий 
стратиграфик шкалалар ўзаро таққосланиб минтақавий шкала 
ишлаб чиқилади. Улар асосида Халқаро стратиграфик шкала 
яратилади. У эса глобал эталон саналади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish