Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


Таянч иборалар ва тушунчалар



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Таянч иборалар ва тушунчалар 
 
Геохронология, геохронологик шкала, Ернинг нисбий ва мутлақ ѐши, етакчи 
органик қолдиқлар, фауна, флора, биостратиграфия, литостратиграфия, 
ритмостратиграфия, магнитостратиграфия, кайнозой, мезозой, палеозой, 
протерозой, архей, акрон, антропоген, тўртламчи, плейстоцен, конкордия, 
дискордия, атом, нейтрон, протон, радиактив изотоп, радиоактив 
парчаланиш, масс- спектрометр. 


133 
Назорат саволлари 

Ернинг ѐши ҳақида нималарни биласиз? 

Геохронологик шкала мазмунини изоҳланг. 

Ернинг нисбий ѐши деганда нимани тушунасиз? 

Етакчи органик қолдиқлар деганда нимани тушунасиз? 

Қандай органик қолдиқлар етакчи аҳамиятга эга? 

Тоғ жинсларининг мутлақ ѐши қандай аниқланади? 

Геохронологик шкаладаги даврлар номи нимага асосланиб қўйилади. 

Радиоактивлик нима? 

Геологик жараѐнларни саналашда қандай радиоактив изотоплардан 
фойдаланиш мумкин? 

«Яримпарчаланиш даври» нима? 

Радиоактив изотоплар геологик жараѐнларни саналаш учун қандай 
фойдаланилади? 

Қандай геологик жараѐнлар саналаниши мумкин? 


134 
ИККИНЧИ ҚИСМ. ЕРНИНГ ИЧКИ ГЕОДИНАМИК 
ЖАРАЁНЛАРИ 
 
7 боб. ТЕКТОНИК ҲАРАКАТЛАР ВА ТЕКТОНИК 
СТРУКТУРАЛАР 
 
7.1. Тектоник ҳаракатлар 
 
Зилзилалар қаблида кечадиган жараѐнлар мажмуаси тектоник 
ҳаракатлар дейилади. Тектоник ҳаракатлар узлукли-узлуксиз 
равишда кечади, яъни унинг интенсивлиги геологик вақт давомида 
гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб туради. Улар ер пўстининг рельефи, 
материкларнинг пайдо бўлиши, умуман Ернинг палеогеографик 
тараққиѐтида етакчи ўринда туради.
Ер тараққиѐт тарихида тоғ ҳосил қилувчи кучли тектоник 
ҳаракатлар-тоғ бурмаланиши эпохалари ажратилади. Масалан, 
байкал тоғ
бурмаланиши протерозойнинг охири-палеозойнинг 
бошланишида, 
каледон
ва
 
герцин
тоғ бурмаланишлари 
палеозойнинг ўртасида ва охирида, 
киммерий 
тоғ
бурмаланиши 
мезозой эрасида, 
альп
тоғ
бурмаланиши эса кайнозой эрасида 
содир бўлган. Тектоник ҳаракатлар энг қадимги, қадимги, янги 
(неотектоник) ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатларига 
бўлинади.
Энг қадимги тектоник ҳаракатларга архей ва протерозойда 
содир бўлган тектоник ҳаракатлар киради. Қадимгиси - палеозой 
(каледон, герцин) ва мезозой (киммерий) эраларидаги, неотек-
тоник ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари кайнозой (альп) 
эрасидаги тоғ
бурмаланишларини ўз ичига олади. Улар асосан 
геологик, қисман геоморфологик усуллар орқали ўрганилади. 
Ер пўстидаги тектоник ҳаракатлар қатлам ѐки қатламсиз 
яхлит 
ѐтқизиқларнинг 
дастлабки 
ѐтишини 
ўзгартиради. 
Қатламлар ѐн томонидан сиқилишидан бурмаланади, тик таъсир 
қилган кучдан эса, синади, дарзлар ҳосил қилиб, бўлакларга 
ажралади ва ниҳоят бир қисми кўтарилиб, иккинчи қисми чўкиши 
мумкин. 


135 
Қатламларнинг шакли ва яхлитлигининг ўзгариши ички 
ҳаракатга боғлиқдир. Бу ҳаракатдан чўкиш, кўтарилиш, 
бурмаланиш, ер ѐрилиши, катта - катта палахсаларнинг 
силжиши ва бошқа хил тектоник структуралар вужудга келади. 
Тектоник ҳаракатлар икки хил - 
ороген 
ва 
эпейроген 
ҳаракатларга 
бўлинади. 
Ороген 
ҳаракатлар 
ўз 
навбатида 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish