Таянч иборалар ва тушунчалар
Геохронология, геохронологик шкала, Ернинг нисбий ва мутлақ ѐши, етакчи
органик қолдиқлар, фауна, флора, биостратиграфия, литостратиграфия,
ритмостратиграфия, магнитостратиграфия, кайнозой, мезозой, палеозой,
протерозой, архей, акрон, антропоген, тўртламчи, плейстоцен, конкордия,
дискордия, атом, нейтрон, протон, радиактив изотоп, радиоактив
парчаланиш, масс- спектрометр.
133
Назорат саволлари
Ернинг ѐши ҳақида нималарни биласиз?
Геохронологик шкала мазмунини изоҳланг.
Ернинг нисбий ѐши деганда нимани тушунасиз?
Етакчи органик қолдиқлар деганда нимани тушунасиз?
Қандай органик қолдиқлар етакчи аҳамиятга эга?
Тоғ жинсларининг мутлақ ѐши қандай аниқланади?
Геохронологик шкаладаги даврлар номи нимага асосланиб қўйилади.
Радиоактивлик нима?
Геологик жараѐнларни саналашда қандай радиоактив изотоплардан
фойдаланиш мумкин?
«Яримпарчаланиш даври» нима?
Радиоактив изотоплар геологик жараѐнларни саналаш учун қандай
фойдаланилади?
Қандай геологик жараѐнлар саналаниши мумкин?
134
ИККИНЧИ ҚИСМ. ЕРНИНГ ИЧКИ ГЕОДИНАМИК
ЖАРАЁНЛАРИ
7 боб. ТЕКТОНИК ҲАРАКАТЛАР ВА ТЕКТОНИК
СТРУКТУРАЛАР
7.1. Тектоник ҳаракатлар
Зилзилалар қаблида кечадиган жараѐнлар мажмуаси тектоник
ҳаракатлар дейилади. Тектоник ҳаракатлар узлукли-узлуксиз
равишда кечади, яъни унинг интенсивлиги геологик вақт давомида
гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб туради. Улар ер пўстининг рельефи,
материкларнинг пайдо бўлиши, умуман Ернинг палеогеографик
тараққиѐтида етакчи ўринда туради.
Ер тараққиѐт тарихида тоғ ҳосил қилувчи кучли тектоник
ҳаракатлар-тоғ бурмаланиши эпохалари ажратилади. Масалан,
байкал тоғ
бурмаланиши протерозойнинг охири-палеозойнинг
бошланишида,
каледон
ва
герцин
тоғ бурмаланишлари
палеозойнинг ўртасида ва охирида,
киммерий
тоғ
бурмаланиши
мезозой эрасида,
альп
тоғ
бурмаланиши эса кайнозой эрасида
содир бўлган. Тектоник ҳаракатлар энг қадимги, қадимги, янги
(неотектоник) ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатларига
бўлинади.
Энг қадимги тектоник ҳаракатларга архей ва протерозойда
содир бўлган тектоник ҳаракатлар киради. Қадимгиси - палеозой
(каледон, герцин) ва мезозой (киммерий) эраларидаги, неотек-
тоник ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари кайнозой (альп)
эрасидаги тоғ
бурмаланишларини ўз ичига олади. Улар асосан
геологик, қисман геоморфологик усуллар орқали ўрганилади.
Ер пўстидаги тектоник ҳаракатлар қатлам ѐки қатламсиз
яхлит
ѐтқизиқларнинг
дастлабки
ѐтишини
ўзгартиради.
Қатламлар ѐн томонидан сиқилишидан бурмаланади, тик таъсир
қилган кучдан эса, синади, дарзлар ҳосил қилиб, бўлакларга
ажралади ва ниҳоят бир қисми кўтарилиб, иккинчи қисми чўкиши
мумкин.
135
Қатламларнинг шакли ва яхлитлигининг ўзгариши ички
ҳаракатга боғлиқдир. Бу ҳаракатдан чўкиш, кўтарилиш,
бурмаланиш, ер ѐрилиши, катта - катта палахсаларнинг
силжиши ва бошқа хил тектоник структуралар вужудга келади.
Тектоник ҳаракатлар икки хил -
ороген
ва
эпейроген
ҳаракатларга
бўлинади.
Ороген
ҳаракатлар
ўз
навбатида
Do'stlaringiz bilan baham: |