3-мавзу: Иқлим ўзгаришининг астраномик ва геофизик омиллари
Режа:
1. Атмосферада қуёш нурлари фаолиятининг роли
2. Музлик даврида қуёш нурлари фаоллиги ва иқлимдаги ўзгаришларни кузатиш
3. Ер шари литосфера, гидросфера ва атмосфера эволюциясида массанинг роли
Таянч иборалар: Атмосфера, литосфера, гидросфера, эволюция, гравитация
Ер юзининг қуёш нури билан таъминланиши қуёшнинг нурланиш фаслларига қолаверса, ер курраси ер курраси кенгликларининг фаслий ўзгаришига боғлиқ болиб, геологик кузатишларга кўра миллион йиллар аввал қуёш радияцияси 20 - 30 % га кам бўлган, лекин азалдан қуёш энергиясининг фаслий ўзгаришларини одамлар йил санашган. Узоқ ўтмишда 11 йиллик мучал санаси сақланиб келган. Лекин қуёш энергиясини инстурментал ўлчаш ўн саккизинчи асрда бошланган.
Р.Швабе 1826-йилдан 1843-йилгача олиб борган астраномик кузатишлари натижасида қуёш доғларининг пайдо бўлиши ҳар 10 йил ичида такрорланиши аниқланган. Хитой манбалари 15-асрдаёқ қуёшда доғлар борлигини аниқлаган. 1510 йилда Галилей доғлар йўқолганини ёзиб қолдирган. Дендхронология ва ёзма манбалар қай бир йил иссиқлик ёки совуқлигини аниқлаган. Дендро юнончада дарахт дегани. Натижада қуёш мучалининг ўзгариб бориши ўрта ҳисобда 11 йил баъзи холларда эса 9-8 йил балки чўзилиб 12-14 да аниқланган қуёш доғлари ўзгариб, ер иқлими шаклланишига таъсир кўрсатган ва магнит майдон ўзгаришига олиб келган. Бу илмий хулосалар эски 11-12 йиллик мучал санасини тасдиқлайди. C 14 (кўмир углерод) изотоп икки моддаси таҳлили Антарктида ва Арктика минтақаларида шимолий нурланиш ходисаси фасллар об-ҳаво ҳарорати билан узвий боғлиқ.
Тарихий манбаларда қуёш нурланиши сусайганда ҳавода C 14 таркиби камайиб боради . Қишда арктикада қуёш кўринмасдан қутубда 6 ой қоронғу тун ҳукумрон бўлган. Атмосфера намлиги буғланиб майда музга айланиб майда заррачаларга айланади. Айнан шу туман натижасида турган зарралар ёнбошдан ерга тегмай туриб қутиб атмосферасига тушиб турган қуёш нурларини уларни товлатиб арктик нурларнинг гўзал манзарасини ҳосил қилади. Бундан ташқари музлашув ҳодисаси ҳаводаги азон қатламига ҳам боғлиқ. 1970-йиллардан Арктика ва Антарктида азотнинг камайиб бориши азон қатламида тешиклар пайдо бўлишига олиб келади. Азот қуёш таъсирида ачиб унинг емирилишига олиб келади. Ҳавфли азон майдонида 1млн. м² га тенг тешиклар пайдо бўлади. Қуёш реакцияси аҳамияти жуда катта, қуёш энергияси фаоллашган сари шамоллар йўналиши ўзгаради ва булутларнинг ҳам йўналиши ўзгаради. Бундан ташқари қуёш энергияси атмосферада электр кучини ҳам ҳосил қилади, бу инсон саломатлигига салбий таъсир қилади.
Жумладан 413 минг йиллик ер ўқининг эклептикаси унинг орбитасига нисбатан ер юзида ҳукмрон бўлади. Бундан ташқари 136 минг йиллик асрлар қуёшни ер куррасининг исиши ёки совушига таъсир қилади. Учинчи ер орбитасининг прецияси 21 минг йилда ўзгаради. 10.000 йил мобайнида ер қуёшга январ ойида яқинлашади, 10-11 минг йилда эса ёзда яқинлашади. ер юзи ҳароратини шу уч омил таъминлайди.
Астраномик ҳисоб-китобга кўра қуёшдан келаётган энергия 20 % га камайса, абадий музлик майдонлари кенгайиб, Арктика ва Антарктика экваторда бирлашади. Ер юзини томомила муз қоплайди.
Ер курраси омиллари эгзоен факторлар дейилади. Бу ички омиллар аввало унинг ҳажми, вазни ва шаклига боғлиқ. Бу омиллар: планетамиз тузилиши, ер қаърида бўлаётган жараёнлар, унинг юзининг хусусиятлари, айланиш тезлиги, гравитация ва магнит майдонлари, тектоник ва вулқон таркиби ва уларнинг ҳаракати ер курраси шар-глобус шаклида бўлса-да, аслида нок кўринишига эга.
Энг муҳим омил ер вазни сув ва ҳавони ушлаб туради. Ҳисоб-китобларга кўра, ер куррасининг айланиши узоқ ўтмишда анча тез бўлган ва иқлимнинг кенглик зоналари фарқи катта бўлган. Агар ер куррасининг айланиб бориши шу тарзда сусайса, ер 5 миллиард йилдан сўнг ўз ўқи атрофида 1 ойда 1 марта айланар экан.
Яна бир омил ер юзидаги қитъалар ва денгизлар. Уларнинг ҳусусиятлари ҳар хил, ер куррасининг ичига яъни чуқурга ҳар бир км кириб борган сари ҳарорат 30% га ошиб боради. Шамолни доим эсиб туриши иқлимни нормаллаштиради. Ер юзининг магнит майдони ўзгариб туради, бунинг сабаблари, ер куррасининг прециясини ўзгариб туриши, айланиш ўқининг энкайиши ва ер орбитаси эксентрациясидир
Ер куррасининг хусусиятлари ўзгариши яъни 2000 йиллик омил ҳам таъсир этади.
Бу системанинг планеталарнинг ҳолати ҳар 1800-1900 йилда ўзгариши ва уларнинг гравитансияси ер ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин. Геомагнит майдони 50 минг йилда ўзгариши аниқланган. Шимолий геомагнит қутб 12-15000 йил аввал шимолий океаннинг шарқида бўлади. Мил. авв. 200-йилда шимолий геомагнит қутб европага яқин бўлган. Ҳозир эса Россиянинг Баренс денгизида жойлашган.
Шундай қилиб, магнит майдони ўзгариши ҳаво циркулацияси циклон ва муссонларнинг йўналишларини шакллантириб беради. Магнит майдони яқинлашса совуқ, беқарор иқлим шаклланади. Шундай фасллар бўладики иккита қутб яқинлашиб қолади. Бундай ҳолат 2028 -йили кузатилади. Магнит қутбларининг бир-бирига яқинлашиши ой ва ер ички ҳаракатлари ва ҳароратга боғлиқ. Шундай қилиб ер магнит майдонларининг ўзгариб туриши ва бир-бирига яқинлашиши комплекс омилларга боғлиқ.
Ер куррасининг ички энергиясининг манбаси унинг вазни, марказдаги массаси ва марказда ҳосил бўладиган даҳшатли босимга боғлиқ. Ер курраси марказидаги энергиясининг ҳажми 2×10 га 38 даражасидаги иссиқликдир.
15-20 млн йил ичида континентлар ҳозирги ҳолига келган ер курраси тарихи давомида вулқонлар чиқариб отган газнинг ҳажми 2×10=23 г га тенг. Унинг ҳажми атмосферада 50 баробар катта ва океанлар сувининг ҳажми икки баробарга кўп.
Шундай қилиб атмосфера ва океан вулқони фаолиятнинг натижасидир. Сўнгра сув таркибидаги оқими жараёнлар, қуёш реакцияси таъсирида ўсимликлар тарихи ривожланишида азот ва кислороддан ташкил топган атмосфера ҳосил бўлади. Ҳавонинг таркиби ҳароратга таъсири ҳам катта. Мисол учун 19 аср охири 20 аср бошида ер куррасининг вулқон отилиши кучаяди ва ҳавога, атмосферага майда аэразол таркиби ҳавога тарқалган туфайли ҳарорат пасаяди. Иқлимга атмасфера газларининг аҳамияти ҳам катта. Мисол учун атмосферадан пар йўқолса ер юзидаги ҳарорат 32 градусга пасайиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |