Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

пликатив 
(бурмаланиш) ва 
дизъюнктив 
(узилма) турларга ажратилади. 
Эпейроген (тебранма) ҳаракатлар ер пўстининг асрий 
тебранишида ўз ифодасини топган. 
Денгиз ѐтқизиқларининг барча қитъаларда топилиши ўтган 
геологик даврларда бир неча марта ер пўстида асрий 
тебранишлар кечганлигидан далолат беради. Бундай ҳаракатлар 
ҳозир ҳам давом этмоқда.
Эпейроген ҳаракатлар қирғоқ чизиқларининг ўзгаришида 
айниқса яққол акс этади. Денгиз соҳилларининг баъзи жойларида 
сувнинг қайтишини кузатиш мумкин. Бундай ҳодиса ѐ денгиз 
сатҳининг пасайиши ѐки соҳилининг кўтарилишида рўй беради. 
Қуруқликнинг чўкиши ѐки денгиз сатҳининг кўтарилиши 
натижасида денгиз 
трансгрессияси 
вужудга келади ва 
қуруқликнинг бир қисмини сув босади. Қуруқдикдан денгиз суви 
қайтса 
регрессия 
дейилади. 
Ер пўстининг асрий тебраниши фақат денгиз соҳилларидагина 
эмас, балки материк ичкарисида ҳам кузатилади. Масалан, 
Франциянинг айрим жойлари, Альп тоғларининг этаклари ва Боден 
кўли атрофи, Шимолий Америкада Мичиган кўли соҳиллари, Тинч 
океандаги кўпчилик маржон ороллари ҳам аста - секин чўкмоқда. 
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. 
Ер пўстидаги ҳозирги ҳаракатларни аниқ ўлчашда геодезик 
асбоблардан фойдаланилади. Тоғ жинслари қатламларининг ѐтиш 
ҳолатини ўлчаш билан эпейроген ҳаракатларнинг ер пўстига 
кўрсатган 
таъсири 
аниқланади. 
Бунда 
геологик 
ва 
геоморфологик 
кесмалар, 
тоғ
жинсларининг 
ѐтиш 
шаклларининг таҳлили ҳам катта ѐрдам беради. 
1862-1932-йиллардаги 
нивелирлашларнинг 
натижаларини 
текшириб кўрилганда, Ҳимолай билан Ганг дарѐси ўртасида 
жойлашган Шимолий Ҳиндистоннинг кўп қисми бир йилда 18,2 
мм кўтарилганлиги аниқланган. Банорас шаҳрининг шимолий 
қисми ҳам энг кўп кўтарилганлиги маълум. 1966 йилги Тошкент 
зилзиласидан кейинги сейсмологларнинг илмий текшириш 


136 
ишлари Тошкент ҳудудининг пасткам жойлари (Чирчиқ дарѐси, 
Қорақамиш ва Бўзсувнинг қуйи оқимлари) чўкаѐтган бўлса, 
бошқа жойлари (Анҳор канали ўтган жойлар, Юнусобод) 
кўтарилаѐтганлигини кўрсатди. 
Ер пўстининг тик (вертикал) тебранма ҳаракатидан ташқари, 
горизонтал ҳаракати ҳам кузатилади. Масалан, Помир тоғлари 
жанубдан шимолга томон аста-секин йилига 2-3 см 
силжимоқда. Ер тарихида ва ривожланишида тектоник 
ҳаракатлар муттасил, лекин гоҳ тез, гоҳ суст кечган. 
Неотектоник ҳаракатлар
. Неотектоник ҳаракатлар 40 млн. 
йилдан буѐнги тектоник ҳаракатларни ўз ичига. Ёш тектоник ха-
ракатлар голоцен давридан, яъни кейинги 10000 йилдан бошла-
нади, археологик ва геоморфологик усуллар ѐрдамида 
ўрганилади. Ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари 100 йилдан 
буѐнги харакатларга тегишли бўлиб, улар геодезик асбоблар ѐрда-
мида ўрганилади. 
Неоген ва тўртламчи даврлардаги тектоник ҳаракатларни ва 
улар ҳосил қилган структураларни геологиянинг 
неотектоника 
деб аталувчи соҳаси ўрганади.
Неотектоникани академик В.А.Обручев (1863 - 1956) биринчи 
бўлиб умумий тектоника фанидан ажратишни таклиф қилган ва 
буни асослаган. 
Ер пўстининг ривожланиш тарихи унда муттасил тектоник 
ҳаракатлар бўлиб турганлигидан дарак беради. Бундай 
ҳаракатлар тоғ
жинси қатламларини ѐтиш ҳолатини, тузили-
шини, рельефини ўзгартиради. Ер қатламларидаги, айниқса ѐш 
қатламлардаги бундай ўзгаришларни аниқлаш, уларни ўрганиш 
муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки улар ҳозирги рельеф шаклларини 
ҳосил қилган бўлиб, нефт, газ, кўмир каби фойдали қазилмаларни 
башорат қилиш ва қидиришда етакчи мезон ҳисобланади. 
Неотектоник ҳаракатлар кечган жойларни бир неча хил ус-
уллар ѐрдамида аниқлаш мумкин. 
Тектоник ҳаракатлар туфайли неоген, туртламчи давр 
ѐтқизиқларида дарз кетган, букилган структуралар ҳосил бўлган 
ва баландликларда қадимги текисланиш юзалари каби қолдиқ 
рельеф шакллари учрайдиган жойлар мавжуд. Ана шулар таҳлил 
қилиниб, неотектоник ҳаракатларнинг тезлиги ва йўналиши, 
қандай геологик структураларни ҳосил қилганлиги ҳамда уларга 
рельефнинг қандай шакллари мос келиши аниқланади.


137 
Тўртламчи давр ѐтқизиқларнинг дарз кетган ва узилган жой-
лари Қоржонтовда, Норин дарѐси водийсида ва бошқа жой-
ларда учрайди. Ер пўстининг кўтарилиши туфайли антропоген 
даври ѐтқизиқлари тоғларнинг 1800 - 2000 м мутлақ 
баландликларида, яъни дарѐ ўзанидан 600-700 м тепада қолиб 
кетган. Масалан, Пском дарѐси чап қирғоғидаги 
нанай супаси
(Q
1
)
 
бунга мисол бўлаолади. Қадимги текисликларнинг баланд тоғ
оралиғида қолиб кетиши неотектоник ҳаракат кечганлигидан дарак 
беради. Масалан, Чотқол, Пском тоғлари орасидаги Майдонтол 
(платоси) денгиз юзасидан 2500 - 2800 м баландликда жойлашган. 
Неотектоник ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатлар вулкан 
отилиши, зилзила ҳаракатларида намоѐн бўлади (зилзила бобига 
каранг). Тўртламчи даврнинг бошларида ер ѐрилишидан Афри-
кадаги Виктория ва Танганика кўллари, Қизил денгиз ва Ўлик ден-
гизлар ҳосил бўлган. Россия ҳудудидаги Байкал кўли ҳам антро-
поген даврида хосил бўлган деб ҳисобланади. 
Неотектоник ҳаракатлар туфайли ҳозирги даврдаги қуруқлик 
ва океан тубларидаги асосий рельеф шакллари: тоғлар, текис-
ликлар, дарѐ водийлари пайдо бўлган. 
Ҳозирги 
замон 
тектоник 
ҳаракатларини
бевосита 
ўрганишимиз ва асбоблар орқали уларнинг қийматини ўлчашимиз 
мумкин. Шу каби йўналишини ҳам аниқлаш мумкин. Масалан: 
ветикал ҳаракатлар мусбат – кўтарилувчи ва манфий – чўкувчи 
бўлиши мумкин.
Ҳозирги замон вертикал ва горизонтал тектоник ҳаракатларни 
ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, уларнинг ўртача тезлиги 
йилига 1-2 см дан ошмайди. Биринчи қарашда бу жудаям 
арзимасдек туюлади. Аммо бу ҳаракатлар юз минг ва миллионлаб 
йиллар давомида тўхтовсиз кечиши мумкин. Йилига 1 см даги 
кўтарилиш тезлиги бир миллион йил давомида баландлиги 10 км 
бўлган тоғни ҳосил қилади. Бу Ҳимолайдан ҳам баланд! 
Геологик ўтмишдаги тектоник ҳаракатлар тўғрисида уларнинг 
натижалари бўйича фикр юритиш мумкин. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish