Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


 боб. ЕРНИНГ ЁШИ ВА ГЕОХРОНОЛОГИК ШКАЛА



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

6 боб. ЕРНИНГ ЁШИ ВА ГЕОХРОНОЛОГИК ШКАЛА 
Ер пўстининг геологик ривожланиш тарихида вақеаларнинг 
кетма-кетлиги асосан турлича келиб чиқишга эга бўлган тоғ жинсла-
рида қайд этилган. Улардан бирлари (чўкинди ва вулканоген) қатлам 
деб аталувчи энг оддий шаклларни ҳосил қилади. Улар бир-бирига 
кетма-кет ѐтади. Бошқалари эса (интрузив магматик жинслар) ўлчами 
ва шакли бўйича мураккаб таналарни ҳосил қилади. Уларнинг 
вужудга келган вақтини аниқлаш муҳим вазифа ҳисобланади. 
Геологияда нисбий ва мутлақ ѐш (геохронология) тушунчалари 
мавжуд. 
 
6.1. Нисбий геохронология 
 
Ҳудудларнинг геологик тузилиши ва тарихий тараққиѐти 
стратиграфик тадқиқотлар асосида аниқланади. Бундан ташқари, 
стратиграфик 
тадқиқотлар 
геологик, 
тектоник, 
литолого-
палеогеографик хариталар ва схемалар тузишда, шу жумладан 
фойдали қазилма конларини башорат қилишда ва уларни 
қидиришда кенг қўлланилади. 
Стратиграфия фанининг асосий вазифаси бўлиб ѐтқизиқларни 
стратиграфик табақалаш ва таққослаш саналади. Стратиграфик 
табақалаш - бу кесмада маълум белгилари билан фарқланувчи 
алоҳида горизонтлар, пачкалар вa қатламларни ажратишдан иборат. 
Табақаланган кесмалардаги стратиграфик бирликлар ѐши бўйича 
ўзаро таққосланади. 
Бир-биридан 
узоқда 
жойлашган 
кесмаларни 
ўзаро 
таққослашда биостратиграфик, литостратиграфик, ритмострати-
график ва магнитостратиграфик усуллардан фойдаланилади. 
Уларнинг ҳар бири ўзига яраша ютуқларга ва камчиликларга эга. 
Шунинг 
учун 
ҳам 
кўп 
ҳолларда 
улардан 
биргаликда 
фойдаланилади. 
Биостратиграфик усул
 
(лотинча ―био‖ – ҳаѐт, ―стратум‖ - 
қатлам) қариларининг устига ѐш қатламлар ѐтувчи қонуний кетма-
кетликка асосланган.
Нисбий ѐшни аниқлашнинг энг ишончли усули бўлиб 
биостратиграфик усул ҳисобланади. У XIX асрнинг бошларида В. 
Смит томанидан таклиф этилган ва кейинчалик Ж. Кювье ва А. 
Броньяр томонидан батафсил ишлаб чиқилган. 


115 
Биостратиграфик усул тоғ жинсларидаги ҳайвон (фауна) ва 
ўсимлик 
(флора) 
қолдиқларини 
ўрганишга 
асосланган. 
Палеонтологик 
маълумотлар 
асосида 
Ерда 
ҳаѐтнинг 
эволюциясидаги муайян кетма-кетлик ва такрорланмаслик 
аниқланган бўлиб, у нисбий геологик йил ҳисоби тизимини 
яратишга имкон берди. 
Тоғ жинсларининг нисбий ѐшини аниқлаш учун асосан 
органик қолдиқларнинг энг кичик таксономик бирликлари – 
авлодлар ва турлардан фойдаланилади. Уларнинг орасида 
етакчи 
тошқотган органик қолдиқларгина 
бу масалани ечиш учун 
яроқли бўлади. Етакчи мақомига эга бўлиш учун улар учта 
асосий талабга жавоб бериши шарт: 
- мумкин қадар қисқа геологик вақт давомида пайдо бўлган, 
гуркираб ривожланган ва қирилиб кетган бўлиши; 
- сон жиҳатдан жуда кўп бўлиши; 
- ер юзасининг катта майдонларида тарқалган (космополит) 
бўлиши лозим. 
Демак етакчи органик қолдиқ деб қисқа геологик вақт 
давомида йирик ҳудудларда тарқалган, сон жиҳатдан кўп бўлган 
ва осон таниладиган қирилиб кетган организмларнинг тошқотган 
қолдиқларига айтилади.
Бу тушунча стратиграфияга XIX асрнинг ўрталарида немис 
палеонтологи Г. Брони томонидан киритилган ва у дунѐда биринчи 
бўлиб умуртқасизлар етакчи шаклларининг атласини тузган. 
Етакчи органик қолдиқлар усули бир хил етакчи органик 
қолдиқлар учрайдиган ѐтқизиқлар бир хил ѐшли деган тушунчага 
асосланган. Узоқ вақтлар давомида бу усул биостратиграфияда 
асосий усул бўлиб келган ва унинг шарофати билан тафсилий 
стратиграфик шкала тузилган, бир - биридан анча узоқда 
жойлашган 
ѐтқизиқларнинг 
кесмалари 
табақаланган 
ва 
таққосланган. 
Қирилиб кетган саноқсиз организмларнинг орасида етакчилик 
талабларига жавоб берадиган шакллари ҳам кўп. Буларга мисол 
тариқасида 
Obolus apollinis – 
ордовикнинг тремадок яруси учун, 
Choristites mosquensis –
карбоннинг москва яруси учун, 
Cadoceras 
elatmae – 
ўрта юранинг келловей яруси учун, 
Cardioceras cordatum 

юқори юранинг оксфорд яруси учун, 
Deshayesites deshayesi, 
Acanthohoplites – 
қуйи бўрнинг апт яруси, 
Leymeriella 
ва 
Anahoplites 
-
альб яруси учун, 
Belemnitella mucronata –
юқори бўрнинг кампан 


116 
яруси учун ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Етакчи органик 
қолдиқлар бўлиб фақат организмларнинг турларигина эмас, балки 
авлодлари ва ҳатто оилалари, отрядлари ва синфлари ҳисобланиши 
мумкин. 
Бу 
стратиграфик 
табақаларнинг 
таксономик 
бирликларига боғлиқ. Масалан, цератитлар фақат перм ва триас 
даврларидагини ривожланган, археоциатлар эса эрта кембрийда, 
трилобитлар - кембрий, ордовик ва силурда яшаган, девон ва эрта 
карбонда улар инқирозга учраган ва қирилиб кетган. 
Оддий бўлган бу етакчи органик қолдиқлар усули ҳам 
камчиликлардан ҳоли эмас. Чунки баъзи шакллар кенг тарқалган 
ва уларни 
космополитлар
дейилади, бошқаларининг тарқалиш 
майдони чегараланган бўлиб, уларни 
эндемиклар
дейилади. 
Демак бундай тадқиқотларда организмларнинг яшашидаги 
табиий-географик шароитлар ҳам ҳисобга олиниши шарт. Шу 
билан бир қаторда табиатда мутлақ космополитлар бўлиши 
мумкин эмаслигини ҳам ҳисобга олиш зарур. Чунки бир вақтнинг 
ўзида ҳам қуруқликда, ҳам денгизда, ѐки турли шўрликда ва 
чуқурликда яшайдиган организмалар йўқ. Яшаш муҳитининг 
табиий-географик шароитларга боғлиқ ҳолда ҳар бир тур ѐки авлод 
ўзининг муайян тарқалиш ҳудудига эга бўлади.

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish