Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


 Метамофик жинсларнинг турлари



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

 
5.3.3. Метамофик жинсларнинг турлари 
 
Минтақавий 
метаморфизм 
жинслари.
Минтақавий 
метаморфизмнинг энг кенг тарқалган жинслари бўлиб, яшил 
сланецлар, кристалли сланецлар, гнейслар, амфиболитлар, 
мармарлар, 
кварцитлар 
саналади. 
Улар 
одатда 
фаол 
деформацияланган, мураккаб бурмаланган қатламлар, линзалар ва 
қатламалар шаклида ѐтади. 
Яшил сланецлар
метаморфизмнинг энг паст даражаси 
ҳисобланиб, хлорит, альбит, актинолит, эпидот, кварц, серицит 
сингари 
паст 
ҳароратли 
минераллар 
мажмуаси 
билан 
характерланади. У ѐки бу минералларнинг устиворлиги бўйича хло-
ритли, эпидот-актинолитли, серицит-хлоритли ва бошқа турлари 
ажратилади. 
Бундай жинсларнинг текстураси сланецли, структураси майда 
донали бўлади; одатда реликтли структуралари сақланиб қолади. 
Ҳарорат юқорироқ бўлганда слюдали, силлиманит-мусковитли ва 
ставролит-силлиманитли сланецлар шаклланади. 
Кристалли сланецлар
 
метаморфизмнинг ўрта ва юқори 
босқичларида (амфиболитли ва гранулитли фациялар) ҳосил 
бўлади, сланецли ва гнейсли текстурага, майда ва ўрта донали 
структурага эга бўлади. Уларнинг таркибига плагиоклаз, роговая 
обманка, биотит, пироксенлар, гранатлар, эпидот ва бошқа 
минераллар киради. Кварц ва калийли дала шпатлари одатда 
учрамайди. 
Гнейслар 
метаморфизмнинг ўрта ва юқори босқичларида 
вужудга келади, минерал таркиби бўйича гранитларга яқин, яни 
дала шпатлари ва кварцга бой бўлади. Рангли минераллардан слю-
далар, роговая обманка, пироксенлар, гранатлар, дистен, силлима-
нит ва баъзи бошқа минераллар учраши мумкин. Улар гнейсли тек-
стурага, майда ѐки ўрта донали структурага эга бўлади. 
Бирламчи жинсларнинг табиатига боғлиқ холда пара ва ортог-
нейслар ажратилади. Чўкиинди жинслар метаморфизмида пара-
гнейслар, магматик жинслардан эса ортогнейлар вужудга келади. 


110 
Амфиболитлар
меланократли, кристалл донали жинслар 
бўлиб, массив ѐки тартибсиз текстурали, асосан роговая обманка-
дан, камроқ плагиоклаздан таркаб топган. Пироксенлар ва 
гранатлар ҳам учраши мумкин. 
Мармарлар
50% дан кам бўлмаган карбонатларга эга 
метаморфик жинслардир. Таркиби бўйича улар кальцитли, кальцит-
доломитли ва доломитли турларга бўлинади. Тоғ жинсида силикат-
лар (ѐки кварц) миқдори 5 дан 50% гача бўлганда силикатли мар-
марлар ѐки калъцифирлар дейилади. 
Кварцитлар 
асосан кварцдан таркиб топган метаморфик 
жинслар ҳисобланади. Таркибида дала шпатлари, биотит, темирли 
бирикмаларнинг мавжудлиги бўйича уларнинг кварцитлар
кварцит-сланецлар каби турлари ажратилади. 
Амалий аҳамияти
.
Кварцитлар жуда мўртлиги билан фарқ 
қилади ва қийин қайта ишланади; юқори иссиқбардош, кислота ва 
ишқорбардошлиги туфайли асосан динас ишлаб чиқаришда ва 
абразив материал сифатида ишлатилади. Кварцитларнинг чиройли 
турлари ажойиб декоратив ва сайқал тошлари ҳисобланади.
Сланецлар иссиқбардош, изоляцион материаллар, безак 
буюмлар тайѐрлашда фойдаланилади. Амфиболитларнинг қора 
рангли турлари тақинчоқ ва сайқал тошлари ҳисобланади. 
Плиталар тайѐрлаш учун фойдаланилади. Мармарлар қурулиш 
материали сифатида қўлланилади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish