106
Қатламли фосфоритларнинг энг йирик конлари кембрий
(Қоратов, Қозоғистон), перм (Қояли тоғлар, АҚШ), юқори бўр ва
палеоген (Шимолий Африка, Шимолий Америка) ѐтқизиқларида
мавжуд.
Ўрта Осиѐда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам фосфорит
конлари топилган. Улар токембрий, палеозой ва мезокайнозой
ѐтқизиқларида
учрайди.
Буларнинг
орасида
бўр-палеоген
ѐтқизиқлари билан боғлиқ донали ва
донали-детритли турлари
истиқболга эга.
Ишлатилиши.
Фосфоритлар муҳим агрокимѐвий маъдан
ҳисобланади. Улардан суперфосфат, иккиланган суперфосфат, ам-
мофос, нитрофос ва нитрофос каби минерал ўғитлар ишлаб
чиқилади. Ўзбекистонда иккита суперфосфат (Самарқанд, Қўқон)
ва битта аммофос (Олмалиқ) заводлари ишлаб турибди.
5.3. Метаморфик жинслар
5.3.1. Метаморфик жинсларнинг ҳосил бўлиш шароитлари
Ер пўстида жойлашган тоғ жинслари вақт ўтиши билан
ўзининг кимѐвий таркибини ўзгартирмасдан туриб структура ва
бошқа хоссаларини кескин ўзгартириши мумкин. Бундай
ўзаришларнинг сабаби - юқори босим ва ҳарорат ҳамда
минераллашган сувлар таъсиридир. Метаморфизмга магматик
жинслар ҳам, чўкинди жинслар ҳам
учраши мумкин.
Метаморфизмнинг яққол мисоли -
яхлит магматик жинсларнинг
перидотитга, ўзининг таркибида ингичка толали минерал – асбестга
эга бўлган қатламли жинсларнинг серпентинитга айланишини
кўрсатиш мумкин.
Метаморфизм
деганда
термодинамик
шароитларнинг
(биринчи навбатда ҳарорат ва босим) кучли ўзгаришини келтириб
чиқарувчи турли эндоген геологик жараѐнлар таъсирида тоғ
жинсларнинг
ўзгариши
ва
қайта
ўзгариши
тушунилади.
Метаморфизмга барча генезисдаги - чўкинди, магматик ва
метаморфик тоғ жинслари учраши мумкин. Бирламчи тоғ
жинсларининг ўзгариш даражаси (метаморфизм даражаси) турлича –
жинсларнинг таркиби ва кўриниши унча сезиларли бўлмаган ҳолдан
тўлиқ ўзгаришигача етади.
107
Метаморфик тоғ жинслари ер юзасида ҳам, ер пўстининг
чуқурлигида ҳам кенг тарқалган. Улар қадимий токембрий
қалқонлари майдонларида, ўзгача ѐшдаги бурмали вилоятларда ҳамда
платформали минтақалар фундаментининг
тузилишида иштирок
этувчи магматик жинсларнинг ҳосилалари сифатида ривожланган.
Метаморфик жинслар таркиби ва структураси бўйича жуда ҳам
турли-туман бўлиб, уларда бир қатор қимматли фойдали қазилмалар:
олтин, уран, молибден, вольфрам, темир, қимматбаҳо ва техник
тошлар, керамик хом ашѐлар учрайди. Турли гнейслар,
мармарлар,
сланецлар ажойиб қурилиш ва безак материаллари ҳисобланади.
Метаморфизм омиллари.
Тоғ жинслари метаморфизмининг
бош сабаблари бўлиб ҳарорат, босим ва кимѐвий фаол моддалар –
эритмалар ва учувчи бирикмалар ҳисобланади.
Метаморфизм жараѐнлари 250° - 300° дан 800°С гача ҳарорат
оралиғида содир бўлади. Ҳароратнинг 10°С га ошиши кимѐвий
реакция тезлигини икки марта, 100°С ошиши эса тахминан 1000
мартагача оширади.
Ҳароратнинг ошиши чуқурлик флюидларининг чиқиб келиши,
ички иссиқлик оқимининг маҳаллий ошиши ва баъзи бошқа
сабаблар орқали содир бўлади.
Босим
дислокация характеридаги фаол тектоник ҳаракатларда
юзага келади. Босим тоғ жинсларининг деформациясини, улардаги
фазовий мўлжалланиш қонуниятларини келтириб чиқаради.
Масалан, пластинкали минераллар уланиш текисликлари бўйича
босим йўналишига перпендикуляр жойлашган бўлади, шу туфайли
тоғ жинсларида сланецли текстуралар шаклланади.
Кимѐвий фаол моддалар (сув, карбонат ангидрит, водород,
хлор, олтингугурт бирикмалари) янги минералларнинг ҳосил
бўлишида
қатнашади,
кристаллар
орасидаги
кимѐвий
реакцияларнинг осон кечишида катализаторлар ҳособланади,
уларнинг структурасига киради ва эски минерал мажмуаларининг
янгилари билан ўрин олишини таъминлайди.
Булардан ташқари вақт омилини ҳам кўзда тутиш даркор, токи
бу жараѐнлар жуда узоқ давом этади ва геологик вақт миқѐсида
амалга ошади.
Метаморфик
жинсларнинг таснифи
метаморфизм турлари ва
босқичларига асосланган.
108
Метаморфик жинслар учун кварц, дала шпатлари, слюдалар,
пироксенлар, амфиболлар ва оливин гуруҳидаги минераллар билан
бир қаторда метаморфик
жинслар учун андалузит, кианит,
силлимонит, гранатлар, кордиерит, ставролит, волластонит,
везувиан, эпидот, хлорит, тальк,
серпентин ва графит
характерлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: