Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Каустобиолитлар
Нефть ва газ, кўмир ва ѐнувчи сланецлар 
ҳамда бошқа табиий органик бирикмалар ер пўстида минерал 
ҳосилаларнинг алоҳида гуруҳини ҳосил қилади. Уларни ѐнувчи 
фойдали қазилмалар ѐки 
каустобиолитлар
дейилади (юнонча – 
«каусто» – ѐнувчи, «биос» – ҳаѐт, «литос» – тош). Улар бирламчи 
манба – тирик мавжудотларнинг қолдиғидан иборат бўлган органик 
моддаларнинг қайта ўзгариши натижасида вужудга келган. 
Барча ѐнувчи фойдали қазилмалар икки йирик: кўмир ва нефт 
қаторига бўлинади. Биринчи гуруҳ асосан органик углероддан, ик-
кинчиси эса углеводороддан таркиб топган. 
31-расм. Рападан чўкмага ўтган туз
кристаллари. 


103 
Органик углеродли каустобиолитлар.
 
Органик углеродли 
каустобиолитларга торф, сапропел, ѐнувчи сланецлар ва кўмир 
киради. 
Торф ботқоқликларда ҳосил бўлади. Ботқоқлик ўсимликлари 
(мох, ўтлар) қуриб, ботқоқликнинг кислородсиз тубига чўкади ва 
бактериялар ѐрдамида парчаланади. 
Углеводородли каустобиолитлар.
Нефт таркибида углерод 
(83-87%), водород (12-14%) ва кислород (1,5% гача) бўлиб, 
уларнинг 
миқдори 
кам 
ўзгаради. 
Кўмир 
қаторидаги 
каустобиолитларда эса компонентларнинг миқдор ўзгариши 
сезиларли даражада бўлади. 
 
32-расм. Нефт қазиб олиш. 
 
33- расм. Газ фонтани. 
Нефт тўпланишининг геологик шароитлари турли-тумандир. 
У қумлар, қумтошлар, алевролитлар, оҳактошлар ва бошқа ғовакли 
ҳамда дарзлашган жинслардаги бўшлиқларда тўпланади (32, 33-
расмлар). Одатда бу жинслар денгиз, лагуна-қўлтиқ ва дельта 
ѐтқизиқларидир. 
Қаттиқ 
битумлар 
нефтнинг 
ўзгарган 
(оксидланган) 
маҳсулотлари бўлиб, нефтгазли вилоятларда учрайди. Нефт 
оксидланишининг биринчи босқичида мальта ва кир, кейинги 
босқичида эса асфальт ва озокерит ҳосил бўлади. 
Келиб чиқиши
. Органик углеродли каустобиолитлар ўсимлик 
қолдиқларининг чириши ва кейинги қайта ўзгариши туфайли ҳосил 
бўлади. Нефт ва газ ҳам органик моддаларнинг муайян 
шароитларда қайта ўзгариши туфайли вужудга келади. 
Ишлатилиши.
 
Торф маҳаллий ѐқилғи ва табиий ўғит 
сифатида ишлатилади. Кўмир ѐқилғи сифатида, метал эритишда, 


104 
кимѐ саноатида хом ашѐ сифатида қўлланилади. Сунъий мум (цере-
зина) 
тайѐрлашда, 
газламаларга 
сингдиришда 
(брезент), 
медицинада ва б. фойдаланилади. Нефтдан бензин, керосин, 
солярка ва бошқа кўплаб маҳсулотлар олинади. Ёнувчи газлар 
ѐқилғи сифатида ва турли синтетик материаллар: пластик масса
сунъий толалар ва б. олиш учун ишлатилади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish