Аралаш таркибли карбонатли жинслар
.
Мергеллар.
Мергеллар пелитоморф ѐки микрозаррали кальцитдан (баъзан
доломитдан) ва гил минералларидан таркиб топган бўлади. Гил ми-
нераллари жинсда текис тарқалган бўлади. Мергелларда гилли
компонентлар миқдори 40-60% ни ташкил этади. Улар гидрослюда,
монтмориллонит, палигорскит ва бошқа гил минералларидан ибо-
рат бўлади.
Келиб чиқиши.
Карбонатли жинслар аксарият ҳолларда
чўкинди ва органоген-чўкинди йўллар билан ҳосил бўлади.
Амалий аҳамияти.
Карбонатли жинслар халқ хўжалигининг
турли соҳаларида кенг қўлланилади. Улар цемент ишлаб
чиқаришда муҳим минерал хом ашѐ ҳамда қурилиш материали
ҳисобланади. Доломитлар ва магнизитлардан оловбардош ғиштлар
ишлаб чиқарилади.
99
Кремнийли жинслар.
Кремнийли жинсларга бутунлай ѐки
қисман кимѐвий ва биоген йўллар билан ҳосил бўлган турли
чўкинди ѐтқизиқлар киради. Улар қатламлар, қатламчалар,
конкрециялар, баъзан оқма қобиқлар шаклида ѐтади.
Кремнийли жинсларнинг таснифи уларнинг генезиси ва
минерал таркибига асосланган. Генезиси бўйича бутунлай кимѐвий
(гейзеритлар, кремнийли конкрециялар) ва биоген (диатомитлар,
спонголитлар, радиоляритлар) ѐки биокимѐвий (трепеллар ва
опокалар) турларга бўлинади. Булардан кейингилари диагенез ва
катагенез жараѐнларида организмларнинг сезиларли даражада
ўзгарган скелетлари тўпламидан иборат. Бу жараѐнларда кремнезѐм
эрийди, кўчириб ѐтқизилади ва қайта кристалланади. Биокимѐвий
кремнийли жинсларга яшмалар ҳам киради.
Кремнийли жинслар минерал таркиби бўйича опалли, опал-
халцедонли, тридимитли, халцедонли, халцедон-кварцли ва
кварцли турларга бўлинади.
Кремнийли жинсларнинг минераллари: кремнийнинг турли
оксидлари ва гирооксидлари – таркибида 30% гача сув бўлган
аморф опал, шунингдек халцедон, кварц, кварцин, кристобалит ва
бошқалардир. Иккинчи даражали минераллари бўлиб карбонатлар,
темир оксидлари ва гидрооксидлари, глауконит, хлоритлар, темир
сульфидлари ва терриген қўшимчалар саналади.
Хемоген кремнийли жинслар
. Гейзеритлар ва кремнийли
туфлар, кремнийли конкрециялар, яшмаларнинг анча қисми,
фтанитлар ва лидитлар кимѐвий йўл билан ҳосил бўлади.
Минерал таркиби бўйича опалли, опал-халцедонли, халцедон-
кварцли ва кварц-кремнийли конкрециялар ажратилади. Ёш жинс-
ларда кремнийли конкрециялар опал ѐки опал-халцедонли, қари
жинсларда эса халцедон-кварцли бўлади.
Органоген йўл билан ҳосил бўлган кремнийли жинслар.
Кремнийли жинслар опалдан, халцедон гуруҳидаги минераллар ва
чўкинди кварцдан таркиб топган бўлади. Улар совуқ денгизларда,
камроқ кўл ҳавзаларида ўз скелетларида опал тўпловчи диатомли
сувўтлари, радиолярийлар, булутлар ва бошқа организмларнинг
бевосита иштирокида ҳосил бўлади (29-расм). Бундай жинсларга
диатомитлар, радиоляритлар, спонголитлар, трепеллар ва опокалар
киради.
100
Do'stlaringiz bilan baham: |