Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


Чўкинди жинсларнинг текстураси



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Чўкинди жинсларнинг текстураси. 
Тоғ жинсларининг 
текстураси
деб уларнинг таркибидаги структура ҳосил қилувчи 
доначаларнинг ўзаро маълум тартибда жойлашишига ва қатлам 
юзаларида ҳар хил кучлар таъсирида ҳосил бўлган нотекис 
юзаларга айтилади. Текстуралар тоғ жинсларининг ҳосил 
бўлишидаги табиий географик муҳит билан узвий боғлиқ бўлиб, 
уларни мукаммал ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим назарий ва 
амалий аҳамиятга эга.
Текстуралар келиб чиқишига қараб 4 гуруҳга: 1) 
динамик
, 2) 
деформацион
, 3) 
биоген
ва 4) 
кимѐвий
текстураларга бўлинади. 
Динамик текстуралар
чўкинди ҳосил бўлиш жараѐнидаги сув 
ва ҳаво оқимларининг ҳаракат фаолияти туфайли вужудга келади. 
Бунда чўкиндиларнинг қатламланиши алоҳида хусусиятларга эга 
бўлади. 
Моддий таркиби ва структураси бўйича бир жинсли, остки ва 
устки томонларидан таҳминан параллел чегаралар билан ажралиб 
турувчи геологик танага 
қатлам
дейилади. Бир-бирига мувофиқ 
ѐтувчи қатламлар тизими 
қатламланишни
ташкил этади. 
Қатламлар бир-биридан моддий таркиби, структураси ва тек-
стурасидан ташқари қалинликлари билан ҳам фарқ қилади. 
Қатламлар қалингилининг турлича бўлиши, чўкинди ҳосил бўлиш 
муҳитининг давомийлигига, оқим зичлигига ва чўкинди ҳосил 
бўлиш тезлигига боғлиқ.
Қатламларнинг ўзидаги динамик текстуралар уларнинг устки 
ва остки юзаларида ҳамда ичида кузатилади. Улар структура ҳосил 
қилувчи 
доналарнинг 
моддий 
таркиби, 
ўлчами, 
шакли, 
мўлжалланиш ва жойлашиш тартиби билан ифодаланган бўлади. 
Қатламларнинг устки юзасидаги текстуралар 
тўлқин, оқим 
ва
эол 
рябларидан
иборат бўлади. 
Қатламларнинг 
остки 
юзасидаги 
текстуралар 
асосан 
алевролитлар ва сланецлар устида ѐтувчи қумтош ва баъзан 
оҳактош қатламларининг остки юзасида учраши мумкин. Бу 
текстураларнинг кўпчилиги ҳали қотиб улгурмаган илли 


95 
ѐтқизиқлар юзасида оқим ҳаракати туфайли вужудга келадиган 
чуқурлик ва нотекисликларнинг акс тасвиридан иборатдир. Улар 
оқим уюрмалари ҳосил қилган ювилиш нотекисликлари, бегона 
жисмларнинг судралиш жўяклари ва чизиқлари, уларнинг думалаш 
излари ва ряб белгиларининг акс тасвирларидан иборатдир. 
Қатламларнинг ички текстуралари морфологияси ва келиб 
чиқиши бўйича жуда хилма-хилдир. Улар тўрт гуруҳга: 
горизонтал, тўлқинсимон, қийшиқ 
ва
градацион қат-қатликларга 
а
жратилади. Бу текстуралар терриген жинслардаги структура ҳосил 
қилувчи доналарнинг ўлчами, моддий таркиби, шаклининг 
ўзгариши, мўлжалланиши ва жойлашиш тартиби бўйича 
ифодаланади. 
Деформацион текстуралар
чўкинди ҳосил бўлгандан кейин, 
улар қотиб ва зичлашиб улгурмасдан ички ва ташқи кучлар 
таъсирида вужудга келади. Уларга дўл ва ѐмғир томчиларининг 
излари, кўпбурчакли қуриш дарзликлари, қотиб улгурмаган юмшоқ 
чўкиндиларнинг оқиш излари киради. 
Биоген текстуралар
ҳар хил мавжудотларнинг ҳаѐт-фаолияти 
натижасида вужудга келади. Бундай текстуралар уларнинг излари, 
ѐтиш жойлари бўлиши мумкин. Баъзи моллюскалар денгиз қирғоғи 
ва туб тоғ жинсларини, уларнинг синиқ бўлакларини ва 
чиғаноқларни пармалаб из қолдиради.
Биоген текстуралар қуруқлик ва денгиз ѐтқизиқларида кўплаб 
учрайди. Терриген алевролитлар ва қумлар 
ихнофосиллиялар
деб 
аталувчи организмларнинг ҳаѐт-фаолият изларига эга бўлади. 
Чунки бундай излар кўринарли бўлиши учун улар ўзаро структура-
вий контрастликка эгадир. Организмлар ҳаѐт-фаолият изларини 
қатламларнинг устки юзасида, ичида ва остки юзасида кузатиш 
мумкин. 
Кимѐвий текстуралар
гил ѐтқизиқлари юзасида ҳар хил шакл-
даги муз ѐки бошқа минерал бирикмалар кристалларининг 
сақланиб қолган изларидан иборат бўлиб, улар ѐтқизиқлар ҳосил 
бўлиш шароитини аниқлашда катта аҳамиятга эга.
Тоғ жинсларидаги текстураларни синчиклаб ўрганиш ва улар-
дан тўғри хулоса чиқара билиш, олиб бораѐтган геологик текши-
риш ишларининг муваффақиятли ўтиши гаровидир. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish