Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


 Доимий оқар сувлар-дарѐларнинг геологик иши



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

15.3.2. Доимий оқар сувлар-дарѐларнинг геологик иши 
Ўзанлардан йил бўйи узлуксиз ҳаракатланадиган сув оқимига 
доимий оқар сувлар ѐки дарѐлар деб аталади. Дарѐлар континент-
лар юзасининг рельефини ўзгартирувчи кенг кўламли денудацион 
ва аккумулятив ишларни бажаради. Улар муҳим халқ хўжалик 
аҳамиятига эга. Дарѐларнинг сувлари ичимлик ва саноат суви


270 
таъминотида, экин майдонларини суғоришда, арзон электроэнергия 
ишлаб чиқаришда асосий манба саналади. 
Дарѐларнинг сув сарфи вақт давомида ўзгариб туради. У дарѐ-
ларнинг тўйиниш турига ва иқлим хусусиятларига боғлиқ бўлади. 
Дарѐлар ер юзаси ва ерости сувларидан тўйинади. Ҳар қандай дарѐ 
учун ҳам тўлиб оқиш ва саѐзлашув характерли бўлади. Тўлиб оқиш 
вақтида сув миқдори 5-20 мартага ортиши мумкин.
Дарѐларнинг геологик иши ва сув оқимининг кучини бобоко-
лонимиз Беруний Амударѐ мисолида чуқур ўрганиб, кейинчалик 
Беруний қонуни деб аталган қонунни кашф этган. Бу қонун 
қуйидагича тавсифланади; «Дарѐларда ташилаѐтган бўлакларнинг 
ўлчами шу дарѐдаги сув оқимининг тезлигига тўғри пропорционал-
дир, формуласи қуйидагича: v = √15gd+6g мм/с. Бу жойда v - сув 
оқимининг тезлиги, d - чўкинди жинсларнинг диаметри, g – оқим 
тезлиги. 
Дарѐларнинг эрозия ишида чўкинди тоғ жинсларининг диф-
ференциацияси жуда катта аҳамиятга эга. Материаллар дифферен-
циацияси туфайли дарѐларнинг юқори қисмида йирик бўлакли хар-
сантошлар ва ғўлатошлар, ўрта қисмида гравий ва қумлар, қуйи 
қисмида эса яхши силлиқланган ва думалоқланган алеврит зарра-
лари чўкмага ўтади. Материаллар дифференциацияси тоғ жинси 
бўлакларининг солиштирма оғирлигига қараб ҳам амалга ошиши 
мумкин. Дарѐларнинг юқори оқимида солиштирма оғирлиги катта 
бўлган минераллар ва қуйи қисмларида солиштирма оғирлиги 
кичикроқ бўлган минераллар ва тоғ жинслари бўлаклари чўкмага 
ўтади. 
Дарѐ оқимлари энергияси сувнинг массаси ва оқимининг тез-
лигига боғлиқ. Оқим тезлиги қанча катта ва суви кўп бўлса, у шун-
чалик кўп иш бажаради. Дарѐнинг иши қуйидагилардан иборат 
бўлади: 
- эрозия (ювиш); 
-нураш ва эрозия жараѐнида ҳосил бўлган бўлакли жинсларни 
ва эриган моддаларни ташиш; 
- аккумуляция (тўплаш, ѐтқизиш) 
Дарѐнинг оқим кучи (К) ва ташилувчи юкнинг (L) нисбатига 
боғлиқ ҳолда юқорида қайд этилган дарѐлар бажарадиган иш тур-
ларининг нисбати ўзгариб туради. Бунда уч хил вариант бўлиши 
мумкин: 


271 
K > L - эрозия устиворлик қилади. Бу кўтарилаѐтган ѐш тоғ 
дарѐларида кузатилади; 
К + L - эрозия ва аккумуляция ўртасида мувозанат 
ўрнатилади; 
3. K < L - аккумуляция устиворлик қилади. 
Бу келтирилган нисбатлар бир дарѐнинг турли қисмларида ва 
вақт давомида ўзгариб туради. Бу ер пўстининг ҳаракатлари, 
механик таъсирга бардошлилиги турлича бўлган жинсларнинг оқим 
бўйича алмашиниши, вақтинча оқар сувларнинг чиқарув конуслари 
билан ўзаннинг тўсиб қўйилиши ва бошқа омиллар билан боғлиқ 
бўлади. 
Дастлабки босқичларда дарѐнинг ривожланиши регрессив 
эрозия туфайли эрозия базисидан оқим бўйича баландга қараб 
боради. 
Агар дарѐ оқими йўналиши бўйича қояли зиналар (остона) 
учраса, шаршаралар ҳосил бўлади. 
Дарѐдаги эрозион жараѐнлар, уларнинг йўналганлиги ва 
нисбати дарѐ водийсининг ривожланиш босқичига боғлиқ. Улар 
ўзандаги туб жинсларни ювишдан иборат бўлган чуқурлатиш 
эрозияси ва водийни кенгайтиришга олиб келувчи ѐн эрозияга 
ажратилади. 
Чуқурлатиш эрозияси. 
Дарѐ ривожланишининг бошланғич 
босқичларида чуқурлатиш эрозияси устивор бўлади. Бунда у эрозия 
базисига нисбатан мувозанатга келиш учун жадал суратда ўзининг 
ўзанини чуқурлатиб ювабошлайди. Эрозия базиси эрозия 
чуқуригини белгилайди. У асосий дарѐ ва унинг ирмоқларидан 
иборат бўлган бутун бир тизимни ривожлантиради. 
Ён эрозия. 
Дарѐ водийларида чуқурлатиш эрозияси билан бир 
қаторда ѐн эрозия ҳам ривожланади. Дарѐ ривожланишининг даст-
лабки босқичларида унинг ҳиссаси жуда кам бўлади. Мувозанатлик 
профилининг шаклланиши давомида чуқурлатиш эрозияси сусайиб 
боради ва ѐн эрозия билан алмашади. Ён эрозия туфайли дарѐ ҳар 
иккала соҳилини ювиб, водийни кенгайтириб боради. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish