Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Фойдали қазилмалари. 
Дарѐ сувлар инсонлар ҳаѐтида жуда 
муҳим аҳамиятга эга бўлган қимматли фойдали қазилмадир. Бунда 
яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, дарѐлар сувнинг табиатда 
узлуксиз айланишида тўпланган табиий сув йўллари ва арзон 
электр энергияси манбаи ҳисобланади.
Дарѐлар, аллювиал ѐтқизиқлар халқ хўжалигида катта 
аҳамиятга эга. Биринчи навбатда бу қурилиш қумлари ва ғишт 
гиллари, йўл қурилишида фойдаланиладиган шағал, гравий ва 
қумлардир. 
Дарѐларнинг водийлари нафақат оддий жинсларни, балки 
фойдали қазилмаларни ҳам очувчи табиий тоғ лаҳимлари саналади. 
Ер шарида дарѐлар кўплиги сабабли, улар ѐрдамида очилган конлар 
ҳас сон-саноқсиз. Бунда сочилма конларга алоҳида урғу бериш 
лозим. 
Сочилма 
деб ўзида у-ѐки бу фойдали қазилмага эга бўлган 
бўлакли материаллар тўпламига айтилади. 
Аллювиал ѐтқизиқлар билан сочилмаларнинг бой, биринчи 
навбатда олтин конлари боғлиқ. Уларда платин, олмос, касситерит, 
шеелит, монацит каби минералларни саноат тарзида ажратиб олиш 
учун етарли бўлиши мумкин. Сочилмалар фойдали қазилмаларнинг 
туб манбалари нураши ва фойдали компонентларнинг тўпланиши 
жараѐнида вужудга келади. Сочилмалар ҳосил бўлишига иқлим ҳам 
таъсир кўрсатади. 
Аллювиал сочилмалар катта амалий аҳамиятга эга. Уларнинг 
орасида ўзан, водий ва супа сочилмалари каби турлари ажратилади. 
Сочилмалар сув оқими ўз тезлигини кескин сусайтирган жойларда 
ҳосил бўлади, бунда оғир минераллар чўкмага ўтади. Турли 
жинслар остида қолиб кетган ва ҳозирги сув тармоқлари 
таъсиридан четда қолиб кетган сочилмалар кўмилган сочилмалар 
дейилади. Водий сочилмалари кўпроқ аҳамиятли бўлади. 
Рельефнинг ривожланиши туфайли ўзан сочилмалари водий 
сочилмалари, улар эса супа сочилмаларига айланади. 
Сараланган аллювий жинсларида ғоваклик даражаси юқори 
бўлганлиги сабабли уларда ерости сувларининг линзалари, углево-
дород флюидларининг конлари ривожланган бўлади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish