Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Ташиш (транспортировка).
Дарѐ оқимлари нураш ва эрозия 
жараѐнларда ҳосил бўлган материалларни оқимга қўшиб олади ва 
уларни оқим йўналишида таший бошлайди. Бундай ташиш турли 
усулларда содир этилади: 1) ўзан тубида думалатиш; 2) лойқа си-
фатида муаллақ ҳолда, 3) коллоид ва чин эритмлар ҳолида. 


272 
Ўзан тубида думалатиш йўли билан кўчириладиган материал 
чуқурлатиш эрозиясини кучайтиради ва ўзи ҳам аста-секин майда-
ланади ва думалоқланади. Шу йўсинда ғўлатошлар, гравий ва қум 
доналари вужудга келади. 
Дарѐ сувларида эриган ҳолда карбонатлар (CaCO
3
, MgCO
3

Na
2
CO
3
), сульфатли бирикмалар (CaSO
4
, MgSO
4
, Na
2
SO
4
), тузлар ва 
кремнезем ташилади. Эриган моддаларнинг 60% карбонатлардан 
иборат бўлади. 
Аллювийнинг шаклланиши (аккумуляция). 
Дарѐларнинг 
эрозия устивор бўлган дастлабки ривожланиш босқичларидаѐқ 
унинг баъзи участкаларида бўлакли жинслар тўплана бошлайди. 
Олдин бу ѐтқизиқлар турғун бўлмайди. Дарѐлар тўлиб оққанда, сув 
ҳажми ва оқим тезлиги ошиши туфайли, улар яна оқимга қўшилиб 
кетади ва пастга қараб ташила бошлайди. Аммо мувозанат профили 
шаклланишида ва водийнинг кенгайиб бориши жараѐнида доимий 
турғун бўлган ѐтқизиқлар тўплана бошлайди. Бунда биринчи 
навбатда оқимнинг қуйи қисмида, мувозанат майдонида 
чўкиндилар 
тўпланади. 
Кейинчали 
регрессив
эрозиянинг 
ривожланиши ва мувозанат профилининг шаклланиши дарѐ 
водийсининг бошқа қисмларида ҳам аккумуляция учун шароит 
туғдиради. 
Дарѐ оқизиб келган ѐтқизиқларни аллювиал ѐтқизқлар деб 
аталади. Аллювий континентал ѐтқизиқларининг муҳим генетик 
типи саналади. Улар турли ѐшдаги ѐтқизиқларда учрайди. Улар-
нинг тўртламчи давр ѐтқизиқлари кесмасида аҳамияти жуда катта-
дир. Аллювиал ѐтқизиқлар дарѐ супаларини ва кенг аллювиал во-
дийларни қоплаб ѐтади. Улар йирик бўлакли тоғ жинсларидан тор-
тиб то майда донали қумлар ва алеврит зарраларидан таркиб топган 
бўлади. Алювиал ѐтқизиқлар орасида ўзан ва қайир фациялари аж-
ратилади. Одатда ўзан фацияси йирик бўлакли, қайир фацияси эса 
майда заррали чўкиндилардан таркиб топган бўлади. 
Бевосита дарѐ ўзани ҳосил қилган ѐтқизиқлар ўзан аллювийи 
(фацияси) дейилади. Улар бутун водий майдонини қоплаб ѐтади. 
Кўп ҳолларда текислик дарѐларининг ўзан фацияси яхши 
сараланган турли донали қумлардан иборат бўлади. Кесмасининг 
асосида эса гравий қўшимчаларига эга бўлган дағал донали қумлар 
учрайди. 
Аллювиал ѐтқизиқлар ўзандаги сув оқимларининг бўлакли 
материалларни ташиши туфайли ҳосил бўлади. Улар узан тубида


273 
қайир ва қайрусти супалари тагида ривожланган бўлади. Тоғ ва 
текислик дарѐларининг аллювий ѐтқизиқлари ажратилади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish