Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


Ерости сувларининг кимѐвий таркиби



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

16.2. Ерости сувларининг кимѐвий таркиби. 
Табиатдаги сувлар, жумладан ерости сувлари ниҳоятда кучли 
эритувчанлик хусусиятига эгадир. Ёмғир ерга тушгунча чанг ва 


283 
газлар билан аралашиб, таркибини ўзгартиради. Оқар сувларнинг 
бир қисми ер қатламлари остига шимила бошлайди ва ҳар хил тар-
кибли жинслардан ўтиб, уларни қисман эритиб, ўз таркибини ҳам 
ўзгартиради. Ерости суви таркибига ѐтқизиқлар таркиби, уларнинг 
чуқурлиги, ѐтиш ҳолати ва бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади. 
Ётқизиқлар 
орасидаги 
сувлар 
таркибида 
эриган 
моддаларнинг миқдори жуда хилма - хилдир. Табиатдаги барча 
ерости сувлари минералланиши жиҳатидан туртта катта гуруҳга 
бўлинади: 1. Чучук сувларнинг умумий минералланиши 1 г/л гача. 
2. Шўрроқ - 1 дан 10 г/л гача. 3. Шўр - 10 дан 50 г/л гача. 4. Ўта ми-
нераллашган сув, умумий минералланиши 50 г/л дан кўп (200 - 300 
г/л). Юқорида кўрсатилган гуруҳлар ерости сувларининг минерал-
ланиши бир меъѐрда бўлмаслигини кўрсатади. Агар 1 л ерости су-
вида 1 г дан кам туз бўлса, у ичиш учун яроқли ҳисобланади. 
Ерости сувлари кимѐвий таркибининг асоси бўлиб НСО
3
-
, SO
4
2-
, С1
-
анионлари ва Са
2+
, Mg
2+
, Na
+
катионлари саналади. Уларнинг 
нисбати ерости сувларининг ишқорлилиги, қаттиқлиги ва 
шўрлигини белгилайди. 
Анионларининг устиворлиги бўйича ерости сувлари: 
- гидрокарбонатли; 
- сульфатли; 
- хлоридли ҳамда уларнинг гидрокарбонат-сульфат, сульфат-
хлоридли ва бошқа оралиқ турлари ажратилади. 
Асосий катионлар ва анионлардан ташқари чуқурликлардаги 
сувли горизонтларда бошқа компонентлар - бром, йод, стронций, 
литий, радиоактив элементлар, волородсульфид, карбонат ангидрит 
гази бўлиши мумкин. Бор, бром ва йоднинг юқори концентрацияси 
нефт ва газ конларидаги ерости сувлари учун характерли ва улар 
саноат тарзида ажратиб олиниши мумкин. 
Минерал сувлар
.
Киши организмига физиологик таъсир эта-
диган ва биологик фаол, даволаш мақсадида фойдаланадиган сув-
лар минерал сувлар деб аталади. Ерости ѐтқизиқларидаги минерал-
лар ва газга тўйинган сувлар одатда шифобахш ҳисобланади. Лекин 
ерости минерал сувларининг ҳаммаси ҳам даволаш учун яроқли 
бўлавермайди. Минерал сувлар таркибида даволаниш учун зарур 
бўлган минерал элементлар бир хил миқдорда бўлмай, баъзиларида 
кўпроқ, баъзиларида камроқ бўлади. Минерал сувлар таркибида 
темир, маргимуш, радий, бром, йод ва бироз газ бўлади. Минерал 


284 
сувлар фақат таркибига қарабгина эмас, балки ҳароратига қараб 
ҳам хилма -хил бўлади. 
Ҳарорати бўйича 
минерал сувлар совуқ 
(20°С гача), илиқ (20 
дан 37°С гача), иссиқ 
(37 дан 42°С гача) ва 
жуда иссиқ (гипотермал 
- 42°С дан юқори).
Минерал 
сувлар, 
асосан, ѐш тоғлар ва 
вулканли ўлкаларда кўп 
учрайди. Улар булоқлар 
ва чашмалар шаклида ер 
юзасига чиқади (133-
расм). Минерал сувлар тектоник ҳаракат натижасида вужудга 
келган ер ѐриқлари ва у ердаги моддаларнинг ўзгариши, 
аралашиши ва босими билан боғлиқдир. Ёш тоғли ўлкаларда, 
масалан, Кавказ, Помир тоғларида, Камчатка ва Курил оролларида, 
Ўзбекистонимизда ҳам минерал сувлар кўп. Ҳозирги пайтда бундай 
минерал сувлардан медицинада ва саноатда кенг фойдаланилмоқда. 
Таркиби, хоссаси ва даволаш аҳамияти бўйича уларнинг 
орасида карбонат ангидритли, водородсульфидли ва радиоактив 
минерал сувлар ажратилади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish