Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


 Вақтинчалик сув оқимларининг геологик иши



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

 
15.3.1. Вақтинчалик сув оқимларининг геологик иши 
 
Вақтинчалик сув оқимлари тоғли ҳудудларда чуқур 
дараларни, текисликларда эса жарларни ҳосил қилади.
Тоғ ѐнбағрларида даврий равишда вақтинчалик сув оқимлари 
вужудга келиб туради. Улар кўндаланг кесими V шаклдаги ва 
бўйлама профили катта нишабликка эга бўлган нотекис ўзанларни 
ҳосил қилади. Кучли ѐмғир ва жала вақтида ушбу ўзанлардан тўлиб 
сув оқади. Бу оқимлар ўзи билан кўп миқдорда қаттиқ ва турли 
ўлчамдаги нураш маҳсулотларини оқизиб кетади. Жуда катта 
зичликка эга бўлган бундай оқимлар ўзанни ҳам ювади. Текисликка 
чиққандан кейин оқимнинг тезлиги кескин камаяди ва олиб 
келтирилган барча бўлакли материал чўкмага ўтиб, планда конус 
шаклидаги пролювиал ѐтқизиқларни ҳосил қилади. Бундай 
ѐтқизиқлар ўзининг дифференцацияланмагани билан характер-
ланади ва улар 
чиқарув конуслари
деб аталади (128-расм). 


268 
Текислик 
ҳудуд-
ларда юмшоқ лѐссимон 
жинсларнинг 
ювилиши 
натижасида 
жарлар
ҳосил бўлади. Жарлар 
юмшоқ жинсларда жуда 
тез ривожланади. Жарлар 
бир-бирига 
туташиб 
жарликлар 
тизимини 
ҳосил қилади. Жарликлар 
тизимининг 
ривожла-
ниши қишлоқ хўжалигига 
катта зиѐн етказади, уларнинг ривожланиши туфайли кўплаб экин 
майдонлари ишдан чиқади. 
Бундай жойлардаги ўсимликлар, қалин ўрмонлар, айниқса 
тропик ўрмонлар ва, ҳатто, тик ѐнбағирдаги ювиш жараѐнларини 
ҳам бирмунча секинлаштиради. Ўсимликсиз ва ўсимлик сийрак 
ўсадиган ерларда эрозия кучли бўлади. 
Ўрта Осиѐдаги тоғларнинг этакларида ҳосил бўлган 
пролювиал ѐтқизиқлар вақтинча ўзанли оқар сувлар ҳосиласидир. 
Тоғ этагида ҳосил бўлган чиқарув конуслари устида қишлоқ, 
шаҳарлар барпо этилган. Масалан, Марғилон, Қўқон, Конибодом 
шаҳарлари ҳудди шундайлардан.
Дарѐ водийсининг вужудга келиши ва ривожланишида ҳам 
ўзанли вақтинча оқар сувлар катта аҳамиятга эга. Ўрта Осиѐ 
дарѐларининг ўрта, юқори оқимларида ўзанли оқар сув келтирган 
чўкиндилар эрозия базасига, яъни дарѐ ўзанига ѐки тоғ этагига 
кўплаб тўпланади. Тоғ этагида йиғилган пролювиал ѐтқизиқлар бир 
неча юз минг м

майдонни қум, шағал, харсанг ва лѐссимон 
жинслар билан тўлдириб, устки кўриниши конус шаклини ҳосил 
қилади. Умуман, ўзанли вақтинча оқар сувлар маҳсулоти - 
пролювиал ѐтқизиқлар деярли яхши сараланмаган ва лѐссга 
нисбатан оғирроқ, 1,4-1,5 г/см
3
, ғоваклиги тахминан 46%, 
таркибида осон эрийдиган тузлар эол лѐссидагига нисбатан кам, 
донадорлиги ва минералогик таркиби эса, эол лѐссига ўхшаб 
кетади. 
Пролювиал лѐссимон жинслар
вақтинча оқар сувлар келтирган 
майда заррали жинслар бўлиб, унинг тузилиши эол жараѐнида 
пайдо бўлган жинсларга ўхшаб, кўпинча қатлам - қатлам бўлади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish